Баъзи геологик ва геоморфологик терминларга изоҳ. А абиссаль



Download 83,29 Kb.
bet7/25
Sana16.03.2022
Hajmi83,29 Kb.
#499244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
Glossariy UZB

ГЕОХРОНОЛОГИЯгеологик воқеаларнинг вақт давомидаги кетма-кетлиги, биринчи навбатда Ер пўстидаги тоғ жинсларининг кетма-кет ҳосил бўлиши, тектоник жараѐнлар, трансгрессия, регрессия ва шу каби кетма-кетликларнинг содир бўлган вақтини аниқлайдиган геологик йилнома.
ГЕРЦИН ТЕКТОГЕНЕЗ ЦИКЛИ – девон даврининг охиридан бошланиб, пермь-триас даврларида тугаган тектогенез жараѐнлар. Геосинклиналь областларда тўлқинсимон-тебранма ҳаракатларнинг намоѐн бўлишининг жадаллиги билан тавсифланади.
ГИДРОГЕОЛОГИЯ – Ер ости сувлари ҳақидаги фан. Ер ости сувларининг ҳосил бўлиши, ѐтиш шароити, режими, физик ва кимѐвий таркиби, ундаги минерал зарралар, атмосфера ва Ер юзаси суви билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг ифлосланиши ва захиралари камайиб кетишидан муҳофаза қилиш, шунингдек, халқ хўжалигидаги аҳамиятини ўрганади.
ГИДРОЛОГИЯ – Ер юзасидаги табиий сув ва уларда рўй берадиган жараѐн ва ҳодисаларнинг қонуний ўзгаришини ўрганадиган фан. Сув манбаларининг ўзига хос хусусиятларига кўра қуйидагиларга бўлинади; 1) океаншунослик; 2) қуруқлик гидрологияси.
ГИДРОСФЕРА – Ернинг узуқ-узуқ бўлиб жойлашган сув қобиғи. У атмосфера билан Ер пўсти оралиғида жойлашган бўлиб океан, денгиз, континентал сув ҳавзалари ва муз қопламалари мажмуидан иборат. Ер юзаси, ер ости ва атмосфера гидросфераларига бўлинади.
ГИПЕРГЕНЕЗ (гипергенезис) Ер юзасида тоғ жинсларининг парчаланиши (нураши), шунингдек, кимѐвий ва минерал ҳосил қилувчи жараѐнлар мажмуи. Гипергенез атмосфера, гидросфера, биосфера (чириш, эриш, гидротация, гидролиз, оксидланиш, карбонатланиш) таъсирида юз беради.
ГЛЕТЧЕР – Ер юзасида табиий йиғилган, ҳаракатчан музликлар. Қаттиқ атмосфера қолдиқлари ѐғадиган минтақаларда ҳосил бўлади. Ҳаракатланувчи музликларда таъминланиш ва абляция областлари ажратилади. Ҳозирги замон глетчер майдони 16,1 млн.м2, умумий ҳажми 30 млн.м3.
ГЛЯЦИОЛОГИЯ – қор қопламлари, музликлар, Ер ости музликларининг пайдо бўлиши, таркиби, хоссаси, ривожланиши ва тарқалиши ҳамда ҳамма муз шаклларининг геологик ва геоморфологик фаолияти ҳақидаги фан.
ГУМИД ИҚЛИМ – иқлимларнинг геоморфологик таснифига мувофиқ (Пенк, 1910), гумид иқлимли областларда ѐғаѐтган атмосфера ѐғинларининг миқдори буғланиш миқдоридан кўп бўлади, шу сабабли дарѐлар ҳосил бўлади. Гумид иқлимли жойлар экватор минтақасига туташ тропик ва мўътадил иқлимли майдонларда (шимолида ва жанубида) кузатилади.

Download 83,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish