5. Вакил.
"
Агар эр-хотиннинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эр томонидан бир
ҳакам, хотин томондан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳ қилишни истасалар,
Аллоҳ эр-хотин ўртасига иттифоқлик солур. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор
бўлган зотдир
" (Нисо сураси, 35-оят).
"
Агар бирон аёл эри томонидан кўнгилсизлик ёки юз ўгириб кетиш содир бўлишидан
қўрқса, у иккови ўзаро бир сулҳга келишиб олишлари зарарсиздир. Сулҳ (ажралиб
кетишдан) яхшироқдир. Нафслар қизғонишга ҳозиру нозир бўлиб турадилар. Агар
аёлларингизга чиройли муомала қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз (ўзингизга яхши
ишдир)"
(Нисо сураси, 128-оят).
Вакиллар икки тарафнинг даъволарини эшитиб, келишмовчиликни ҳал қилишга
ҳаракат қиладилар. Бу чора бир тарафдан оила суди демакдир. Масалани бошқа судга
олиб бориб, оила сирларини ошкор қилишдан кўра, оила ўртасидан ечиш ҳар жиҳатдан
яхшидир. Эр-хотинлар, вакиллар масалани ечишда одил ва самимий ҳаракат қилсалар,
Аллоҳ оилани давом этиши борасида уларга муваффақият беради.
Агар вакилларнинг ғайрати ҳам фойда бермаса, улар энг лойиқ бир қарор беришади,
бу қарорга иккала тараф ҳам бўйсунади.
Бир аёл ва бир эркак кўпчилик билан биргаликда Ҳазрати Алининг (р.а.) ёнига
келдилар. Али (р.а.) уларга эр ва аёл тарафдан икки вакил танлаб юборишларини
айтинглар. Улар келгач, Али (р.а.) шундай дедилар:
127
- Вазифангиз нима эканлигини биласизми? Агар эр-хотинни бирга бўлишидан фойда
кўрсангиз оилани давом этишига, агар ажрашишларини лойиқ топсангиз
ажрашишиларига қарор беринг. Шундай аёл деди:
- Аллоҳнинг китоби нима деса, қабул қиламан.
Эр эса:
- Ажрашиш қарори берилса, мен қабул қилмайман, - деди.
Кейин Ҳазрати Али (р.а.):
- Валлоҳи, сен бу аёлнинг қабул қилганини қабул қилмагунингча ёлғончиларни
биттаси ҳисобланасан, - дедилар.
Ажрашиш - энг сўнгги чора.
Кўриниб турганидай, бутун ҳаракатлар оилани сақлаб қолинишига қаратилган.
Исломни ажрашиш тартиби ҳам оила ҳимоясини кўзламоқда. Суннатга мос бўлган
ажрашиш тартиби шундай:
Аввал бир талоқ қилинади. Бу аснода аёл эрининг уйида уч ой
муддат билан идда сақлайди. Бу муддат давомида аёл эрининг уйида яшайди.
Тирикчилиги эри томонидан таъминланади. Фақат эр-хотин алоқаси бўлмайди. Бундан
мақсад хафагарчиликлар кетиб, ақл билан ўйлаш учун фурсат беришдир. Эр-хотин
айни уйда экан, ажрашишни зарарларини ўз нафслари ва болалари устида ўйлаб, балки
пушаймон бўлиб, ниятларидан қайтишлари мумкин. Бунга рижи талоқ дейилади. Бу
муддат давомида аёли билан никоҳсиз ярашиши мумкин. Муддат тугагандан кейин эр-
хотин ярашмоқчи бўлсалар, янги никоҳ ва маҳс керак.
Хоҳ муддат ичида, хоҳ муддат тугугандан кейин эр-хотинлар ярашиб оила ҳаёти
давом этар экан, яна келишмовчилик пайдо бўлса, аввалги тадбирларга босқичма-
босқич мурожаат қилинади. Муаммо ечилмаса, иккинчи ажрашиш юзага келади.
Биринчи ажрашишдаги ҳукмлар бу ерда ҳам ўтади. Иккинчи ажрашишдан кейин эр-
хотин яна ярашса, оила ҳаёти яна давом этади. Улар вазифаларига ва ҳақларига риоя
қилишади. Агар яна келишмовчилик пайдо бўлса, яна вакил тайинланади ва босқичма-
босқич тадбирларга мурожаат қилинади. Натижа бўлмаса, учинчи ва охирги марта
ажрашишади.
128
Учинчи талоқдан кейин эр-хотиннинг ярашишлари учун, аёл идда аёлни сақлаб, сўнг
бир эрга тегиши ва иккинчи эрдан ажраладиган бўлса, яна идда сақлаши лозим бўлади.
Кўрилганидай, бу уч босқич чора эр-хотинга ўйлаш, ажрашишнинг зарарларини
ўзлари ва болалари устида бевосита тажриба этишга фурсат бериш учундир. Бу
тажрибани бошидан ўтказган эр-хотин осонгина ажрашишни ўйлашмайди. Бу иш учун
уч тажриба кифоядир. Ортиғи оилага никоҳга беҳурматлик бўлади. Исломда эса оила
ҳазилни кўтармайдиган жиддий бир муассасадир. Ҳазрати Пайғамбар шундай деганлар:
"Уч нарсанинг жиддийси ҳам, ҳазили ҳам жиддийдир: Талоқ, никоҳ ва қайтиш
(ажрашган аёлга қайтиш)".
Бу ажрашиш шакли уч ойлик муддатдан уч марта юзага келадиган тўққиз ойлик бир
тажриба муддатидир.
Яна ҳар бир талоқ борки, буни тажриба муддати уч ой. Бу талоқ шакли жоиз бўлиши
билан бирга изоҳлаганимиз тўққиз ойлик муддат мақбул ва тарафлар учун мосдир.
Талоқнинг учтасини бирдан қўллаш, яъни уч талоқ ўйлаш ва тажрибага имкон
бермагани учун бидъатдир. Бундай қилган кимса гуноҳкор бўлади.
Талоқ ҳаққининг эркакка берилиши ҳам оила мустаҳкамлигига қаратилган бир
тадбирдир. Чунки нафақа, маҳр каби ҳаражат сарфлаб оила қурган эр уни осонликча
бузмайди. Бундан ташқари эркак киши табиатидаги туйғу ва ҳаяжонларига ҳоким бўла
олади. Оилани бошқариш эса туйғудан кўпроқ ақл ва вазминлик билан бўлади.
Аёлларнинг эҳтиросли бўлишлари эса камчилик эмас, хулқ-атворларининг ўзига
хослигидир. Ажрашишдан бошқа чора қолмагач, буни яхшилик билан амалга ошириш
керак. Жаноби Ҳақ бу борада шундай амр қилади:
"Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб
қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинг ёки яхшилик билан кузатинг. Уларга зулм
қилиш билан зарар етказиш учун ушлаб турмангиз. Кимки шундай қилса, ўзига зулм
қилибди"
(Бақара сураси, 231-оят).
129
Do'stlaringiz bilan baham: |