Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1



Баҳтли оила
1


Кириш
Отамиз ҳазрати Одам ва онамиз ҳазрати Ҳаво билан бошланган инсонлар жамияти 
оилалардан ташкил топган. Оила – жамият пойдевори. Пойдевор соғлом бўлмаса, 
жамиятнинг соғлом бўлиши мумкин эмас. Одам аҳлини миллат ва уммат қилган, 
маънавий қадриятларнинг наслдан наслга ўтишини таъминлайдиган энг асосий восита 
оиладир. Бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида оиланинг ўрнини боса 
оладиган бошқа бир ташкилот йўқ.
Инсон ҳаётнинг турли хил қийинчилик ва дардларини бир ўзи кўтариши душвор, 
қайғу ва қувончларига шерик бўладиган бошқа кишиларга эҳтиёжи бўлади. Кишининг 
энг яқин ҳаётий дўсти турмуш ўртоғидир. Эру хотин бир-бирлари учун Аллоҳнинг 
буюк илтифоти ҳисобланади. Ҳақ Таоло ўз каломи шарифида бу хусусда шундай 
марҳамат қилади:
"
Унинг оятларидан (яна бири) - У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун 
ўзларингиздан жуфтлар яратди..."
1
 (Рум сураси, 21-оят).
Оила жаннат гўшаларидан бир гўшадир. Ҳақиқий бахтга фақат оиланинг соғлом 
мухитида эришмоқ мумкин. Севги, ҳурмат, бирдамлик ва бир-бирини тушуниш асосига 
қурилган оила жамиятнинг моддий ва маънавий суғуртасидир.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётдаги улкан ўзгаришлар, бошқа соҳалар каби, 
оила ҳаётида ҳам бир қанча янги тушунча ва ўзгаришларга йўл очмоқда.
Ғарбда, айниқса, саноат давридан кейин бошланиб тобора кучсизланиб бораётган, 
бугунги кунда инқирозга юз тутган оила ҳаёти бизнинг келажагимизга ҳам катта таҳдид 
солмоқда.
Турмуш қуриш камайиб, ажрашиш кўпайган, ношаръий ҳаёт чегара билмас ҳолга 
келган ғарб жамиятларидаги ижтимоий ва маънавий касалликлар ўз-ўзидан дунёнинг 
бошқа ўлкаларига ҳам таъсир этмоқда. Соғлом оила, соғлом ҳаёт тарзига эга бўлган 
шарқ ўлкалари ҳам бундай хавфли ва хатарли таъсирдан четда қолаётгани йўқ.
Бу эса юртни, миллатни севадиган, маънавияти бутун, ўтмиш ва келажакка теран 
боқувчи кишиларни ўринли ташвишга солиб, оилани ёт таъсирлардан асраш учун чора 
излашга мажбур қилмоқда.
1
Бу ва кейинги оятларнинг таржима ва изоҳи Алоуддин Мансурга тегишли (тарж.)
2


Мазкур асарни ёзишдан мақсад ҳам бу борасида миллатга, жамиятга озгина бўлса-да, 
наф келтиришдир. Ушбу асарда оиланинг моҳияти, аҳамияти, тарихий ривожланиши, 
тузилиши, оиладаги саодат тамойиллари, оилани ҳимоя қилиш, бу хусусда 
кишиларнинг вазифалари ва бошқа шу каби муҳим мавзуларни ёритишга, ибрат 
бўлиши учун Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг оилавий ҳаётларини кўрсатишга ҳаракат 
қилдик.
Оила каби муҳим мавзуда асар яратиш осон эмас, саъю ҳаракатларимиздан 
китобхонларга озгина фойда тегса, ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз.
Ғайрат биздан, муваффақият эса буюк Аллоҳдандир.
Муаллиф

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish