Баҳтли оила 1 Кириш


Асосий мақсад ва ҳикматлар



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Асосий мақсад ва ҳикматлар
Пайғамбаримизнинг кўп аёлга уйланишларидан кўзланган баъзи мақсад ва 
ҳикматларни қуйидагича шарҳлаш мумкин.
1. Таълимий мақсади.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) аёлларининг ҳам эри, ҳам устози эдилар. Аёлларининг 
диний мавзуларни ўрганишлари ва бошқаларга ўргатишлари аҳамиятли бир зарурат 
эди.
Кўпгина аёллар, айниқса, ҳайз кўриш, чиллалик (нифос), эр-хотин алоқалари 
борасида Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)га савол беришга уялар эдилар. Ҳазрати Пайғамбар 
(с.а.в.) ҳам баъзи мавзуларни очиқчасига айтиш ўрнига киноячи тарзда айтар эдилар.
Ҳазрати Ойша онамиз шундай ривоят қиладилар:
"Ансордан бир аёл Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ҳайз кўрганида қандай ювиниши 
кераклигини сўради. Расулуллоҳ унга ювинишни ўргатдилар. Кейин:
"Устида ҳид бўлган озгина пахта олиб, ўша билан поклаш" дедилар. Аёл:
- У билан қандай покланай? - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
- У билан поклан, - дедилар. Аёл:
- У билан қандай покланай, эй Расулуллоҳ? - дегач, Ҳазрати Пайғамбар:
- Субҳаналлоҳ! У билан поклан, - дедилар.
Мен у аёлнинг қўлидан тутиб, пахтани шу ерга қўй, қоннинг изини қидир, - дедим ва 
пахтани қўядиган ерни очиқ айтдим.
Расулуллоҳ бундай мавзуларда аёлларга очиқча гапиришдан ҳаё қилардилар. Бундай 
вазиятларда мўъминларнинг оналари бўлган аёллар даврага қўшилиб муаммоларга 
ечим топар эдилар. Пайғамбаримизнинг оила ҳаёти билан боғлиқ суннатлар фақат 
аёллар воситасида бизларга етказилган. Зотан, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.
2. Қонуний мақсади.
Масалан Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг Жаҳш қизи Зайнаб (р.а.)га уйланишлари 
бир жоҳилият одатини йўқотиш учун бўлган. Араб урф-одатларига кўра асранди бола 
ажрашган аёлга унинг боқиб олган отаси уйлана олмас эди. Исломга кўра асранди бола 
141


бўлишни ҳеч бир қонунийлиги йўқ эди. Жоҳилият даврининг одатини йўқотиш учун 
Жаноби Ҳақ Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)га асранди боласи Зайддан ажрашган Зайнабга 
уйланишни амр қилди.
3. Ижтимоий мақсади.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг баъзи уйланишлари жамиятдаги севги ва 
қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган эди.
Масалан, Ҳазрати Абу Бакрнинг қизи Ҳазрати Ойша ва Ҳазрати Умарнинг қизи 
Ҳафса онамизни никоҳларига олишлари, ҳамма нарсани Ислом учун бағишлаган бу 
муборак зотларга мукофот ва уларни оилаларига яқинлаштириш учун эди. Яна Исломга 
катта хизматлари сингган Ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Алига ўз қизларини беришлари 
ҳам шу мақсадга қаратилганди. Уйланган аёлларининг қариндош уруғлари ҳам 
Расулуллоҳ билан янада яқин бўлишга эришган бўлар эдилар.
4. Сиёсий мақсади.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг баъзи аёлларига уйланишлари, қабилаларнинг 
Исломга киришига, ҳеч бўлмаганда душман бўлмасликларига қаратилган эди. Аввал 
айтганимиздай София ва Жувайрийя оналаримизга бу мақсадда уйланганлар.
5. Инсонийлик мақсади.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) инсонларнинг энг олийжаноби ва энг марҳаматлиси 
эдилар. Баъзи аёллар Ислом учун буюк фидокорлик қилганлар, Ҳабашистонга ҳижрат 
қилганлар, эрларининг вафоти билан бева қолиб ҳимояга муҳтож ҳолга келганлар. 
Пайғамбаримиз бу ихлос ва фидокорликлари учун уларни никоҳларига, ҳимояларига 
олишлари инсонийликнинг энг гўзал кўринишидир. Савдо, Умму Салама ва Умму 
Ҳабиба оналаримизга шу мақсадда уйланганлар.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish