бошқаларидан ажрашишлари амр этилгани ҳолда, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг
никоҳида тўққизта аёл бор эди. Аслида Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) диннинг амрларини
аввал ўзлари тадбиқ қилар эдилар. Лекин бу ерда бошқа вазият эди. Агар тўққизта
аёлнинг
бештаси билан ажрашсалар, улар бошқа кимсаларга турмушга чиқишлари
мумкин эмасди. Чунки улар мўъминларнинг оналари ҳисобланардилар.
"Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва унинг ортидан аёлларига
уйланишингиз ҳеч қачон дуруст эмасдур. Чунки бу (ишларингиз) Аллоҳнинг наздида улуғ
(гуноҳ) бўлган ишдир"
(Аҳзоб сураси, 53-оят).
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ажрашиш борасида аёлларига эркинлик берганлар. Лекин
ҳаммалари Пайғамбаримизнинг никоҳларида қолишни танладилар.
"Эй пайғамбар, жуфтларингизга айтинг: Агар сизлар ҳаёти дунёни ва унинг зеб-
зийнатларини истайдиган бўлсангизлар у ҳолда келинглар, мен сизларни (ўша
нарсалардан) баҳраманд қилай ва чиройли кузатиш билан кузатай.
Агар Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсангизлар, у
ҳолда шак-шубҳасиз Аллоҳ сизларнинг орангиздаги чиройли амал қилгувчилар учун улуғ
мукофот - жаннатни тайёрлаб қўйгандир"
(Аҳзоб сураси, 27-28-оятлар).
Бу оятларнинг нозил бўлиши сабаби ҳақида шундай ривоят бор. Жобир (р.а.) ривоят
қиладилар:
Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига
кириш учун рухсат
сўрашди. Расулуллоҳнинг эшиклари олдида кўпчилик ўтирарди.
Абу Бакрга рухсат
берилмади. Кейин Ҳазрати Умар (р.а.) келдилар, рухсат берилмади. Кейин иккисига
ҳам рухсат берилди. Расулуллоҳнинг ҳузурларига кирдилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)
атрофида аёллари бўлгани ҳолда ўтирар ва ҳеч гаплашмас эдилар.
Ҳазрати Умар "Мен Расулуллоҳга бир нарса дейман. Балки хуш ёқар, деб:
- Эй Расулуллоҳ! Агар Зайднинг қизи (аёлларини назарда тутяпти) мендан нафақа
истаган бўлса, унинг бўйнини пичоқ
билан кесаман, дедилар. Ҳақиқатдан Ҳазрати
Пайғамбар (с.а.в.) муборак тишлари кўринадиган даражада жилмайдилар ва гапира
бошладилар:
143
- Мана булар ҳам атрофимда ўтириб, нафақа истаяптилар, - дедилар. Буни эшитган
Ҳазрати
Абу Бакр туриб, Ойша онамизни, Ҳазрати Умар Ҳафса онамизни урмоқчи
бўлдилар. Иккаласи ҳам:
- Расулуллоҳнинг қўлида бўлмаган нарсаларни сўраяпсизларми? - дер эдилар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уларни тўхтатдилар. Расулуллоҳнинг аёллари:
"Биз бу мажлисдан кейин Расулуллоҳдан ёнида бўлмаган ҳеч нарсани сўрамаймиз, -
дедилар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг аёллари ҳам бир ожиз инсон бўлганларидан дунё
неъмат ва зийнатларини орзу қилишлари табиий эди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.)га аёл
бўлиш ҳар ҳолда дунёда эришиладиган энг катта неъмат ва саодатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: