НаЖ**йААИН Комилов,
филолошя фанлари докпгори, профессор.
Б исмиллоҳир роҳманир роҳийм
Буюк аждодларимизнияг бебаҳо меросини тиклаш, қадр-қимматини жойига қўйиш, уларнинг қадамжо-ларини обод қилишдек бахт сиз билан бизга насиб этганидан ҳар биримиз ҳақли равишда фахрланамиз.
Ислом Каримов
МУҚАДОИМА
Файзу баракоти билан маъмур ўлкалар қаторида ша-рафланган Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илму маъ-рифатли аҳли билан ҳам машҳур бўлиб келган. Ато этил-ган табиати кўркидан бобаҳралик инсонларни қалби ва шуурига ранг ва мазмун берган. Кўнгил ободлиги юрт ободли-гига асос бўлган. Шу боис қадим Мовароуннаҳр "Унинг таърифлари нозу неъмат хусусида мамлакатларнинг энг ободидир. (У) очиқлик жиҳатдан энг каттадир. Ундаги хоҳ шаҳар бўлсин, хоҳ қишлоқ бўлсин, хоҳ текислик, хоҳ ўтлоқ бўлсин, ободликда унга тенг (мамлакат) йўқ. Ҳавоси - ҳаво-ларнинг энг соғломи, суви сувларнинг энг ширини ва энг енгили; суви барча тоғ ва атрофларида баробар ширин-дир. (Унинг) тупроғи тупроқларнинг энг хушбўйи. (Катта) шаҳарлари: Бухоро, Самарқанд, Хўжанд (бўлиб), халқи диндор, илмлик, тақводор, жувонмард ва шижоатлидир"1, деб таърифланган.
Ўз даврининг етук алломаси Ёқут Ҳамавий (милодий 1179-1229) "Муъжам ал-булдон"идан (Мамлакатлар луға-ти) келтирилган ушбу таъриф билан "Ҳудуд ул-олам мин Машриқ ила Мағриб" (Муаллифи номаълум. 983 йил) ("Ша-рқдан ғарбга қараб жойлашган мамлакатларнинг чегара-
1 Ҳофиз Таниш Бухорий. "Абдулланома". "Фан". Т., 166, 271-бет.
6
лари")даги: "Суғд шарқий эллар орасида энг обод жой-дир. Оқар сувлари бор, дарахтлари кўп, иқлими баҳаво, одамлари меҳмондўст ва хушмуомала"си2 деган эътирофи қиёсланса, Қутайба ибн Муслимнинг (милодий 669-715) ҳай-ратига сабаб бўлган ўлка (Сўғд, Самарқанд): "У ям-яшил боғу роғларга чўмган бир осмон янглиғдир, қасрлари пор-лоқ юлдузлар монанддир, дарёси эса (фалак узра) Сомон йўлига ўхшайди"ган 3 манзара намоён бўлади.
Бу таъриф, ҳавас ва баҳоларга сазовор диёр Моваро-уннаҳр деб аталадими, Суғд деб номланадими, Миёнкол деб таърифланадими, Туронзамин деб умумлаштирилади-ми, қатъи назар бугунги Ўзбекистон сарҳадидир.
Хатирчи тумани ана шу обод ва озод мамлакатнинг муаззам бир гўшаси сифатида ўтмиши ва бугунига ҳақдор диёр.
Бу фикримизни бағридаги ўнлаб зиёратгоҳларда марқ-адлари, хонақоҳлари, қадамжолари мавжуд бўлган азиз-лар номи билан аталувчи табаррук ўринлар тасдикдайди. Бинобарин, бош мақсадимиз ҳам ана шу зотлар ҳақидаги маълумотларни ягона бир китобга жамлаш бўлди.
Тарихий ҳақиқат - шахс, макон ва замон уйғунлигида англашилади. Бу ёзма манбаларга таяниш демакдир. Аммо, афсоналар ҳам қайсидир маънода "мутлақо тўқима нарса" эмас. Улар замирида асрлар елкасига ўрнашган "нимадйр" бор. Йўқса, эл азизлаб аждоддан авлодга кўчирмас эди.
Келажак сатрларда ана шу нуқтаи назар асосида фа-раҳбахш Зарафшон соҳилига дахлдор Хатирчи ва унинг тупроғига ёндош шаҳру қишлоқларда эъзоз топган валий-лар ва уламолар ҳақида сўз юритилади.
2"Ҳудуд ул-олам". Т., "Ўзбекистон", 2008 йил, 12:бет. 3 Нажмуддин ан-Нафасий. "Самарқанд". "Ўзбекистон миллий эн-циклопедияси" давлат илмий нашриёти. 2001 йил. 231-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |