Кузғунд. Суғд қишлоқларидан.
Абу Муҳаммад Қосим ибн Саҳл ал-Қузғундий шу қиш-лоқдан. Ҳорис ибн Асад-Атакий ад-Дабусийдан ҳадис ёзиб
олган.
(183-бет)
Корзон (Хўжа Корсон). Суғднинг машҳур қишлоқларидан. Абу Саъд ал-Идри-сий айтадилар: "Корзон - Самаранд Суғдидаги Арбинжан яқинидаги қишлоқ".
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Корзоний ал-Ар-бинжаний шу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Кор-зон қишлоғининг раиси эдилар. Ота-боболари муҳаддис бўлиб, улардан ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Саъид ал-Идрисий айтадилар: "Арбинжан қишло-ғида бу кишидан ҳадис ёзиб олганмиз. Ҳижрий 370 (мило-дий 981) йилда Арбинжан қишлоғида вафот этганлар.
(184-бет)
К адан. Самарқанд Суғди қишлоқларидан.
Имом Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Али ал-Каданий шу қишлоқдан бўлиб, фозил имом эдилар. Бир йили Самарқ- • андга қурғоқчилик келади. Ўшанда Абдуллоҳ ал-Каданий жамоа билан истисқо (сув ва ёмғир сўраш) намозини ўқиб, шундай дуо қилганлар: "Эй Парвардигор! Биз гуноҳкор бандаларингга хазоини ғойибингдан ёмғир ёғдиргин. Чун-ки мажусийлар жамланишиб, бизни масхара қилиб, куза-тиб ўтиришбди. Улар биз қандай намоз ўқиётганлигимиз-ни билишади. Парвардигоро, уларнининг олдида бизларни ҳижолат қилмагин. Агар ёмғир ёғдирмасанг, биз нажот топмаймиз", деб дуо қилишлари билан ёмғир ёққан.
Абдуллоҳ ал-Каданий ҳижрий 402 (милодий 1012 йилда та-валлуд топиб, ҳижрий 483 (милодий 1091) йилда вафот этганлар.
(186-бет)
Кушония. Самарқанддан ўн икки фарсах (96 км.) узоқликда жой-лашган Суғддаги шаҳар. Бу шаҳардан кўплаб олимлар, фақиҳлар, фозиллар ва муҳаддислар етишиб чиққан.
Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушоний ал-Ҳожи-бий Кушония аҳлидан. Имом ал-Бухорийнинг "Саҳиҳ ал-Бухорий" китобларини Абу Абдуллоҳ ал-Фарабрийдан ривоят қилган энг охирги муҳаддис. Ер юзида имом ал-Бухорийнинг "Ал-жомиъ ас-саҳиҳ"ларини Абу Абдуллоҳ ар-Фарабрийдан ривоят қилган барча ровийлар дунёдан ўтиб кетган вақт - 316 (милодий 929) йилда оталари билан Фарабр (Амударё бўйидаги Бухорога яқин шаҳар)га бо-риб, ал-Фарабрийдан Имом ал-Бухорийнинг мазкур ки-тобларидан таълим олганлар.
Бу киши кушониялик солиҳ шайх, ишончли ва машҳур муҳаддис. Бу зотдан таълим олиш учун кўп кишилар кела-дилар. Абул Аббос ал-Мустағфирий, Абу Саҳл Аҳмад ибн Али ал-Абивардий, Абу Абдуллоҳ Хусайн ибн Муҳаммад ал-Астрободий ва Муҳиб ибн Салим пгулар жумласидан-дир. Бухорога қайтгач, икки кундан кейин ҳижрий 391 (ми-лодий 1002) йили Кушонияда вафот этганлар.
32
Абул Фатҳ Маймун ибн Тоҳир ал-Кушоний ал-Ҳожи-бий ҳам Кушония аҳлидан. Бу киши қози, раис ва имом-хатиб эдилар. Оталари Абу Аҳмаддан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Ку-шоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 480 (милодий 1088) йили Самарқандда вафот этиб, Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар. Ёки ҳижрий 391 (милодий 1002) йилда вафот этган бўлиши ҳам эҳтимол (китобнинг асл нусха-сида шундай берилган).
Абу Наср Аҳмад ибн Музаҳҳаб ал-Кушоний ҳам шу шаҳардан бўлиб, Наср ибн Муҳаммад ал-Ғунжирийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари имом Абу Вара Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал Кушоний ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 493 (милодий 1101) йилда, 78 ёшида вафот этганлар.
Қози Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад Кушоний имом эдилар. Самарқандга келиб "Дор ал-Жузжония"да Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорийдан ҳадис илмидан таъ-лим олганлар. Ҳуснихатга муҳаббатлари бениҳоя кучли бўлганлигидан ҳатто кечқурунлари ҳам ой нурида хат машқ қилиб, дарс тайёрлар эдилар. Кўриш қобилиятлари жуда
яхши эди.
Ҳижрий 443 (милодий 1052) йилда 120 ёшида вафот эт-
ганлар.
Абул Маолий Маъсуд ибн Ҳасан ал-Кушоний имом, фо-зил, чиройли сийратли ва кўп хайрли иш қилувчи кишилар-дан эдилар. Самарқанддд анча муддат имом хатиб бўлдилар. Қусам (р.а.) номли мадрасада дарс берар эдилар.
Ҳижрий 540 (милодий 1146) йидда Самарқандда вафот этганлар. Қабрлари "Машҳуди Қусам" ("Шоҳизинда")нинг
кираверишида.
Ўғиллари Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Масъуд ал-Кушоний Бухорода қози бўлганлар. Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Колободийдан таълим олганлар. Ҳижрий 552 (милодий 1158) йилда таровеҳ намозини ўқиб бўлгандан кейин вафот этганлар.
Жиянлари Абул Ҳасан Али ибн Мавжуд ал-Кушоний
33 и мом, фозил, воиз ва ҳақгўй эдилар. Амакилари Масъуд
ибн Ҳасандан ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-
Сурхакатийдан таълим олганлар. Марвда яшаганлар.
"Ҳоқония" мадрасасида дарс берганлар. У кишини Марвда
учратдим. Кейинчалик Бухоро ва Самарқандда ҳамда
Марвда у зотдан баъзи нарсаларни ёзиб олдим. Али ал-
Кушоний билан дўстлашган эдик.
Ҳижрий 480 (милодий 1088) йилнинг Рамазон ойи йи-
гирма еттинчи кечаси, яъни Лайлат ул-қадрда таваллуд
топиб, ҳижрий 557 (милодий 1163) йил рабиул аввал ойи-
нинг 17 куни - сешанбада Марвда вафот этганлар.
(188-бет) Камард (Камаржа). Самарқанд Суғдидаги қишлоқ. Самарқандга бораётга-нимда бир кун шу қишлоқда яшадим.
Абу Муҳаммад Наср ал-Камаржий шу қишлоқдан бўлиб, Самарқанд уламоларидан таълим олганлар.
Ҳижрий 360 (милодий 972) йилдан кейин вафот этган-лар.
Абу Жаъфар ал-Камардий ҳам шу қишлоқдан.
(189-бет) Кандукин. Суғд қишлоқларидан. Дабусиядан бир ярим фарсах (12 км) узоқликдаги қишлоқ. -
Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Кандукиний бу нисбат билан машҳурдирлар. Оталари Кандукин қишлоғининг қозиси эдилар. Ўзлари қариганаридан кейин Бухорога кел-ганлар. У зотни Бухорода учратгандим. Ҳадислар ривоят қилганлар.
Ривоят қилинган ҳадислари Ҳасан ибн Суфённинг "Ал-
Ҳуруф" (ҳарфлар) китобидан зикр қилинган.
Ҳижрий 448 (милодий 1057) йилда таваллуд топганлар.
(189-бет) Навкадак. Самарқанд Суғдидаги қишлоқлардан.
Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштихоний ан-
34 Навкадакий шу қишлоқдан бўлиб, кўп ҳадислар ёзиб таф-сирини тасниф қилганлар. Ироқ, Хуросонда бўлиб, Қабийса ибн Уқба, Бадал ибн Мухаббир, Абдуллоҳ ибн Усмон ад-Дабусий ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Ўзлари-дан эса Аббос ибн Таффиб ас-Самарқандий ҳадис ривоят
қилган.
(194-бет)