Навканд. Самарқанд Суғди қишлоқларидан.
Абу Наср Аҳмад ибн Абдулвоҳид ан-Навкандий шу қишлоқдан. Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Яъқуб ар-Риш-донийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар.
Милодий 1131 йилда Самарқандда вафот этган.
(195-бет)
Худиманкан. Карманадан икки фарсах (16 км) узоқликдаги қишлоқ. Бу қишлоқдан кўп муҳаддислар ехишиб чиққанлар. Бу ерда жомеъ масжиди ва минбар бор. Самарқандда бўлганимда шу қишлоқлик бир мусулмон, солиҳ кишини кўрдим ва у менга қишлоғи ҳақида гапириб берди.
Абу Наср Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Худиманканий бу нисбат билан машҳур бўдиб, шу қишлоқда имом-хатиб эдилар. Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз "Муъжам аш-шуюх" (Шайхлар қомуси) китобларида айт-ганлар: "Абу Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Варқудий Имом ал-Бухорийнинг "Саҳиҳи ал-Бухорий" китобларини шу ки-тобнинг охирги ровийси Ал-Форобийдан таълим олган-лар. Ал-Худиманканий мазкур китобни ал-Варқудийдан
таълим олганлар".
Мен бу китобни ал-Худиманканийдан, унинг қишлоғи-да таълим олдим. Кишида боболаридан мерос қолган "Саҳиҳ ал-Бухорий"ни кўриб, зиёрат қилдим.
Абу Умар Салим ибн Мужоҳид ал-Худиманканий ҳам шу қишлоқдан. У киши Имом ал-Бухорий билан суҳбат-
дош бўлганлар.
(39-бет)
* * "Ал-ансоб" муаллифи Абдулкарим Самъонийнинг маъ-лумотлари қиёсланган, тўғриланган ва асосланган эканлиги билан ҳам қийматли эканлигини аниқлаш қийин эмас. Шу-нингдек, бу асар тасаввурларни бойитишга хизмат қилади.
Қатор қайдлардаги "бу қишлоқлардан кўп олим ва му-ҳаддислар етишиб чиққанлар" изоҳи Ўрта асрларда Сама-рқанд Суғди деб номланган ва Миёнкол деб ифодаланган сарҳадда диний ва дунёвий илмлар ривож топганлигини баён этади.
Юқорида келтирилган жой номларини алоҳида таъкид-лашимиз боис улар жўғрофий ўрни ва жойлашувига кўра қадимий Миёнкол қишлоқ ва шаҳарларидир. Шунинг учун ҳам уламоларнинг исму шарифлар у ёки бу жиҳати билан такрорланиб туради.
Қишлоқ ёки шаҳарларни Самарқанд ёки Бухорога нис-батланиши шартли таъкид бўлиб, ҳудудий аникдикни ри-вожлантириш учун хизмат қилади.
Аксар жой номларининг бугунги ўрни номаълум, аммо Миёнкол ҳудудида эканлиги тарихий ҳақиқат. "Ал-ансоб" муаллифининг масофаларни фарсах12 ҳисобида кўрсати-ши бу нарсани илғаш ва англашни осонлаштиридаи. Шу-нинг учун ҳам жой номлари Хатирчига, аниқроғи Куфин-га қиёсан китобдан танлаб олинди.
Бу - номлари тилга олинган олимлар бевосита ва бил-восита Куфин ва олимлари билан алоқада бўлган деган нуқтаи назарнинг ифодаси деб тушинилса, хатолик бўлмас.
Энг асосийси, Хатирчи атрофида илмнинг нақадар та-раққий топганлигини, бу хусус мазкур гўша аҳли учун ҳам тааллуқли эканлигини тасаввур этишга асос яратади.
Бундай ифода ва талқин фақатгина "Ал-ансоб"да мав-жуд эмаслигини таъкидлаш мақсадида Нажмуддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафийнинг (1069(70)-1142) "Ал-қанд фий зикри уламои Самарқанд" китобидан ҳам мисоллар келтиришни мақсадга мувофиқ деб биддик:
12 Бир фарсах — 8 км га тенг масофа.
36
Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Саъид ал-Арбинжа-ний - Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Мулоҳимий (ал-Малоҳимий)дан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
- Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу таоло анҳу бундай дейдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қайси бир мусулмон бирор ўлик ерни тирилтириб, унга экин эксаю, ҳосилидан ҳайвон ёки қуш ёхуд инсон танаввул айласа, бунинг учун унга ажру савоб ато этилур", - деб марҳамат қилдилар".
(158-бет)
Абул Ҳасан Али ибн Наср ибн Сулаймон ибн Исо ал-Арбинжаний - ҳоким. Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Йаводирийдан қуйидаги ҳадисни ривоя қилган:
Абу Ҳурайра розийаллоҳу таоло анҳу хабар қиладиларки, Рйсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилибдилар: "Мусо алайҳиссалом Парвардигорлари Азза ва Жалладан олтита хислат хусусида сўрадилар. Мусо алайҳисса-лом дедилар: "Эй Парвардигорим! Энгтақводор банданг қайси?" Аллоҳ таоло деди: "Мени ҳамиша ёдида сақлаб, сира унутма-гувчи бандам". Мусо алайҳиссалом дедилар: "Эй Парвардиго-рим! Энг тўғри йўлдан борувчи банданг қайси?" Аллоҳ таоло деди: "Ҳамиша тўғри йўлда боргувчи, ундан заррача четга чиқ-магувчи бандам". Мусо алайҳиссалом дедилар: "Эй Парварди-горим! Энг адолатли ҳукм чиқарувчи банданг қайси?" Аллоҳ таоло деди: "Одамлар фойдасига ҳукм чиқармоқ бирлан ўз фойдасига ҳукм чиқаргувчи бандам (яъни, одамларга адолат қилмоқ бирлан ўз охиратининг бахайр бўлмоғига замин ярат-гувчи бандам)". Мусо алайҳиссалом дедилар: "Эй Парвардиго-рим! Энг олим банданг қайси?" Аллоҳ таоло деди: "Илмга тўйма-гувчи, одамларда мавжуд илмни ўрганиб, ўз илмини бойитгув-чи олим бандам". Мусо алайҳиссалом дедилар: "Эй Парварди-горим! Энг азиз банданг қайси?" Аллоҳ таоло деди: "Ўзига ато этилган нарсага қаноат қилгувчи бандам". Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бундай марҳамад қилдилар: "Мол-мулкдан вужудга келган нарса бойлик эмас, ҳақиқий бойлик нафс тўкдигидир. Агар Аллоҳ таоло бирор бандасига яхшилик раво кўрса, унинг нафсини тўқ қилиб, қалбига тавқо
37 ж о айлар ва агар бирор бандасига ёмонликни раво кўрса, унинг қашшокдигини икки кўзи орасига жо килур".
(177-бет)