Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Етимларнинг отаси
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) етим бўлиб катта бўлган эдилар. Етимлик нима 
эканлигини ҳаммадан яхши билардилар. Жаноби Ҳақ бу ҳақда ҳаммага шундай дейди:
"Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!"
(Ваз-зуҳа сураси, 9-оят).
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) доимо етимларга қанот ёзиб, уларни ҳимоя 
қиладиганларга шу хабарни етказганлар:
"Ўзи ёки бировнинг етимини ўстирганлар билан жаннат шу тариқа ёнма-ён 
бўламан", дея кўрсаткич муборак бармоқлари билан ўрта бармоқларини ёнма-ён 
келтирганлар.
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) етимга қандай шафқат кўрсатганларига доир мисол 
келтирамиз.
158


Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) муборак рамазон байрами куни ўйнаб юрган болаларга 
дуч келдилар. Бурчакда ёлғиз ўзи туриб йиғлаётган бир болани кўрдилар ва унинг 
ёнига бордилар. Ундан:
- Нимага йиғлаяпсан, эй бола? - деб сўрадилар. Бола шундай деди:
- Боринг ишингизни қилинг, тегманг менга. Отам Расулуллоҳ билан бир жангда 
шаҳид бўлди. Бу байрам менинг кўнглимга қувонч берадиган бир инсон топа олмадим.
Пайғамбаримиз унга:
- Мен сенга ота, Фотима сенга опа, Ойша эса сенга она бўлишини истайсанми? - 
дедилар.
Аҳволни тушунган бола шундай жавоб берди:
- Кечирасиз эй Расулуллоҳ! Сизни танимабман.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бу болани уйига олиб бордилар. Едириб-ичирдилар. Кийинтириб, 
озгина пул бердилар ва:
- Бор энди дўстларинг билан ўйна, - дедилар.
Уни қувончли кўрган дўстлари сўради:
- Эй бола, бу нима хол? Бироз олдин йиғлаб турган эдинг, ҳозир эса қувончлисан.
Бола уларга шундай жавоб берди:
- Отамдан хайрли ота, онамдан устун она кўрдим.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг Ҳазрати Фотимадан туғилган иккита неваралари бор 
эди.
Ҳазрати Ҳасан (р.а.) Ҳижратни учинчи йилида рамазон ёки Шабон ойининг 
ўрталарида туғилган. Ҳазрати Ҳасан (р.а.) туғилганида Расулуллоҳ Ҳазрати Фотимани 
(р.а.) уйига келдилар ва "Менга ўғлимни кўрсатинглар" дедилар. Ҳасан (р.а.) сариқ 
ҳирқага ўралган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни қучоқларига олдилар. ўнг қулоғига азон, 
чап қулоғига иқомат ўқидилар.
Расулуллоҳ: Унга нима деб исм қўйдинглар? - деб сўрадилар. Ҳарб деб исм қўйдим, 
дедилар Ҳазрати Али (р.а.). Пайғамбаримиз: (с.а.в.) Йўқ, унинг исми Ҳасан бўлади, - 
дедилар.
159


Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Ҳазрати Ҳасаннинг томоғига юмшоқ хурмо суртдилар. 
Туғилганига етти кун бўлгач, Ҳазрати Ҳасаннинг сочи олинди ва оғирлигича кумуш 
фақирларга тарқатилди. Бундан ташқари иккита қўчқор сўйиб, қурбонлик қилинди. Бу 
қурбонга ақиқа дейилишини ва шартларини аввал айтган эдик.
Ҳазрати Ҳасан Пайғамбаримизга (с.а.в.) жуда ўхшар эдилар. Отаси Ҳазрати Алини 
(р.а.) вафотидан кейин Халифа қилиб сайландилар. Лекин андиша қилиб халифаликни 
Ҳазрати Муовияга топширдилар. Ҳижрий 49 йилда вафот этдилар. Боки қабристонига 
дафн қилинди.
Ҳазрати Ҳусайн Ҳижратнинг тўртинчи йили шабон ойининг бешида туғилди. 
Туғилганига етти кун бўлганда икки қўчқор қурбон қилинди. Сочи олиниб, унинг 
оғирлигича кумуш фақирларга тарқатилди. Ҳазрати Али уни ҳам исмини Ҳарб қўйган 
эди. Расулуллоҳ уни Ҳусайн деб ўзгартирдилар. Ҳусайн еттинчи кунда суннат қилинди.
Ҳазрати Муовиянинг вафотидан кейин ўрнига ўғли Язид ўтирди. Куфаликлар 
Язидга эмас, ҳазрати Ҳусайнга (р.а.) байъат қилиш истагида эканликларини 
билдирдилар. Турли огоҳлантиришларга қарамасдан Ҳазрати Ҳусайн (р.а.) яқинларини 
олиб, Куфага юриш қилдилар. Бу тарихий ҳодисага тўхталмаймиз. Ҳазрати Ҳусайн 
даҳшатли Карбало фожеаси натижасида ҳижрий 61 йилда 10 муҳаррамда шаҳид 
бўлдилар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Ҳасан ва Ҳусайнни (р.а.) жуда яхши кўрар эдилар. Уларга 
қараб: 
- Аллоҳим! Мен буларни севаман. Сен ҳам буларни сев, - деб дуо қилардилар. 
"Ҳасан ва Ҳусайн мен дунёдаги ҳидлаган икки гулимдир". 
"Ҳасан ва Ҳусайнни севган мени севган, уларни ёқтирмаган эса мени ёқтирмаган 
бўлур".
"Ҳасан ва Ҳусайн жаннатдаги ёшларнинг хўжайинларидир".
Ҳадиси шарифлардан англашилганидай, Пайғамбаримиз (с.а.в.) невараларини гулга 
ўхшатганлар ва бу гулларни ҳидлаганлар.
Бир кун бир зот Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг неваралари Ҳасанни елкаларига 
миндирганларини кўриб:
160


- Эй бола! Сен жуда гўзал миналадиган нарсага минибсан" дейишда ўзини тия 
олмади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам унга гўзал жавоб бердилар:
- У ҳам (Ҳасан) жуда гўзал минувчидир.
Абу Қатода ҳикоя қилади:
«Биз масжидда ўтирган эдик. Расулуллоҳ қизи Зайнабдан бўлган невараси Умомани 
елкаларига миндириб келдилар. Невараси елкасида бўлгани ҳолда намоз ўқидилар. 
Рукуга борганларида уни ерга қўяр, турганларида эса такрор елкаларига олар эдилар».
Пайғамбаримиз жамоатга имомлик қиларканлар ҳар руку, сажда ва қиёмда Умомани 
олиб жойига қўйганлари ҳам ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан нақл қилади:
- Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга Хутба ўқидилар. Шу пайт Ҳасан ва Ҳусайн келди. 
Устларида қизғиш аёллар кўйлаги бор эди. Қоқилиб-суриниб келар эдилар. Расулуллоҳ 
минбардан тушиб уларни олиб ёнига чақирдилар ва шу оятни ўқидилар:
"Билингизки, албатта мол дунёларингиз ва бола-чақангиз фақат бир фитна-
алдовдир, холос"
(Анфол сураси, 28-оят).
Кейин шундай дедилар: "Буларни (қоқилиб-суриниб келаркан) кўргач чидай 
олмадим. «Расулуллоҳ (с.а.в.) вақти-вақти билан неваралари билан ўйнар, улар 
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) олдиларида югуриб ўйнашар, улар билан бирга чиқиб 
айланар, уларни севинтирар эдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.):
"Кичикларга иззатли бўлмаган, катталарга ҳурматда бўлмаганлар бизлардан эмас" 
дедилар.
Болаларга қизиқиш ва улар билан ўйнаш шахсиятларини ривожланишида муҳим рол 
ўйнайди. Бунга доир бир мисол. Ҳазрати Умар (р.а.)нинг ёнларига ҳокимларидан бири 
киради. Қараса, Ҳазрати Умар ётган, болалар эса унинг қорнини устида ўйнаб 
ўтирибдилар. Ҳоким Ҳазрати Умар (р.а.)ни бу ҳолига ҳайрон қолгач, Ҳазрати Умар:
"Сен болалар билан нима қиласан?" - деб сўрадилар. Ҳоким:
"Ичкарига кирганим заҳоти чаплаб ўтирган гапини тўхтатади дебди. Кейин Ҳазрати 
Умар (р.а.):
161


"Болаларга марҳаматли бўлмаган Уммати Муҳаммад (с.а.в.)га қандай марҳаматли 
бўлади, - деб уни ҳокимликдан озод қилдилар".
Ҳазрати Умар (р.а.) ҳокимларга ўша ердаги болаларга отиш, сузиш ва минишни 
ўргатишни буюрганлар.
Болаларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлишлари учун мувозанатни сақлаш 
керак. Бир тарафга бепарво бўлиш бошқа томоннинг заиф бўлишига сабаб бўлади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бадан тарбиясига аҳамият берганлар, аввал айтганимиздай 
отиш, сузиш, югуриш, кураш каби спортларни ташвиқ қилганлар. Ҳазрати Ойша (р.а.) 
онамиз билан шахсан югурганлари ва Рукона исмли бир паҳлавон билан кураш 
тушганлари маълум. Ҳазрати Пайғамбар бир кун жаноза бўлган ерда ўтирардилар. 
Ҳазрати Ҳасан билан Ҳазрати Ҳусайн кураш туша бошладилар. Пайғамбаримиз кулиб:
- Ҳа, Ҳасан! Бир кўрай сени. Тут Ҳусайнни, - деб Ҳазрати Ҳасанни қўллаб-
қувватладилар. Ҳазрати Али:
- Эй, Расулуллоҳ! Сиз Ҳусайнни қўллаб-қувватлашингиз керак эмасми? Ҳасан катта-
ку, - деди. Расулуллоҳ:
- Қара, Жаброил Ҳусайнга, Ҳа Ҳусайн! Сени бир кўрай, - деяпти, дедилар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз бола ва неваралари каби бошқа болаларни севар, 
уларга Аллоҳни энг қийматли омонати сифатида қарардилар. Болалар билан қизиқишда 
дин фарқига қарамас эдилар.
Ҳазрати Анас (р.а.) ҳикоя қилади:
Яҳудийлардан бир бола касал бўлган эди. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) уни зиёрат 
қилишга бордилар. Бош томонига ўтирдилар ва:
- Мусулмон бўл, - дедилар. Бола отасига қаради. Отаси:
- Абул Қосимнинг айтганини қил, - дегач бола мусулмон бўлди. Ҳазрати 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дуо қилиб, ўринларидан турдилар:
"Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у менинг воситамда бу болани жаҳаннамдан қутқарди".
162



Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish