"Бас, қачонки, Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ
қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўъминларга асранди болалари ўз
хотунларидан хожатини адо қилишгач (яъни уларни талоқ қилишгач) уларнинг
(хотинларига уйланишларида танглик бўлмаслиги учун (шундай) қилдик). Ва Аллоҳнинг
амри иродаси қилингувчи бўлди"
(Аҳзоб сураси, 37-оят).
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Зайнаб онамизга уйланганларини Ислом
душманлари танқид қилганди. Гўё Расулуллоҳ (с.а.в.) Зайнабга ошиқ бўлган ва асранди
ўғли Зайддан ажраштириб, уни ўзига никоҳлабди, дея бўхтон қилдилар. Бу билан
жоҳилият одатига чек қўйиб, асранди бола олишда диний томондан ҳеч қандай
қариндошлик риштаси йўқлигини кўрсатдилар. Агар Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)
Зайнабга уйланишни истаганларида аввал уйланар, уни Зайдга никоҳлаб бермас эдилар.
7. Хорис қизи Жувайрийя (р.а.).
Ҳазрати Жувайрийя Бани Мусталик раиси Хориснинг қизи эди. Мустолик ўғиллари
Расулуллоҳ (с.а.в.) билан урушиш учун тайёргарлик бошлаган эдилар. Бундан хабар
топган Расулуллоҳ эртароқ ҳаракат қилдилар ва уларни тор-мор келтириб, бу жангда
кўп ўлжа ва асирларни қўлга туширган эдилар. Бу асирлар орасида Жувайрийя ҳам бор
эди. Асир тақсимлашда у Собит ибн Қайсни ҳиссасига тушганди. Жувайрийя товон
бериб, асирликдан қутулишни истаб, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)дан ёрдам сўради.
Кўплаб эркак ва аёлларнинг асир тушиши мустолик ўғилларининг иззат нафсига тегди.
Чунки улар аслзода эдилар.
135
Пайғамбаримиз бу қабиланинг иймон келтиришини истардилар. Товон тўлаш
Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ёрдам сўраган Жувайрийяга Пайғамбаримиз шундай дедилар:
- Бундан ҳам хайрли бир нарса истайсанми?
- Нима экан у Аллоҳнинг Расули?
- Асирликдан қутулиш учун сенга керак бўлган молни сен учун тўлайман ва сени ўз
никоҳимга оламан.
- Майли мен розиман.
Жувайрийянинг отаси Хорис қизини асирликдан қутқариш учун Мадинага келган
эди. Отаси келишдан олдин у турмуш қуриб асирликдан қутулган эди. Отаси унга ўзи
билан қайтишни таклиф қилса ҳам, Жувайрийя Расулуллоҳ (с.а.в.) билан қолишни
лозим топди.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг Жувайрийяга уйланганини эшитган мусулмонлар:
- Расулуллоҳнинг яқинларини асир қилишимиз муносиб эмас, - деб қўлларидаги
Бани мустолик асирларини ҳаммасини озод этдилар.
Ҳазрати Ойша (р.а.) шундай дедилар:
"Расулуллоҳ (с.а.в.) Жувайрийяга уйланиб, мустолик ўғилларидан 100 оилани
асирликдан қутқардилар. Мен ўз қавмига қарши Жувайрийядан хайрлироқ аёлни
кўрмадим".
Натижада мустолик ўғиллари тезда исломни қабул қилдилар. Ҳазрати Пайғамбар
(с.а.в.)нинг Жувайрийяга уйланишидан сиёсий мақсад кўзланган эди.
Жувайрийя (р.а.) ҳижрий 57 йилда вафот этдилар. Ибодатни севувчи ва хайрсевар
бир аёл эдилар.
8. Ҳазрати София (р.а.).
Ҳазрати Софиянинг отаси яҳудий қабиласи Бани Нодирли Аср бошлиғи эди.
Софиянинг эри Ҳайбар жангида ўлдирилган, София эса асир олинган эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Софияни чақириб, шундай деган эдилар:
- ўз динингда қолсанг, сени мажбурламаймиз. Лекин Аллоҳ ва Унинг Расулини
танласанг, сени ўз никоҳимга оламан.
136
София:
- Мен Аллоҳ ва Унинг Расулини танлайман деди. Кейин Расулуллоҳ унга уйландилар
ва асирликдан қутулишини унга маҳр сифатида бердилар.
Бу никоҳдан ҳам сиёсий мақсад кўзланган эди. Энг катта душман бўлган бир қавм
бошлиғининг қизига уйланиш билан уларга сулҳ ҳужуми қилган бўлар эдилар.
Ҳазрати София ҳижрий 50 йилда вафот этганлар. 10 тача ҳадис ривоят қилганлар.
Боки қабристонига дафн қилинганлар.
9. Умму Салама (р.а.).
Умму Салама онамиз эрлари билан бирга Исломни илк қабул қилган эдилар.
Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Асл исми Ҳинд эди. Ҳабашистонда Салама исмли
бир қизлари туғилди. Шундан кейин Саламанинг онаси - Умму Салама дейилди. Кейин
Мадинага кетиш учун Маккага қайтганлар, эри Мадинага кетгани ҳолда Умму
Саламага рухсат бермаган эдилар. ўзининг ва эрининг мушрик оиласи билан Маккада
узоқ вақт жанжанлашиб қолиб кетишга мажбур бўладилар. Умму Салама мусулмон
бўлганлиги туфайли боласи Саламанинг қўлини синдириб, Мадинага кетмасин деб кўз
остида сақладилар.
Умму Салама бир йил давомида ҳар тонг Абтоҳ тепалигига чиқиб, кечгача йиғлар
эдилар. Бу хол баъзи яқинларини инсофга келтирди. Натижада Умму Саламанинг
Мадинага кетишига рухсат бердилар. Кейин Салама билан Мадинага кетдилар.
Эрлари Уҳуд жангида шаҳид бўлгач, Умму Салама бева бўлиб қолдилар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бу аёлни аҳволига ачиндилар ва унга никоҳни таклиф
қилдилар. Умму Салама эса:
- Менинг ёшим анчага борган. Болаларим бор. Бундан ташқари эримга жуда
боғланганман. Рашк қиламан, - деди. Кейин Расулуллоҳ:
- Мендан сен кексароқман. Болаларга келсак уларнинг эгаси Аллоҳдир. Рашкка
келсак, сендан уни кетказиш учун Аллоҳга дуо қиламан, дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг фикрларини қадрлар эдилар. Худайбия сулҳида Умра
қилишдан олдин эҳромдан чиқмоқчи бўлган Асҳобга қурбонлик сўйиб, соч текислатиб,
137
сўнг эҳромдан чиқишни тавсия қилганлар. Пайғамбаримиз ҳам буни қабул қилдилар.
Буни кўрган Асҳобнинг ҳам эҳромдан чиқишдан бошқа чораси қолмаган эди.
Пайғамбаримиз аёлларининг ичида энг охирида вафот этган аёл Умму Саламадир.
Ҳижрий 61 йилда вафот этганлар. Жами 378 ҳадис ривоят қилганлар.
10. Умму Ҳабиба (р.а.).
Умму Ҳабиба Абу Суфённинг қизидир. Илк мусулмонлардан бўлиб, эри Убайдуллоҳ
ибн Чоҳил билан Ҳабашистонга ҳижрат қилган, жоҳилият даврида ҳамрга - ичкиликка
мубтало бўлган эри Ҳабашистонда ичкиликка ружу қўйиб, Христианликни қабул
қилди. Умму Ҳабибани ҳам зўрлади. Лекин қаршилик қилди. Эри Ҳабашистонда
христиан бўлиб ўлди.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Умму Ҳабибанинг сабот ва ихлосини тақдирлаб, Ҳабаш
қироли Нажошийга хабар юборди ва Умму Ҳабибани ўзига никоҳланишини истадилар.
Нажоший ҳам уни Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)га никоҳлаб берди.
Расулуллоҳни Умму Ҳабибани никоҳига олиши ҳам Исломдаги саботи учун бир
икром, ҳам Қурайшни бошлиғи бўлган отаси Абу Суфённи юмшатиш учун бир тадбир
эди.
Умму Ҳабиба Расулуллоҳга жуда боғлангандилар. Маккаликлар Худайбия сулҳини
бузганларида Абу Суфён вазиятни ўнглаш учун Мадинага келиб Умму Ҳабибанинг
ёнига борди. Ерда Ҳазрати Пайғамбарнинг тўшаклари ёйилиб турган эди. Абу Суфён у
ерга ўтирмоқчи бўлганида Умму Ҳабиба уни йиғиштириб олди. Нимага бундай
қилдинг?, деб сўраган отасига:
- Бу Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ётоғидир. Сен эса бир мушриксан, у ерга ўтирсанг,
ифлос қиласан, деб жавоб бердилар.
Умму Ҳабиба (р.а.) ҳижрий эллик тўққизинчи йилда вафот қилганлар.
Пайғамбаримиздан кўплаб ҳадислар ривоят қилганлар.
11. Маймуна (р.а.).
Маймуна (р.а.) онамиз Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг вафот этган аёллари Ҳузайма
қизи Зайнаб (р.а.) билан она бир опа-сингил эдилар.
138
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Худайбия сулҳидан бир йил кейин умра учун Маккага
келганларида, у ерда Маймунани никоҳларига олдилар. Бу пайтда Ҳазрати Маймуна 38
ёшида бева аёл эди. Пайғамбаримиз унга уйланиш баробарида Маккаликлар билан
бўлган риштани мустаҳкамлашни истар эдилар. Чунки араблар никоҳ қариндошлигини
жуда қардлар эдилар.
Ҳазрати Маймуна (р.а.) ҳижрий 51 йилда вафот этганлар. Ривоят этган ҳадислари
бор.
Булар Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг пок завжаларидир. Ҳаётликларида буларни
иккитаси вафот этган. Булардан ташқари иккита канизаклари бор эди. Булар Мария ва
Райҳонадир. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Мариядан Иброҳим исмли ўғли бўлган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |