Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet7/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
УДК

Санкабос.
Суғднинг Арбинжан қишлоқларидан.
Абул Ҳасан Аҳмад ибн Раби ас-Санкабосий шу қиш-лоқдан. Фақиҳ Абдусамад ибн Абдулазиз ан-Насафийдан таълим олганлар. Милодий 1016 йилда вафот этган.
(172-бет)
Шобжан.
Суғд қишлоқларидан.
Абу Али Ҳасан ибн Мансур аш-Шобжаний ал-Муҳ-тасаб шу қишлоқдан бўлиб, лақаблари "чопон" эди. Шу лақаб билан машҳур эдилар. Саид ибн Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафийнинг суҳбатдошларидан.
(173-бет)
Шухнок.
Суғд қишлоқларидан.
"Менинг қўлимдаги "Лубб ал-лубоб (Оқилларнинг оқили) китобида "Шухнока" дейилади. Аммо "Мўъжам ал-булдон" (Шаҳарлар қомуси) китобида эса "Шухнок" дейилган, дейди Абдуллоҳ Умар ал-Борудий.
Абу Бакр Аҳмад ибн Халаф аш-Шухнокий шу қиш-лоқдан. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийдан, Ҳомид ибн Халаф ал-Қаттонийдан, Яъқуб ибн Исмо-ил ал-Хаффофдан ва Ҳотам ибн Равҳ ал-Кешийдан
ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Му-
ҳаммад ибн Аҳмад, Бакр ибн Муҳаммад ал-Варасни-
ний ва Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Кушо-
ний ҳадис ривоят қилганлар.
(174-бет)
Соғарж.
Суғднинг тоза ҳаволи катта қишлоқларидан бўлиб, бу ердан илгари ва ҳозир жуда кўп олим ва уламолар ети-шиб чиққанлар.
Абу Аҳмад Ҳасан ибн Али ас-Соғаржий ад-Деҳқон -Абу Ҳанифа мазҳабининг олими эдилар. Чиройли хулқ-ли, фазл ва карам соҳиби эдилар. Ҳадис ривоят қилма-ганлар. Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштихоний ва Абу Умайя Аббос ибн Таййиб ас-Соғаржийдан "Китоб ат-тафсир"-ни ҳикоя қилганлар.
Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: "Ҳижрий 360 (мило-
дий 972) йили у кишидан шу китобни ёзиб олдик. Икки
йилдан сўнг вафот этдилар.
(175-бет)
Ғунжир.
Самарқанд Суғдидаги қишлоқлардан.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Муъзил ал-Ғунжирий фақиҳ эдилар. У кишидан Абу Муҳаммад Абдулазиз Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар ва устозлари ҳақида "Муъжам аш-шуюх" (Шайхлар қому-си) китобида зикр қилганлар. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Яъқуб ал-Кушоний ал-Ғунжирий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, фақиҳ, фозил, чиройли, сийратли, муфассил, воиз бўлиб, ниҳоятда камтарин инсон эдилар.
Кушония билан Самарқанд оралиғи ўн икки фарсах (96 км.)дир. Кушонияда Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Хатибдан, Самарқандда Абул Ҳасан Али ибн Усмон ал-Харротдан ва Бухорода Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ан-Насафийдан таълим олганлар. Шайх ал-Ислом Маҳмуд ибн Аҳмад ас-Соғаржийнинг ўрнига Самарқанд жоме масжидида имом-хатиб бўлганлар.
Ҳ ижрий 478 (милодий 1086) йилнинг зулқаъда ойида Ғунжир қишлоғида таваллуд топиб, ҳижрий 553 ёки 554 (милодий 1159-1160) йилда вафот этганлар.
(178-бет)
Фоғ.
Самарқанд Суғди қишлоқларидан.
Абу Ҳасан Али ибн Олим ал-Фоғий ас-Самарқандий шу қишлоқнинг ҳокими ва имоми эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзла-ридан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар.
Милодий 1039 йилда туғилиб, милодий 1118 йилда вафот этган. Қабри Самарқанддаги Чокардиза қабристонида.
Акалари Абу Ҳафс Умар ал-Фоғий. Ҳижрий 493 (мило-дий) 1101 йилда вафот этган.
(180-бет)
Фароб.
Самарқанддан саккиз фарсах (64-65 км.) узоқлиқдаги қишлоқ бўлиб, Саккий қишлоғи яқинида жойлашган.
Абул Фатҳ Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Форобий шу қиш-лоқда яшаганлар. Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Форисий ва Абул Маолий Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайнил ал-Ҳофиздан таълим олганлар. У кишига Абул Маолий томонидан берйлган ижозат хатини кўрганман. Устозлари томонидан таълиф этилган тахминан ўнта ки-тобни шу кишидан ўқидим.
Насафда бўлганимда менга у зот 550 (милодий 1156) йилининг арафа куни Фароб қишлоғида вафот этганлиги хабари келди. Ҳижрий 465 (милодий 1073) йилда Харкон қишлоғида таваллуд топган эдилар.
(180-бет)
Фаранкад (Лфранкад).
Самарқанд Суғдидаги қишлоқлардан.
Абу Муҳаммад Абу Бакр ибн Масъуд ал-Фаранкадий ас-Суғдий шу қишлоқдан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ал-Омулий, Абусамад ибн Фазл ал-Балхий, Абу Ҳафс Умар
30
ибн Ҳафс ал-Боҳилий ва Саъд ибн Хушном ас-Самарқ-андийдан таълим олганлар.
Аҳмад ибн Абдулвоҳид ибн Мансур ал-Афронкадий фақиҳ, фозил, мударрис ва Фаранкад қишлоғининг муф-тийси эди.
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бамижкасийдан ҳадис риво-ят қилганлар.
Ҳижрий 527 (милодий 1134) йилда вафот этган.
(181-бет)
Фай.
Суғддаги қишлоқ бўлиб, Иштихон билан Кушоний ора-лиғида жойлашган (Ҳозирдаги Нарпай тумани).
Сароб ал-Файйи шу нисбат билан машҳур бўлиб, Имом ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Шайх Муҳаммад ибн Ҳасан ас-Самарқандий ҳадис риво-ят қилганлар. Бу киши ҳақида Абу Саъд Идрисийнинг "Китоб ал-акмол" (мукаммал китоб) асарида зикр қилинган.
(183-бет)

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish