Намунали эр сифатида…
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) оилавий ҳаётларида аёлларини ҳатто чертмаганлар,
ҳақорат қилмаганлар, уларга ҳамма вақт меҳр билан яқинлашганлар. Уларнинг моддий-
маънавий эҳтиёжларини қондириш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилганлар.
Аёлларига уйланарканлар, ҳаммаларига маҳр бериб, тўй қилиб, асҳобларига зиёфат
берганлар, ҳар бирларига алоҳида хона берганлар.
Пайғамбаримиз уларнинг ейдиган ва киядиганларини таъминлаганлар ва бу борада
умматга тавсия берганлар.
"Ҳаражатнинг энг хайрлиси оила аъзоларига қилинган сарф-ҳаражатдир".
Кейинчалик эса бу сарф-ҳаражатнинг садақа, аёлини оғзига кирган луқманинг савоб
эканлигини айтганлар.
Аёллари билан суҳбатлари...
Пайғамбаримиз аёллари билан алоҳида-алоҳида ҳам, йиғилган ҳолда ҳам суҳбат
қилар, ҳол-аҳвол сўрар эдилар. Бомдод ва аср намозларидан кейин уларни зиёрат
қилар, кечки зиёратда улар билан умумий суҳбат қилар, уларга ҳикоя айтиб берар
эдилар. София онамиз (р.а.) билан эрталабгача суҳбатлашганлари ривоят қилинади.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг аёлларига айтиб берган қиссалардан бири Умму Зар
қиссасидир. Унда ўн бир аёл эрлари ҳақида бир бирларига гапирар, кимдир эридан
хурсанд, кимдир эса шикоят қилади. Эри Абу Зардан жуда хурсанд бўлган ўн биринчи
аёл Умму Зарнинг сўзлари тугагач, Расулуллоҳ (с.а.в.) Ойша онамизга:
"Эй Ойша, Умму Зарга Абу Зар қандай бўлса, мен ҳам сизга нисбатан шундайман"
деганлар. Умумий ҳолдаги суҳбатлар Расулуллоҳ ўша кеча кимнинг ёнида тунайдиган
бўлсалар, ўша онамизнинг хоналарида бўлар эди. Бу суҳбатлар аёлларига диний билим
бериш, уларни кўнгилларини олиш, агар ораларида рашк бўлса, уни кетказишга ҳаракат
қилар эди.
151
Аёлларига ҳазил ва улар билан мусобақалари.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) самимиятсиз ва зерикарли ҳаёт тарафдори бўлмаганлар,
ўзлари ҳам вақти-вақти билан аёллари билан ҳазиллашганлар. Ҳатто Ойша онамиз
билан югуриш мусобақасини ўйнаганлар. Зеро, инсон табиатида хурсандчиликка,
ҳазилга ва дам олишга эҳтиёж бор. Қувончсиз, ҳазилсиз ҳаёт бўлмайди. Буни яхши
билан Пайғамбаримиз ора-сирада ҳазиллар қилганлар. Умма Айман (р.а.)
Пайғамбаримизнинг энагалари:
- Эй Расулуллоҳ! Мени туяга миндир, - дегач, Расулуллоҳ:
- Сизни бўталоққа миндираман, - деганлар. Умму Айман:
- Бўталоқ мени кўтармайди, - деганида, Расулуллоҳ:
- Ҳамма туя ҳам қачондир бўталоқ бўлган, - деб ҳазил қилганлар.
Аёллари билан маслаҳатлари.
Расулуллоҳ (с.а.в.) турли масалалар юзасидан аёллари билан маслаҳатлашар эдилар.
Айниқса, Ҳадича онамизга қарши бўлмасдилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг Умму
Салама онамиз (р.а.) тавсияларига амал қилганларига доир бир мисол келтирсак:
"Худайбия сулҳи имзоланган эди. Бу сулҳга кўра, шу йили умра қилиш учун
келганлар келаси йил Каъбани зиёрат эта олардилар. Бу шарт саҳобаларга малол келди.
Худайбияга қадар эҳромга кирганлар умра қилишни жудаям истар эди. Лекин
Расулуллоҳ (с.а.в.) аҳдга содиқ қолишни истар эдилар.
Қурайш вакиллари кетгандан кейин Расулуллоҳ ўринларидан туриб:
"Эй инсонлар! Туриб қурбонликларингизни сўйинглар. Кейин сочларингизни
олдиринглар ва эҳромдан чиқинглар" дедилар. Ҳеч ким ўрнидан қўзғалмади. Ҳазрати
Пайғамбар (с.а.в.) бу амрни уч марта такрорладилар. Ҳеч ким турмади. Кейин
Расулуллоҳ (с.а.в.) Умму Салама онамизнинг ёнига келдилар:
- Эй Расулуллоҳ, нима бўлди?
- Эй, Умму Салама! Халқнинг бу ҳаракати нима? Ҳайрон қоладиган нарса тўғриси.
Уларга эҳромдан чиқинглар, деб такрор-такрор айтяпман. Сўзларимни эшитган ҳолда
юзимга қараб ҳеч бири буйруғимни бажармаяпти...
Умму Салама онамиз шундай деди:
152
- Эй Расулуллоҳ! Дарров бориб қурбонликларни сўйиб, сочингизни олдиргунча, ҳеч
кимга ҳеч нарса деманг. Шундай қилсангиз саҳобалар сизга сўзсиз эргашадилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Бисмиллоҳи Аллоҳу Акбар деб қурбонлик туяларини сўйдилар.
Шунда бошқалар ҳам дархол ўринларидан туриб, туяларини сўя бошладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |