Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик


Гар бидонандам баронандам зи шаҳр



Download 302,38 Kb.
bet18/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39
Bog'liq
УДК

Гар бидонандам баронандам зи шаҳр.
(Маъноси: агар мени билсалар эди, ҳайдаган бўларди шаҳарларидан.)
Нак/1 қилишларича, Ҳазрати Хожамиз, қаддасаллоҳу сирраҳу, Бухородан Куфин атрофига бориш учун отлан-дилар. Мавлоно Қози Султон мухлисларидан бўлиб, унинг волидаси вафот этган эди. Хожамиз фотиҳа адо этиш учун кетарканлар, Қизил Работга етганларида узокдан бир жа-моат кўринди. Ҳазрати хожа: "бу жамоатнинг бизга бир иши бор", дедилар.
Бу жамоат Ҳазрати Хожамизнинг отлари атрофига йи-ғилди ва хожага: "Бу ерда турк машойихларидан бири — қария бор, ёши бир юз йигирмага етган. Биз, бу ерда тўпланиб турганлар, ҳаммамиз унга алоқадор кишилар-миз. Биримиз фарзанд, биримиз набира, биримиз куёв. Анча вақт бўлди йиғилиб ўтирибмиз, интизормиз, у ё ту-залмайди, ё кўнглимиз... Кўнгилимиз тинчиб ватанимизга кетолмаймиз. Ҳазрати Хожа Бухородан бу томонга отла-нибдилар деб эшитдик, шояд мушкулимиз ҳал бўлса, деб йўл бошида кутиб турибмиз".
Ҳазрати Хожа уларнинг қишлоғи томон йўлга тушди-лар. Етиб келиб, ичкари кирдилар. Бемор ётқизилган му-ҳаввата атрофида бир гуруҳ аёллар ўтиришар эди. Хожа кирганларида қариянинг қизларидан энг каттаси отаси ёнинга ўтирди ва уни орқасидан суяб ўтқазди. Қария му-ҳаввата тешигидан қўл чиқариб, хожани топди ва унга "хуш келибсиз", деди. Хожа ҳам унга жавоб бердилар.
Шунда қария туркий тилда Хожага "сўзланг", деди. Хожа ҳам тиз чўкиб ўтириб, туркча сўз бошладилар ва унга "ул олам бул оламдин яхшироқдур", дедилар.
Сўнг у оламнинг фазилатлари, у дунёнинг боқийлиги ва бу дунёнинг фоний ва беҳосиллиги ҳақида баён қилдилар. Хожанинг сўзлари қизғин ва самимий эди. Бу сўзларни эшитиб қария йиғлар ва унга қўшилиб яқинлари ҳам йиғ-лар эди. Хожанинг дўстлари ҳам йиғига тушдилар. Шу ас-


н ода қария бошини кўтарди ва туркий тилда: "Хожа менга мадад қилдилар, акнун, (энди) ул оламга жўнадилар", деди. Сўнг қўшимча қилдилар: "Қайтаётганингизда қабримга ет-ган пайтда фотиҳа ўқисангиз," - деб илтижо қилди.


Хожа ўринларидан туриб, йўлга равона бўлдилар ва дедилар: "Қария қайтишимизда қабрини зиёрат қилиши-мизга қаттиқ ишонч ҳосил қилиб қолди".
Қайтаётиб, Қизил Работга етганларида қария ҳақида суриштирдилар, "Сиз билан суҳбатдан кейин, эртасига оламдан ўтди", - дейишди.
Қизил Работга етгач, Шайх Юсуф дарвиш Хожадан илтимос қилиб: "Анжирзорни бир оз айлансалар, овқат тайёр бўлгунча ором олсалар", - деб қолди. .
(66-бет)
Нақл қилишларича, Ҳазрати Хожамиз, қаддасаллоҳу сирраҳу, бир оқшомда асҳоблари билан Бухоронинг Ко-лобод гузаридаги бир дарвишнинг манзилида эдилар. Ҳаз-рати Хожа бу суҳбатда ҳазрати Додак Куфинийга юзла-ниб, дедилар: "Муҳаббатнинг белгиси шуки, биз нима де-сак уни бажаргайсиз".
Мавлоно Додак: "Нима буюрсалар, ҳаммасини қиламан, хизмат камарини жоним белига боғлайман", - деди.
Ҳазрати Хожа ҳар хил ишларни бир-бир санадилар ва охирида "Ўғрилик бўлса ҳам қиласизми?" - дедилар. Мав-лоно Додак ўйланиб қолди, сўнг деди: "У айтилганлар ҳаққуллоҳдир, унинг карамига ниҳоят йўқ. Аммо ўғрилик иши бандалар ҳақига тажаввуз қилишдир".
Шундан сўнг Хожа Амир Ҳусайнга юзланиб, шундай деди: "Самарқанд дарвоза маҳалласига бор, у ерда фалон белгилик уй бор, уйни тешиб кир, хонада... қоп бор, уни олгин-да бу ерга келтиргин".
Амир Ҳусайн тез ўрнидан туриб, ўша белгили ҳовлини топди, тешиб ўша қопни олди ва Хожа ҳузурига олиб кел-ди. Ҳазрати Хожа текшириш ва хабарини келтириш учун бир гуруҳ жамоатни ўша ҳовлига юбордилар. Жамоат уйга
62
яқин етганларида қандайдир овозлар ва оёқ товушларини эшитиб, бир четга яшириндилар. Ўғриларни бу уйга ўғри-лик ниятида келганини кўрди. Улар уйнинг тешилганини кўриб бир бирига: "Даврнинг зўр айёрлари эканми, биз-дан олдин келиб қопни олиб кетишибди", - дейишди.
Тонг отгач, Ҳазрати Хожа қопни бир дарвишга бериб, хона соҳибига элтиб беришни буюриб, дедилар:
"Унга айт, ўғрилар молингизга қасд қилган эди, дарвиш-лар молингизни олиб кетиб, сақлаб қолдилар", - дегин.
(151-152-бетлар)
.
Нақл қилишларича, бир куни Ҳазрати Хожамиз қадла-саллоҳу сирраҳунинг дарвишларидан бўлган Муҳаммад Турк Куфиний Бухорога бир дўконда ўтирган эдилар. Унда жазаба сифати кучли бўлиб, баланд поғона сўзларни ай-тар эди. Сўз орасида унинг оғзидан: "Бир пашша Боғдод-да, бир дарахтнинг нозик шоҳига қўнсаю, дарвиш уни бу ерда туриб кўрмаса, шу ҳам дарвишлик бўлдими деган сўзлар?" - деган сўзлар чиқди.
Бу сўз Ҳазрати Хожага етиб борди. Шундай дедилар: "Бу сўзингаи сенга нима фойдаси бор, мусулмонлик дини-нинг ғамини е, Мустафо соллалоҳу алайҳи вассаллам ша-риятининг улуғ йўлида собит қадам бўл, сенинг бу сўзла-рингдан иш ўз жойига етмайди".
Уларнинг бу шафқатларидан ҳозир бўлганларнинг вақ-тлари ҳуш бўлди.

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish