(Ушбу маълумотларга келажак сатрларда тўхталинади.)
51
ВАЛИЙЛАР
Тасаввуфнинг таърифи ва таснифи, талқини ва тарова-ти хусусида ўтмиш тариқат аҳлидан ортиқроқ сўз айтиш қийин. Чунки, руҳоний туйғу нашъу намоси насиб этган зотлар "валий" деб аталган. Унинг кўплиги "авлиё" омма ўртасида машҳурлашиб, истеъмолга сингиб кетган.
Аҳли ҳол деб нисбат берилган бу илм соҳиблари халқ-она таърифда авлиё - Аллоҳга яқин зот, банда деб улуғ-ланган. Уларга муносабатнинг шаклларида донолик билан бир қаторда авомлик ҳоллари ҳам ҳосил бўлган. Шунинг учун ҳам бу азизлар зиёратида, хусусан қабрига муноса-батда ҳамиша ҳушёрликка чақирилган.
Покиза эътиқод, сидқи дил ихлос билан фаолиятидан намуна олишликнинг даврлар оша қоидалари пайдо бўлган. Қабр зиёрати - қалб ҳаловати эканлигини туйиш инсоний ҳис этишнинг бир мақоми сифатида урфимизга сингиб кетган.
Узоқ ўтмиш тарихдан шу нарса аёнки, азизланган ин-сонларнинг қабрларини ҳурматлаб обод этган кишилар асло кам бўлмаганлар. Беҳурматлик қилиб топтаганлар ҳузур ва ҳаловат кўрмаганлар.
Ҳар кимики, лоақалрта-она зиёратида комил эса, ҳаёт-дир, марҳумлар, хотири ва қадрини қилса, топгани ўзи билан. Валий зиёрати эса улуғ урф.
Шунинг учун ҳам динимизда, миллатимизда азизлар ва ота-оналар улуғланади. Уларни шарафлаш олий бурч деб белгиланади.
Биз-бугунги инсонлар ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган яхшию ёмоннинг барчасига ворисмиз. Аслида аждодлар руҳий ризолигини топиш шу муяссарликка му-носабатда намоён бўлади.
Минг шукрки, сўнгги 18-20 йилда бу туйғуни англашда кўп хайрли муяссарликларга эришдик. Улуғ зотларнинг хотиралари улуғланиб, меросларини ўрганиш рўй-рост жорий бўлди. Қабрлари обод қилиниб, руҳлари шод этил-
52
ди. Бутун республикамизга хос бу эзгуликка асосида Ис-тиқлол деб аталган улуғ неъмат зиёси бор. Навоий вилоя-ти, жумладан, Хатирчи туманида бу борада амалга оши-рилган ишлар дилларни қувнатиб яшнатади.
Бинобарин, ўзликни англаш, миллий-маънавий қадрият-ларни ўз ҳолича асраб-авайлаш, ўрганиш миллат истиқбо-лига кенг йўл очади. Шунинг учун ҳам муҳтарам Прези-дентимиз "Тарихий хотирасиз келажак йўқ", деб таълим бердилар.
* * *
Хатирчи тумани сарҳадида ўз даврининг етук аллома-лари бўлган азизлар - валийларга нисбат берилган бир қанча зиёратгоҳлар бор. Уларнинг асосий қисмининг та-рихи белгилик эмас, аммо машҳур.
Қабри, қадамжоси, рамзий мозори эканлигидан қатъи назар халқ ихлос билан "авлиё" деб зиёрат этади. Руҳий тиниқиш олади. Чунки бизга бу ҳол маънавий мерос бўлиб, "кишилар бирор бир азиз ёки улуғ турбатга етишса ва ўша бузург шужойда дафн этилган деб ишонч ҳосил қилса, ҳақиқатда бундай бўлмаса-да, ўша бузургнинг файзи унинг камол тариқига нуқсонсиз етказади, чунки руҳлар олами-да яқинлик ва узоқ бўлиш тушунчаси йўқдир" (Аҳмад ибн Маҳмуд Бухорий. Тарихи Муллозода. Тошкент. "Янги аср авлоди". 2009 йил. 31-бет). Бу жойлар фахру ифтихор май-лига ҳам айланган. Шайхул ислом Ҳазрати Хожа Абдул-лоҳ Ансорий (1006-1089) васият қилиб: "Авлиёи Аллоҳнинг ҳар қайсиларидан бир сўзни ёд қилинглар ва агар сўзлари-дан ёд билмасангизлар уларнинг табаррук исмларини ёд олинглар, шунинг бирла баҳра топарсизлар", - деган экан-лар.
Шу умид ва мақсадда халқ томонидан валий деб му-ҳаббат қилинган закий зотлар узоқ ўтмишда яшаганлар-ми, яқин даврда ўтганми, замондошми, ҳолича ва борича сатрларимизда ифодалашга ҳаракат қилдик ва Ҳазрати Бо-бораҳим Машрабнинг "Мадад" радифли мухаммасини муд-дао деб билдик:
53
Ё Раҳим - Раҳмон Ўзингсан, ё Илоҳ, Сендин мадад, Изладим ман ё Муҳаммад Мустафо, Сиздин мадад, Довуду Нуҳи набий, Шис Набиё, Сиздин мадад, Каъбани бут қилғон Халилуллоҳ, Сиздин мадад, Юнусу Мусову Исо солиҳо, Сиздин мадад.
Шоҳимардон Муртазонинг қиличи хўп чопғучи, Доимо Дулдул сувор Ҳазрат қошида бўлғучи, Сидқи ихлос боғласа, чақирса ҳиммат қилғучи, Доимо майхонада Чилтан бирла ўлтурғучи, Соқийи кавсар Алишери Худо, Сиздин мадад.
Мақсадим шуддир: мурувват қилсангиз бир тўла жом, Қавли қариндошим мани таъна айлар эрди мудом, Ман гуноҳкор осийни қўлланглар ўн икки имом, Аҳли авлоди Набий, асҳоби ёрони киром, Ул Ҳасан бирла Ҳусайн, Хайрунисо, Сиздин мадад.
Шайх Халил, Шайх Увайс, Шайх Идриси баркамол, Ҳолато, Султон Увайс, эй авлиёйи баркамол, Билмадим "коф" қайсидур, "нун" қайсидур, "вов", қайси "дол?", Эй пирим, Мирҳайдару Девона Бурқи масти ҳол, Йўлда ҳозир, чўлда ҳозир Ҳизр ато, Сиздин мадад.
Хожа Уббон, Нурата, Ҳазрати Хожа Жаҳон, Ҳам Баҳоул-ҳаққ вад дин, Ғавсул, Аъзам дар жаҳон Мен гуноҳкор осий қулни - қўл тутинглар бир замон, Бандаи осий қулинг бечора йиғлар ҳар замон, Оқ атову Кўк атову Чилтон ато Сиздин мадад.
Хожа Аҳмад, Мавлавий Жомию, Аттори Валий,
Пиру комил истадим, оқу қарони билгали,
Машраби осийни қўлланг Сиз бузрук шайху вали,
Садр атову Бадр ато ё шоҳ Аббоси Валий,
Дини Хоразм бузурги Полвон ато Сиздин мадад.
(Нашрда "ота", "ато" шаклида чоп этилгани учун айнан
ифодасича берилди.)
54
Машрабнинг сўфиёна ушбу мухаммаси чин ихлосдан ҳосил бўлажак руҳий туйғунинг мезонларини англатади: Яратганга (Роҳим, Роҳман, Илоҳ) имон келтириш; Расули акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин уммат бўлиш; Пайғамбарларни (Довуд, Нуҳ, Шис, Халилиллоҳ (Иб-роҳим), Юнус, Мусо, Исо, Ҳизр алайҳиссаломларни) та-ниш; Ҳазрати Али (Муртазо), Ҳасан, Ҳусайн ва Хайрину-сонинг (Муҳаммад ибн Ҳанафийа) мартабасини англаш; Шайх Халил (Халил ота), Шайх Увайс (Боязид Бастомий, Абулҳасан Харақоний), Султон Увайс (Қараний), Мирҳай-дар, Бурқи Маст (Бурқи Сармаст), Хожа Уббон, Нурота (Ҳазрати Абул Ҳасан Нурий), Хожаи Жаҳон (Ҳазрати Аб-дулҳолиқ Ғиждувоний), Баҳо-ул-ҳақ (Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд), Ғовсул Аъзам (Абдулқодир Жийлоний) Оқ отаву Кўк отаву (чилтанлар), Ҳожа Аҳмад (Яссавий) ҳақиқатини ҳурматлаш; Шоҳ Аббос Валий (Қусам ибн Аббос (р.а.), Садр ота, Бадр ота, Полвон ота (Паҳлавон Маҳмуд), Аттори Ва-лий (Фаридиддин Аттор), Мавлавий Жомий (Абдураҳмон Жомий) эътиқоду сидқидан мадад комиллик илдизи, йўли ва ҳосил сифатида талқин этилади.
Мухаммасда эътироф этилган азизлардан баъзиларига нисбат берилган марқадлар Хатирчи сарҳадида мавжуд. Бобораҳим Машраб рисолаларда ёзилишича, бу ерда бўлиб, улуғ зотларни зиёрат этган эканлар.
Адиб Миркарим Осим қиссасидаги баён ҳақида яна тўхталадиган бўлсак, Машрабнинг Хатирчида Қосим шайх қабрини кўришлиги ҳақиқатдан йироқ. Чунки бу зотнинг вафоти, қабри, мақбараси билан боғлиқ тарих азалдан машҳур, яъни Карманада жойлашган.
Миёнколга қадами етган Машрабни Куфин, Майдон, Хўжақул Эшон бобо, Янгиробод зиёратгоҳларида бўлган-лигини исботлаб туришга ҳожат йўқ. Ҳақиқатда Суғд ва унинг мунаввар бир қисми бўлган Миёнкол кўпларнинг эътиборини тортган манзил. Унинг нашъу наъмоли табиа-ти, исман-жисман хос инсонлари ҳурмату эъзозга молик.
Профессор С.Иноятов "Соҳибқирон ва темурийлар на-
55
зари тушган диёр" рисолаларида ёзишларича, Соҳибқи-рон Амир Темур, севимли фарзанди Жаҳонгир Мирзо, набираси Улуғбек Мирзоларнинг бу сарҳадда табаррук излари бор.
"Ҳофизи Абрунинг "Зубрат ут-таворихи Бойсунқурий" асарида кўрсатилишича, 1419 йилнинг ноябридан 1420 йил-нинг 8 январигача - роса қирқ кун Улуғбек Кармана ва Хатирчи атрофидаги Куфин қалъасида тўхтаб, ов қилган. Бу жойларнинг ҳавоси тозалиги, булоқларга бойлиги, серўт тоғ яйловлари, айниқса, ҳайвонот олами Мирзо Улуғбек ва унинг шерикларини мафтун этган. Кармана, Нурота, Оқтоғ, Қоратоғ азалдан ўсимликларга ва ҳайвонот олами-га жуда ҳам бой жойлар ҳисобланган. Бу ҳудудларда 62 оила, 335 уруғдан ташкил топган 686 хил ўсимлик ўсиши маълум14.
Юқоридаги қайдлар темурийларнинг бу манзиллардаги зиёратгоҳларда бўлишганини ва азизларнинг қабрларини, албатта зиёрат қилганлигининг ҳам ифодасидир. Биноба-рин, авлиёларнинг номлари билан боғлиқ табаррук жой-лар, ҳамиша уларнинг диққату эътиборида бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |