Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet21/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
УДК

ХОЖА ЖАРРОҲ БОБО
Янгиробод қўрғонидан оқиб ўтувчи Шовот анҳорининг соҳилида Хожа Жарроҳ бобо номи билан аталувчи зиё-ратгоҳ бор. Қабр мавжуд. Қадимда тўғ тикланган бўлган.
Асл тарихларига доир тошларда ёки бошқа манбаларда ёзувлар, қайдлар етиб келмаган. Исмлари, зоту зурёдлари ҳақида маълумотлар сақланмаган.
Халқ хотирасида - оғзаки баёнларда шариат ва тариқат
илмини яхши билганликлари, валий зот эканликлари ма-шҳур. Ҳозирда ҳам "Жарроҳ авлиё бобо" деб ҳурматлана-ди.
Нуротада, Мазори Чилла маҳалласидаги валий зот зиё-ратгоҳидаги қабр ҳам Жарроҳ бобо дейилади. У киши-нинг номлари Хожа Убайдулло бўлган эканлар. Табобат билан шуғулланганликлари ва жарроҳ бўлганлигидан шу номда аталган эканлар.
Хатирчидаги Хожа Жарроҳ бобо ҳақидаги сифатлар Хожа Убайдуллога хослиги бор. У ёки бу жиҳатдан хулоса учун далиллар йўқ. Бу азиз зот ҳақидаги қайдлар ахборот тариқасида берилди.
МУҲАММАД ХУДУРИЙ
"Кўпин ота" (асли Куфин бўлса керак) авлиё номи би-лан азизланган бу шахснинг қабри ҳам Хўжақул Эшон бобо қишлоғида жойлашган. Қабри ёнида қадимий ҳужра - чиллахона бор. Анъанавий андозада туғ тикланган.
Муҳаммад Худурий шахси ёки фаолиятига доир маъ-лумотлар манбаларда келмаган.
1967 йилда шу ерлик мулла Мўминнинг ташаббуси ва таклифи билан ташриф буюрган Исмоил Махдум (бу киши ўша пайтларда Узбекистон мусулмонлар идорасида масъ-ул ходим бўлиб ишлаганлар) қабр тошидаги ёзувларни ўқиб, муҳаддис (ҳадисшунос) ўтганларини баён этган.
Айрим эҳтимолларимизча «Худурий» Худрийнинг ўзгар-тилиб айтилган шакли ҳам бўлиши мумкин. У зот ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг саҳобалари бўлиб, Пайғамбаримиз-дан (с.а.в.) 1170 та ҳадис ривоят қилганлар. Тўлиқ номлари Абу Саид Худрий. Бу хусусда аниқ бир маълумот ололма-ганлигимиз сабабидан, нисбатлашга журъат этолмадик.
Қабрлари - зиёратгоҳ. Маҳаллий аҳоли ихлос билан зиёрат этишади.


САЙЙИД ОТА


Саййид ота номларига нисбат берилган зиёратгоҳлар диёримизда кўплаб учрайди. Улардан бири Боғчакалон қишлоғидаги Оқмасжид мажмуасида жойлашган. Қабр бор. Устига мақбара тикланган.
Масжид 1380-1390 йилларда барпо этилаган ва даврий таъмирлашлар билан етиб келган. Ҳозирда обод зиёрат-гоҳ. 2004 йилда туман ҳокимятининг ташаббуси билан ул-кан қурилиш ва ободончилик ишлари амалга оширилди.
Халқ Саййид ота қабрини ихлос билан зиёрат этишади.
Бу ердаги қабр ва унда дафн этилган инсон ҳақида ман-баларда аниқ маълумот йўқ. Қабрдаги шахс Занги отанинг етук ҳалифаси Саййид Аҳмад ибн Саййид Абу Бакрга нисбат берилади. Бу киши ҳақиқатда Саййид ота номи билан машҳур ва манбаларда тасдиғини топган.
Бу зот ҳақида "Рашаҳот", "Ламаҳот", "Тўрт улус тари-хи", "Насоим-ул муҳаббат", "Ислом энциклопедияси", "Зан-ги ота марқади", "Занги ота" каби қатор манбаларда маъ-лумотлар келади.
"Ислом энциклопедия"сида:
"Сайид (манбаларда Саид, Сайид, Саййид кўринишла-рида келади, кўчирмаларимиз аслича М.С) Аҳмад ибн Сайид Абу Бакр (? - 1292 ёки 1311 йилларда вафот этган)" - яссавия тариқатининг йирик вакили. Тошкентда тавал-луд топиб, таълим олган. Занги отанинг иккинчи халифа-си (шогирди)... умрининг охирида Тошкентдан Оролга кўчиб бориб, ўша ерда вафот этган" (205-бет).
"Рашаҳот да:
"Занги отанинг иккиламчи халифалари эдилар ва одла-ри Саййид Аҳмад турур ва Саййид Ото (бирла) маъруф" ва машҳур турур...
Ва Саййид Ото Ҳазрати Азизон Хожа Али Ромитаний-ким, хожалар қаддасаллоҳу арвоҳаҳум табақаларининг ажилласидин эрдилар... ўрталарида муфовиҳонот, яъни мусовот воқеъ бўлибдирким, Ҳазрати Азизоннинг зикри-га ондин шаммасс ирода топар.
Ва ҳазрати Хожа Баҳоуддиннинг "Мақомат"ларида мазкурдурким, вақте бир деҳқон ерга торуқ экиб юрур эркан, ҳазрати Саййид Ото ул ул ердан ўтуб борурда андин сўрабдурларким: "не ишдасан ва не экорсан?" Ул деҳқон айтибдурким: "ториқ экорман, валекин бу эр яхши торуқ бермай турур". Саййид Ото ул ерга хитоб айтдилар: "Эй ер, яхши ториқ бергил". Ойтурлар не йиллар ул ерга тухум сочилмай торуғ кўкарур эрди". (28-бет)
Саййид ота Ҳожагон тариқати аҳли, жумладан Ҳазра-ти Азизон Ромитоний билан яқин эканликлари бошқа ман-баларда ҳам таъкидланади. Бинобарин, Ромитоний вафот-лари милодий 1321 йил; Шу нуқтаи назардан Саййид Ота вафоти 1311 йил бўлиши ҳақиқатга яқин. "Ислом энскло-педиясида", юқорида келтирилган рақам саналарнинг ик-кинчиси тўғрироқ.
Яна шу нарса равшанлашадики, Саййид Ота Сўғдда, жумладан Миёнколда бўлган. (Оқмасжиддаги қабр қадам-жоси бўлиши мумкин)
Айнан "Рашаҳот"да, Бобошайх Муборак Бухорий ҳақида-ги мақолада яна Саййид Аҳмад учрайди, яъни: "Мавлоно Нуриддин ва мавлоно Саййид Аҳмад - бу учлари Карма-ний турурлар...
Оларнинг ҳолларидин бир нимарса масмуъ ва маълум бўлгани йўқ эрди, ҳар бирларининг зикри алоҳида ирода топмади".
Бобошайҳ Муборак Амир Ҳамзанинг халифаларидан, Амир Ҳамза (вафоти 1406 милодий йил) ҳазрати Саййид Амир Кулолнинг (1387-1370) иккинчи фарзанди.
Бу зот "Мавлоно" деб аталиётир (Ҳазрати эмас) ва ай-нан "Саййид Аҳмад". Аҳли ҳолдан. Даврида ҳам мувофиқ-лик бор. Карманалик. (бу ерда Кармана вилоятини ҳам назарда тутиш мумкин. Жумладан, Хатирчи, хусусан Боғ-чакалон шу тасарруфда).
Оқмачитдаги Саййид Аҳмад шу зот эмасмикин? (У уча-ласидан бирлари мавлоно Нуриддиннинг қабри Кармана-
71
д а. Қосим шайх мақбарасининг қарама қарши томонидаги ўт ўчириш бўлимининг ҳовлисида).
"Насоим-ул-муҳаббат"да: Саййид ато (а.р.) "ХожаАҳмад Яссавийнинг қароботидир" дейилиб, юқоридаги маълумотлар-нинг асоси ҳисобланади (425-бет). Шунингдек, нимаучун "ато" дейилишлигига изоҳ берилади (асл шакли "ота". Бунинг исбо-ти "Рашаҳот"да берилган. 22-бет).
Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи" (Тарих-и-арбаъ улус) асарида қайд этилишича, Саййид отанинг фаолия-тига доир "Мақомоти ҳазрати Саййид ота алайҳир раҳма ва-р-ризо" ("Ҳазрати Саййид ота мақомати унга Аллоҳ-нинг раҳмати ва ризолиги бўлсин") китобида тарихлари бор. Унда Ўзбекхон билан боғлиқ воқеликлар тилга оли-нади. Султон Муҳаммад Ўзбекхон ҳижрий 750 йилда (ми-лодий 1310-11) вафот этади (Саййид ота ҳам шу санада вафот этган).
Асрор Самад Улуғбек асаридаги рақамларидаги номута-носибликлар ҳақида фикрлар билдирган (Қаранг: "Занги ота марқади". Тошкент. "Минҳож". 2004 йил, 44-бет).
Хуллас, юқоридаги баёнлардан, тарих ва рақамлардан келиб чиқиб, Боғчакалондаги "Саййид ота" хусусида қатъий фикрга келишдан аввал, илмий изланишлар олиб борили-ши тақозо этилади.
Шу нарса ҳақиқатки, бу ердаги қабрда ётган зот ким эканлигидан қатъи назар валий зот. Табаррук инсон.
Бухоронинг сўнгги Амири Саййид Олимхон Ватани туп-роғини тарк этишдан аввал, 1920 йил 3 сентябр куни қаб-рни зиёрат этиб, пешин намозидан кейин чиқиб кетиши
бежиз эмас.
(Шу нарса ҳам махфий қолмасинки, маҳаллий ўлкашу-нослар эътироф этганларидек, Саййид ота 1318-19 йил-ларда туғилган бўлиб, Оқмачит 1380-1390 йилларда ҳаёт-лигида, барпо этилган бўлса, бу зот Саййид Аҳмад Кар-маний - Саййид ота бўлишлари эҳтимол.
Чунки Саййид ота - Занги отанинг халифаси милодий 1310-1311 йилларда вафот этганлиги тарихий ҳақиқат. У
72
киши Тошкентда таваллуд топиб, Орол денгизи бўйлари-да марҳум бўлганликлари мўътабар тарихий манбаларда тасдиғини топган.)
Бу ердаги "Оқмачит" номи билан аталувчи масжид қади-мий обида. Қурилиш услубига кўра XVI асрда Абдуллахон томонидан бунёд этилган масжидларга мос.
Ҳозирда обод. Истиқлолимиз шарофати билан масжид ҳам миллий-маънавий қадриятларимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозланиб, ибодат учун тўла шароитлари ҳозир-ланган. Кўркам ва файзли маскан. (Айрим бир қўшимча маълумотлар билан "Мулла Жума" бўлимида танишишин-гиз мумкин.)

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish