Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Шубҳага ўрин бермаслик
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):
119


"Туҳматдан узоқ юринглар" деганлар. Гумонга олиб борадиган "изқувар"ликдан 
сақланиш ўринсиз шубҳа ва ҳаловатсизликни тўсади. Шайтон кичик нарсаларни восита 
қилиб инсонларга васваса беради. Унинг васваса эшикларини ёпиш керак.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг завжалари София онамиз (р.а.) ҳикоя қиладилар:
Расулуллоҳ тарки дунё қилган пайтларида бир кеча зиёрат қилишга бордим. 
Суҳбатлашдик. Кейин кетиш учун турдим. Мени уйга олиб бориш учун Расулуллоҳ ҳам 
турдилар. София волидамизнинг уйлари Усамо ибн Зайднинг уйи ёнида эди. Шу пайт 
йўлдан ансордан иккита йигит чиқди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни кўриб тезлашдилар. 
Расулуллоҳ уларга:
"Секин юринглар. Ёнимдаги Ҳува қизи Совиядир" дедилар. Улар: - Субҳаналлоҳ! 
Эй, Аллоҳни Расули! Биз ёмон фикрга бормаймиз, - дедилар. Пайғамбаримиз:
"Шайтон инсоннинг баданида қон каби айланади. Қалбингизда васваса солиб қўяди, 
- дея андиша қилдим" дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) кичик бир гумонга ўрин бермаслик ва бу борада баъзи намуна 
бўлиш учун шундай қилганлар. Шунинг учун шубҳа туғдирадиган ҳаракатлардан 
сақланиш ва мавҳум тушуниладиган ишларга изоҳ бериш керак.
Оилани ҳимоя қилиш чоралари
Никоҳ жиддий шартномадир. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) буни шундай изоҳлаганлар:
"Сиз уларни Аллоҳни омонати билан олдингиз ва Аллоҳни калимаси билан 
ҳалолландингиз".
Ўткинчи никоҳ мумкин эмас. Ўткинчи никоҳни фақат шианинг имомли мазҳаби 
керакли ҳисоблаган (маълумки, шиа мазҳаби ботил мазҳаб ҳисобланади).
Ислом дини оиланинг бузмаслик учун ҳар қандай чора қўллашга изн беради. Ёлғон 
сўзлаш гуноҳи кабира бўлгани ҳолда, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уч ерда ёлғон 
сўзлашга рухсат берганлар. Буларнинг биттаси (оилани сақлаб қолиш учун) эр-хотинга 
айтилган ёлғондир.
Мусулмонларнинг вазифаси эр-хотинни яраштиришдир. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) 
шундай дедилар:
120


"Бир аёлни эрига чақимчилик қилиб, ўртасини бузган кимса биздан эмас"
. Ажрашиш 
энг охирги чорадир. Ишни ажрашишга қадар бормаслиги учун қўлдан келган чоралар 
кўрилади. Зеро, Жаноби Ҳақ ажрашишни ҳеч севмайди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) 
шундай марҳамат қилганлар:
"Аллоҳ ҳузурида энг ёқимсиз нарса талоқдир"
.
"Ҳар қандай аёл жиддий бир сабаб бўлмай туриб, эридан ажрашиш талабида
бўлса, жаннатнинг ҳиди унга ҳаром бўлади".
"Турмуш қуринглар, лекин ажрашманглар. Чунки Аллоҳ ажрашувчи эркак ва 
аёлларни севмайди".
Бу борада Қуръони Каримга мурожаат қилсак:
"Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангиз ҳам (сабр қилиб,
иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни
қилиб қўйган бўлиши мумкин"
. (Нисо сураси, 19-оят).
"...Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ
энг юксак ва буюк бўлган зотдир"
(Нисо сураси, 34-оят).
Англашиладики, оилани ҳимоя қилиш ибодат, бузиш эса жиноятдир. Чунки 
бузилган оилани вайронаси остида кўп кишилар паришон бўлмоқда. Ҳар ажрашиш 
етимлар ва бевалар сафини орттиради.
Энди оилани ҳимоя қилишнинг чораларини кўриб чиқсак.
1. Ҳақиқатгўй бўлиш.
Муаммосиз ҳаёт бўлмайди. Инсон фаришта эмас. Шунинг учун бир-бирларини 
заифликлари билан қабул қилиш мажбуриятидадирлар. Чунки дунёда айбсиз инсон 
бўлмайди. Айбсиз дўст қидирган дўстсиз қолади.
Ҳаёт хаёл эмас. Инсонларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш, яъни 
объектив бўлиш лозим.
Нақадар ширин хаёл сурсак сурмасак, турмуш қурганимиздан кейин хаёлимиз 
яшаётган дунёмиз билан бир хил эмаслигини кўрамиз.
Никоҳ хутбасида Жаноби Ҳақдан эр-хотинга Ҳазрати Одам ва Ҳазрат Ҳавонинг 
муҳаббатини, Ҳазрати Пайғамбар ва Ҳазрати Ҳадичани севгисини, Ҳазрати Али ва 
121


Ҳазрати Фотимани дўстлигини беришини сўраймиз. Лекин Пайғамбарларнинг оила 
ҳаётида ҳам бир қанча дилхираликлар бўлганлигини ҳам унутмаслигимиз керак.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) билан баъзи аёллари орасида баъзан-баъзан кичик 
келишмовчиликлар бўлган. Таҳрим сурасининг илк оятларида бунга ишора қилинган. 
Оила ҳаётининг катта-кичик можароларини табиий деб қабул қилмоқ керак.
Ойша онамиз (р.а.) ҳикоя қиладилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир марта шундай дедилар:
- "Эй Ойша! Мендан рози бўлган вақтингни ҳам, мендан хафа бўлган вақтингни ҳам 
яхши биламан".
- Эй Расулуллоҳ! Буни қаердан биласиз? - деб сўрадим.
"Мендан рози бўлганингда Муҳаммаднинг Раббиси ҳаққи, дея онт ичасан. Мендан 
хафа бўлганингда Иброҳимни Раббиси ҳаққи дея онт ичасан.
- Ҳа, эй Расулуллоҳ, ҳақиқатда шундай. Мен фақат исмингизни тарк этаман. Лекин 
севгингиз ичимда".
Ҳатто Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳаётида ҳам бундай ҳолатлар бўлгандан кейин 
бизларда ҳам бўлиши табиийдир. Пайғамбаримиз буларни қандай қабул қилган 
бўлсалар, биз ҳам шундай қаршилашимиз керак.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish