Баҳтли оила 1 Кириш


Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) нима учун кўп аёлга уйландилар



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) нима учун кўп аёлга уйландилар
Барча Пайғамбарлар жамиятга истаган нарсаларини аввал ўзлари амалга тадбиқ 
этиб, намуна бўлишлари лозим эди.
Аввалги миллатларнинг кўпчилигида кўп аёлга уйланиш бор эди. Қадимги Миср, 
Юнон, Рим, Хитой, Бобил, Браҳман ва Эронда кўп аёлга уйланиш шаръий эди.
Тавротда Довуд (а.с.)нинг кўп аёлга уйланганлиги зикр қилинади. Тавротга кўра, 
Сулаймон (а.с.)нинг етти юз аёли, уч юз канизаги бўлган.
Инжилда кўп аёлга уйланишни ман қилган бир ҳукм йўқ. Қадимги христианлар 
орасида кўп аёлга уйланганлар бўлганлиги тарихдан маълум.
Аввал ҳам айтганимиздай, Ислом чегарасиз амал қилинган, аёлларнинг 
азобланишига йўл очган кўп аёлга уйланишни тўрт билан чегаралади. Бирдан кўп аёлга 
уйланувчилар учун бир қатор масъулликлар бор. Зарурий ҳоллардан ташқари бир аёлга 
уйланишни тавсия этилган, бунинг адолатга мос эканлиги таъкидланган.
Баъзи ислом душманлари Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг кўп аёлга уйланишларини 
"хотинбозлик", "шаҳватпарастлик" каби даъволар билан изоҳлашган ҳаракат қилганлар. 
Ҳар нарсада инсониятга намуна бўлган Пайғамбар (с.а.в.)имизга нисбатан бу сўзлар 
бўхтондир. Буларни мантиқсиз эканлигини Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳаётини 
ўрганган ҳамма билади.
139


Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ёшликнинг энг қайноқ даври бўлган 25 ёшларига қадар 
уйланмаган, аёлларни қўлга олиш осон бўлган жоҳилият даврида бу эътиборли ҳолат.
Ҳадича онамизга (р.а.) уйлангандан кейин бошқа аёл олмаган, вафот этганларидан 
сўнг 53 ёшларида кўп аёлга уйланганлар.
Пайғамбарлик вазифасини бошлаган пайтларда Қурайшнинг катталари давойингдан 
воз кеч, дея Макканинг энг гўзал аёлига уйланишини таклиф қилганлар. 
Пайғамбаримиз эса: "Қуёшни ўнг қўлимга, ойни эса чап қўлимга берсангиз ҳам 
мақсадимга етмасдан туриб, бу даъводан воз кечмайман" деб қатъий ҳаракатни ўртага 
қўйганлар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) (астағфируллоҳ) хотинбоз бўлганларида, ўзидан 15 ёш 
катта ва айни пайтда бева бўлган Ҳадича онамизга эмас, ёш аёлларга уйланардилар.
Расулуллоҳнинг Ҳазрати Ойшадан бошқа уйланган ҳамма аёллари бева эди. 
Бокирага уйланишни жинсий томондан самарали бўлишини билганларидан 
бошқаларига шуни тавсия этганлари ҳолда ўзи нима учун беваларга уйландилар?
Жобир ибн Абдуллоҳ мушк анбар сепиб Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг ёнларига 
келгач, Пайғамбаримиз ундан:
- Уйландингми? - деб сўрадилар. Жобир:
- Ҳа, - дегач, Расулуллоҳ:
- Аёлинг бокирами, бевами? - дедилар. Жобир:
- Бева, - деб жавоб берди. Кейин Расулуллоҳ:
- Кошки бирга севишиб ўйнашадиган, кулиб хурсандчилик қиладиганингиз - бокира 
бирисига уйлансанг эди - дедилар.
Агар Пайғамбаримиз шаҳватпараст бўлганларида беваларга эмас, бокираларга 
уйланар эдилар. Кимнинг ёш ва гўзал қизини истасалар жони билан рози бўлар эди.
Пайғамбаримиз бирдан кўп аёлга ёш пайтларида эмас, аёлга эҳтиёж бўлмайдиган 
ёшларда уйланиб, айни пайтда бунинг орқасидан келадиган ҳар турли даъволарга 
олдиндан жавоб бериб қўйганлар.
140



Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish