ҲАЗРАТИ УККОША
Саҳобий ҳазрати Уккошага нисбат берилган рамзий қабр Баҳрин қишлоғидаги Исовой тепалигида жойлашган.
Хатирчи, аниқроғи қадимий Турон замин билан боғлиқ тарихий ёзма манбаларда Ҳазрати Уккоша (р.а.)нинг ўзи ёки қабри ҳақидаги маълумотлар учрамайди.
Маҳаллий аҳоли улуғ валий билиб, зиёрат этади. Оғза-ки талқинлардан етиб келган ҳикоялардаги баёнлар афсо-навий йўналишда. Хатирчилик Абдунаим Юнусовдан қадимда ёзиб олинган бир ҳикояда Пайғамбаримиз (с.а.в-.)нинг меҳрунубувватлари билан боғлиқ воқеа ҳикоя қили-нади.
Ҳазрати Имом Бухорийнинг "Саҳиҳ" ҳадислар тўпла-мининг Ш-жилд 17-бобида Уккоша ибн Миҳсанни Пайғ-амбаримиз (с.а.в.) эҳтиромлаганлигини тасдиқловчи бир ҳадис ҳам мавжуд. У зот мўътабар саҳобийлардан бўлган.
Баҳрин қишлоғи Исовий тепалигидаги мазкур марқад-ларга доир тарих ўтмишнинг муқаддас сирларидан бўлиб, саҳобий зот Уккоша ибн Миҳсаннинг улуғ валийлигига эҳтиром сабабидан пайдо этилган бўлса ажаб эмас.
НАВЖАОТА
Хатирчи туманинг Хўжақул Эшонбобо қишлоғидан кун чиқар томонда "Навжаота" деб аталувчи зиёратгоҳ бор. Ёнида қадимдан масжид тикланган. Қабр ҳам бор. У Ҳаз-рати Жаъфар Сиддиққа нисбатан берилади.
Ҳазрати Жаъфар Сиддиқ тарихий шахс. Мадинада ту-ғилиб, ўша жойда вафот этганлар. Қабри ўша жойда. "Ис-лом қомуси"да ("Ўзбекистон миллий энциклопедияси") Дав-лат илмий нашриёти. Тошкент. 2004 йил.) "тўлиқ исмлари Жаъфар ибн Муҳаммад Абу Абдуллоҳ (таҳминан 700-765) шаликдаги жаъфарийлик асосчиси, шиаларнинг олтинчи имоми. Мадинада туғилган. "Содиқ" лақабини тўғри сўз бўлгани учун олган.
Жаъфар ас-Содиқ насаби ота томондан ҳазрати Алига, она томондан Абу Бакр Сиддиққа бориб тақалади."
(80-бет)
Манбаларда сиёсий фаолиятда қатнашмаганлиги, фиқҳ ва илоҳиёт мажлислари ташкил этганлиги, кўзга кўринган олим бўлганлиги, дин усулларини ишлаб чиққанлиги эъти-роф этилади. Бу зотнинг кимёга оид бир нечта китоблари бўлган. Илм оламида "араб илмий ананасининг отаси" деб улуғлашади.
Ҳазрати Фариддин Атторнинг "Тазкиратул Авлиё" ки-тоблари мана пгу зот тафсифи билан бошланади. Ва у зот-га "Ул Мустафо миллатининг султони, ул пайғамбар ҳуж-жатининг бурҳони, ул олимитаҳқиқ (ҳақиқат), ул авлиё-лар кўнглининг кўчаси, ул набийлар саййидининг жигар-гўшаси, ул Алиюул-Муртазонинг нақиди (сайланган), ул Муҳаммад Мустафо алайҳис ва салламнинг вориси, ори-фу ошиқ - Абу Муҳаммад Имоми Жаъфари Содиқ ро-зийаллоҳу анҳу ҳазратлари пайғамбаримизнинг аҳли бай-тидандир (хонадони аҳлидан)", - деб таъриф берилади.(8-бет.)
Бу улуғ зот "жумла улум (илмлар)да пешқадам бўлиб, ҳол илмида валийлик мартабасига эришганлиги ҳам талқин этилади.
Камтар зот бўлганлигига ишора ҳикоят билан тасдиқ-ланади:
Бир куни Довуд Тоий ҳазратлари Сиддиқнинг олдига келди:
Эй, Аллоҳ расулининг авлоди! Менга бир ўтит бер-ким, кўнглим қорайди, - деди.
Содиқ эса:
66
— Е Або Сулаймон! Сен бу замонни зоҳидисан, сенга
ўгит бермоқ ҳожат эмас. Мен қўрқаманки, қиёмат кунида
бобом менга дегай: "Нечук менинг жамии суннатларимга
керагича риоя этиб, ҳаммасига тўлиқ амал қилмадингки,
бу иш насаб бирлан эмас, балки яхши амал керакдирки,
ҳазрати ҳаққа лойиқ бўлгай..."
Довуд йиғлади:
— Эй бор Худоё! Улким ҳазрати пайғамбарнинг суло-
ласидандир ва улуғ Фотимаи Батуулдир, ул бундоғ ҳайрон
ўлса, Довуднинг ҳоли ва Ҳақ билан муомаласи не бўлғай?...
- деди.
(9-бет.)
Улуғ авлиё бўлганлар. "Навжа ота" ҳам валий зот сифа-тида зиёрат этилади. Қабрда ёки бошқа манбаларда марқ-ад ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аниқроғи, бу зотнинг қадим Турон мамлакатида бўлганлигига ҳам ишоралар йўқ.
Зиёратгоҳ ихлосдан ҳосил бўлган бўлиши мумкин (бун-дай нисбат берилган мозорлар кўплаб учрайди ва бу ҳусусда аввалида тўхтаб ҳам ўтилди.)
Бу мозор баъзи оғзаки талқинларда "новча" (узун бўйли), ёки "навда" (ниҳол) номи билан улуғланган валийга ҳам нисбат берилади.
Ерли халқ "авлиё бобо" деб ҳурматлайди. Албатта бу иқрорда тасдиқ бор.
Эшиган ва билганларимизни ёздик, инкор ёки тасдиққа ожизмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |