Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Оила таърифи
Оила туғилиш, никоҳ ва эмикдошлик сингари ришталар билан бир-бирига боғланган 
ижтимоий ва диний кишилик тўплами, кичик бир жамиятдир.
Оилани ташкил этадиган шахслар даврларга, минтақаларга, ижтимоий, иқтисодий ва 
диний тузилишларга кўра турлича бўлган. Катта оила бир оила бошлиғи бошчилигида 
умр йўлдош, бола, невара, келин, куёв, амаки, тоға, амма ва холалардан ташкил топади. 
Минглаб аъзоли оилалар бўлганидай, эр-хотин ва болалардан иборат кичик оилалар 
ҳам мавжуд. Ҳозирги кунда кўпчилик оилалар кичик оила типини ташкил этади.
Оилаларни тузилишига кўра турли гуруҳларга бўлиш мумкин. Оилада бошлиқ ота 
бўлса, бунга патриархал оила, аксинча, бошлиқ она бўлса матриархал оила дейилади. 
Бундан ташқари умр йўлдошларнинг сонига қараб оила бир умр йўлдошли (моногам) 
ва кўп умр йўлдошли (полигам) турларга бўлиш мумкин.
Динларга ва миллатларга кўра оила
Яҳудийликда оила ижтимоий ва диний моҳиятга эга бўлиб, ҳам патриархал, ҳам кўп 
умр йўлдоши (полигам) хусусиятларини ўзида акс эттиради. Бу динда турмуш 
қурмаслик гуноҳ ҳисобланади, турмуш қуриш, асосан, Исроил ўғил-қизлари орасида 
3


бўлади. Ташқаридан уйланиш ёки ташқарига қиз бериш уларга маъқул келмайди. 
Ажралиш яҳудийлик динида шаръий деб қабул қилинган.
Христианларнинг оила тузилиши яхудийларникидан унчалик фарқ қилмайди. 
Уларда оила тамоман диний ташкилот сифатида қабул қилинган. Ҳазрати Исога (а. с.) 
кўра, оила аъзолари ўртасидаги муносабат инсон билан Аллоҳ ўртасидаги 
муносабатнинг бир кўриниши ва инсоннинг руҳий-маънавий ривожланишининг воз 
кечилмайдиган бир унсуридир.
Яҳудийлик каби мазкур динда ҳам оилада ота бошлиқ ҳисобланади. Хотин эрига 
Раббисига бўйсунгандай бўйсунади. Эр-хотин бир бадандай бўлганликлари учун 
айрилиш мумкин эмас, деб ҳисобланади. Бундан англашиладики, христианликда 
ажралиш ман этилган. Бу ҳол ўз-ўзидан оилаларда ижтимоий ва ахлоқий 
муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Чунки умр йўлдошидан ажралиш 
имконини топа олмаганлар ғайриқонуний алоқалар қуриши табиий. Бу эса оиланинг 
маънавий бузилишига сабаб бўлмоқда. Христиан оиласини бир умр йўлдошли 
(моногам) дейиш мумкин.
Қадимги туркларда оилалар патриархал шаклда бўлган. Фақат Рим жамиятларидаги 
сингари оила бошлиғининг ҳуқуқи, ваколати чексиз бўлмаган. Қадимги туркларда 
уйланадиган эркак аёлнинг оиласига маълум миқдордаги пул ёки мол, яъни қалин берар 
ва бу маблағ қизнинг тайёрланиши учун сарфланар эди. Унча ёйилмаган бўлса-да, кўп 
хотинлилик қадимги туркларда бўлганлиги маълум.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish