Турмуш қуриш зарурати
Турмуш қуришни тақазо қиладиган шаръий, ақлий ва табиий сабабларга қисқача
изоҳ берайлик 1. Шаръий сабаблар: турмуш қуришнинг шаръий ва мақбул амал
эканлигида иттифоқлик бор. Бу Китоб, Суннат ва ижмо билан собитдир. Каломи
шарифдан далил ушбу оятлардир.
"Сизлар учун никоҳи ҳалол аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар энди
агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг)"
(Нисо
сураси, 3-оят).
"Ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини
уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ уларни ўз фазлу-карами билан бой-
беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир"
(Нур сураси, 32-оят).
Суннатдан далил сифатида 2 та ҳадис келтирамиз:
8
"Эй, ёшлар гуруҳи! Сизлардан кимни турмуш қуришга кучи етса, дарров уйлансин.
Зеро, турмуш қуриш кўзни ҳаромдан сақловчи, иффатни ҳимоя қилувчидир. Кимнинг
кучи етмаса, рўза тутсин. Чунки рўза тутиш шаҳватни бартараф этади".
"Туғадиган, севимли аёлларга уйланинглар. Чунки мен қиёмат кунида бошқа
умматлар олдида сизлар билан фахрланаман".
2. Ақлий сабаблар: Ҳар бир ақл соҳиби номи ва хотирасининг қолишини, вафотидан
сўнг ўзини яхшилик билан ёд этувчилар бўлишини истайди. Буни эса турмуш қуриш ва
кўпайиш билан амалга ошириш мумкин. Фарзанд кўрмаган оилаларнинг бу орзуга
етишиш учун қанчадан-қанча маблағлар сарфлашлари маълум.
3. Табиий сабаблар: Эркак билан аёл ўртасида табиий майл бор. Ислом бу майлни
шаръий йўл билан қондиришни талаб этади. Инсонларнинг жинсий истакка бепарво
бўлишлари ақлга сиғмайдиган холатдир. Бу майл, асосан, бутун борлиқлар орасида
мавжуд. Оламда тескари қутбли (манфий, мусбат) электронлар тортишса, бир хил
қутбли электронлар бир-бирларини итарадилар. Ҳатто ўсимликлар орасида эркак ва
урғочи муносабати исботланган. Жуфтлашиш даврида эркак хурмо дарахтининг урғочи
хурмо дарахтига бўлган майли кузатилган. Жинсий истакни шаръий қондириш йўли
турмуш қуришдир. Акс ҳолда бу эҳтиёж ношаръий йўлларга бошлаши аниқ. Қўл билан
жинсий истакни қондириш, гомосексуаллик, ҳайвонлар билан муносабат каби
ғайритабиий, ғайриинсоний ҳаракатларни турмуш қурмаслик келтириб чиқаради. Оила
қурмаслик инсоннинг руҳий мувозанатини бузиб, моддий ва маънавий дарбадарликка,
тартибсизликка йўл очади. Шунинг учун Ислом дини турмуш қуришга буюриб, бесабаб
уйланмаслик ва турмушга чиқмасликни ман қилган. Зеро, таркидунёлик инсон
фитратига тескаридир. Инсоний туйғуларини бўғишга, ўлдиришга эмас, балки
барчасини шаръий йўл билан қондиришга масъулмиз. Мол-дунё ҳирси, еб-ичиш ва
жинсий истаклар баъзан кичкина бир дарё ҳолига келади. Агар улар ҳалол ва тартибли
равишда бир ўзанга, солинмаса, атрофни бузиб, йиқиб кетади. Ношаръий
муносабатларнинг жамиятларни қандай аянчли, танг бир холга келтириши, оилавий,
миллий, умуминсоний бебаҳо қадриятларга, урф-одатларга, анъаналарга ўт ёқиши беш
қўлдай аён.
Миллатлар ўз борлиқ ва бирликларини давом эттиришлари учун ёшларни турмуш
қуришга жалб этиш йўлида чора излаганлар. Рим императорлигида никоҳсиз айшу-
ишратлар кенг ёйилганидан оила кучсизланиб қолган эди. Шу сабабли император
9
Августнинг чиқарган Фармонига биноан ҳар ким турмуш қуришга, турмуш қурганлар
эса фарзанд кўришга мажбур эди. Бу қонунга бўйсунмаганлар оғир жазога маҳкум
этиларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |