Баҳтли оила 1 Кириш


Пайғамбар (с.а.в.)нинг оилавий ҳаётлари



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Пайғамбар (с.а.в.)нинг оилавий ҳаётлари.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ўзлари учун оддий оила ҳаётини танладилар. Бу 
чорасизлик ва йўқсизликдан эмас эди. Чунки Расулуллоҳ даврларида фатҳлар қилинган, 
ўлжалар қўлга олинган, кўп кимсалар бой бўлган, лекин Расулуллоҳнинг ҳаётларида 
ўзгариш бўлмаган эди. ўзларига келган совға, садақа ва закотни дарров лойиқ ерларга 
тарқатар, ўзлари эса дунё ҳаётини ўткинчи неъматларига қайрилмай, оилалари билан 
умматга намуна бўлар эдилар. Бу Расулуллоҳ (с.а.в.)га диний амр, мажбурият эмасди. 
Чунки Исломда ҳалол бойлик таъқиқланмаган. Лекин жамиятнинг олдида бўлган 
кишилар ҳар соҳада фидокорлик қилишлари табиийдир.
Расулуллоҳ (с.а.в.) олтин товоқда овқат ейишни ёки саройларда яшашни 
истаганларида бемалол эриша олардилар. Айниқса, Араб ярим ороли қўлга 
киритилгандан сўнг бунга тўла имкон бор эди. Лекин Расулуллоҳ иймон ва эътиқодни 
бойликдан устун эканлигини, уқтиришни истар эдилар. Буни эса оддий ҳаётлари билан 
исбот этдилар.
Бўйра устида...
Ҳазрати Умар (р.а.) ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига бордим. Бўйрани устида эдилар. Ёнларига ўтирдим. 
Қарасам, устларида лўнгидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Вужудларининг ён томонига эса 
144


бўйрани изи тушган. Кўрдимки, бир со
1
ча арпа, тери ошлашда ишлатиладиган салом 
дарахтининг япроқлари тўшалган, девома ошланган тери осилган.
Буларни кўргач, кўзларим ёшга тўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Эй, Ҳаттоб ўғли! Нимага йиғлаяпсан? - дедилар. Мен дедимки:
- Эй, Расулуллоҳ! Нимага йиғламай? Шу бўйра ён тарафингизда из қолдирибди. 
Мол-дунёнгиз шу нарсалардан иборат, холос. Аллоҳни Пайғамбари, сайланган бандаси 
бўлганингиз ҳолда фақирсиз, Кисро ва Қайсар эса боғлар ичида салтанат соҳиби бўлиб 
ўтирибди. Расулуллоҳ:
- Эй, Умар! Охират бизники, дунё эса уларники бўлишини истамайсанми? - 
деганларида:
- Истайман, - дедим.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) аёлларининг хоналари ҳам оддий лой ва хурмо 
шохларидан қилинган эди. Уйларининг эшикларида туя ёки эчки жунидан қилинган 
пардалар бор эди.
Ҳазрати Ойша онамиз ҳикоя қиладилар:
"Баъзан бир ойлаб уйимизда олов ёнмас эди. Сув ва хурмо билан кун кўрар эдик. 
Баъзи вақтлари ансор қўшниларимиз сут берар эдилар".
Ҳазрати Умар (р.а.) айтадилар:
"Бир кун қарасам, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) очликдан азоб чекмоқдалар. Қорин 
тўйдиргани хурмо ҳам топа олмабдилар".
Абу Ҳурайра (р.а.) ҳикоя қиладилар:
- Расулуллоҳга бир куни иссиқ овқат келтирилди. Еган овқатидан кейин шундай дуо 
қилдилар:
"Аллоҳга ҳамд бўлсинки, қачондан бери менинг қорнимга иссиқ овқат кирмаган 
эди".
Абу Талҳа (р.а.) ҳикоя қилади:
1
Со - ўлчов бирлиги.
145


Расулуллоҳнинг ёнларига очликдан шикоя қилиш учун келдик. Қорнимизга боғлаган 
бир тошни кўрсатдик. Расулуллоҳ эса қоринларига иккита тош боғлаган эдилар. 
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг аёллари ҳам камтарона ҳаётдан фақат бир марта шикоят 
қилганлар. Лекин мол-дунё ёки Ҳазрати Пайғамбардан бирини танлаш ихтиёрларига 
берилганда, ҳеч иккиланмай Расулуллоҳни танлаганлар.
Шаҳватни ва дунё неъматларидан фойдаланишни кўзлаган ва бунинг учун аёлларини 
кўпайтирган бир кишининг ҳаёти шундай бўладими?
Фатҳларда қўлга киритилган ўлжаларни, ўзлари ҳоким бўлган юрт, ўлка, шаҳар 
бойликларини ўз айшу ишратларига, нафси аммора йўлига сарфлаган золим ва худбин 
диктаторларнинг ҳаётлари қайдаю, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг оддий ҳаётлари 
қаёқда?! Агар дабдабали яшашни истаганларида эди, ҳамма ўз хоҳишлари билан бору-
йўғини Расулуллоҳга фидо қилиши аниқ эди. Аммо дунё лаззатларидан кечиб, камтар 
бўлиб яшашни афзал кўрдилар.
"Қулларни еганидай ейман. Қулларни ўтиргани каби ўтираман. Чунки мен ҳам 
қулдан бошқа нарса эмасман". Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) оддий еганлар, оддий 
кийинганлар, оддий яшаганлар.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish