СУЛУК ОТА
Сўлим Олтинсойнинг тепа, тоғ қишлоқларидан бири Хонақоҳ деб аталади. Аҳли кўп маърифатли ва художўй.
Култепалари жиддий назорат этиладиган қишлоқ ва бунга итоатда бўлган аҳлининг оғзибирлигини эшитиб, кўриб кўп ҳавасда ҳам бўлдим.
Қишлоқ сой бўйлаб жойлашган. Адоғида, сойнинг кун чиқар ўнг бетида зиёратгоҳ, масжид бор. Зиёратгоҳ тоғ қиялигида, қирнинг ўрта бағирда жойлашган. Қадимий. Бу ердаги қабр Сулук отага нисбат берилади.
"Сулук" - атама сифатида тариқат йўлини билдиради. "Сулук ота" дейилишига раҳнамо, тарбиячи, йўлбошчи -бир сўз билан айтганда, шайх, пир - отадир. Демак, бу зот ўз даврининг тариқат раҳнамоларидан бири бўлиб, "ота" деб аталишича Яссавияга дахддор шайх.
Исми, яшаган даври, тариқат йўли ҳақида маълумот берувчи манбалар мавжуд эмас. Кўпроқ афсонага монанд оғзаки ҳикоялар бор. Уларни айрим мулоҳазалар сабаби-дан ёзиб ўтирмадик.
Қишлоқ кексалари, тарихига қизиқувчилар билан бўлган суҳбатимизда қабр қуйисидаги аввалида кичик тош Хо-нақоҳ, сўнгги йилларда масжидга айлантирилган бино ёни-даги тут дарахтларининг ёши 400 йиллар чамаси экан. (Бу ҳисоб боболарнинг боболари ҳикоялари асосида тиклан-ган экан.)
7Й
Бу қишлоқда кўп фозил зотлар камолга етган эканлар. Маҳмадиёр Сўфи, Сафар Халифа, Мулло Тойирлардан (Х1Х-ХХ аср) етиб келган баёнларга кўра:
- Сулук ота мусофир йўловчи экан. Муридлари билан кетаётган пайтда шу ерда касалланиб, вафот этган экан-лар. Шунинг учун ҳам номи ва бошқа жиҳатлари номаъ-лум экан.
Х.ИКОЯ этишларича, бу зотнинг руҳий оламидан баҳра-мандлик яхшиликка, тинчликка, хайру садоқатга ундар экан.
ҚОШҒАР ОТА
Кариз (Кориз) қишлоғида Қошғар ота номи билан ата-лувчи зиёратгоҳ бор. Маҳаллий аҳоли бу зотни улуғ валий ва кароматли инсон сифатида танийди.
Қишлоқ оқсоқолларининг айтишларича, қабр ва жой олимлар, қадимшунослар томонидан ўрганилиб, X асрларда Қошғар вилоятидан ишора билан келган тасаввур пирла-ридан эканлиги ва шу ерда вафот этганлиги таъкидланади. Бу хусусда далолат берувчи манба ёки тарих йўқ эса-да, бу асос сифатида қабул этилган.
Самарқандлик манбашунос тарихчи олим Комилхон Каттаев тадқиқотларида Махдуми Аъзам (р.а.) - Сайид Аҳмадхожа Косоний (1461-1542) ҳазратлари ҳақида кўплаб қайдллр ва уларнинг манбалари келтирилади. Муҳаммад Содиқ Қошқарийнинг (1762-1849) "Тазкираи Азизон" ки-тобига ҳам мурожаат этилади. Тўғри, Кориз қишлоғидаги қабр тарихи (X аср) билан Қошқарий даври ўртасида ас-рлаб фарқлар бор. Тарих даврларни қамраб олувчи илм. Шу илинж билан кузатувчиларимиздан кутган натижа ололмасак-да, Мовароуннаҳр билан Қошқар (ҳозирги Хи-той давлатининг Уйғур Республикаси) ўртасида ҳамиша алоқалар бўлиб келганлиги яна бир карра ойдинлашди, холос.
Аммо, айрим маҳаллий ўлкашунослар томонидан Маҳ-муд Қошқар ота - бу Муҳаммад Қошғарий (тилшунос) деб тахминланиши ҳақиқатдан йироқ. Зеро, зиёратгоҳнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |