Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

4. Уриш.
Иккинчи босқич ҳам таъсир этмаса, енгилгина уриш мумкин. Агар қаттиқ урса, ўзига 
жазо берилади. Чунки уришдан мақсад бир жойни оғритиш эмас, хатосини англатиш.
Ривоятга кўра, Айюб (а.с.) аёлини бир хатоси туфайли соғайгандан сўнг юз марта 
қамчи уришга онт ичган эди. Ҳолбуки, аёлини унга қилган хизматлари, 
фидокорликлари бениҳоя кўп эди. Айюб (а.с.) беихтиёр онт ичган, лекин кўнгли юз 
марта чивиқ билан уришни истамас эди. Чора тополмай турганида Жаноби Ҳақ унга 
йўл кўрсатди
(Яна Биз Айюбга айтдик): "Қўлингга бир боғ (новдани) олиб, у билан (хотинингни)
ургин - қасамингни бузмагин"
(Сод сураси, 44-оят).
Ҳийлаи шаър ҳукмларни енгиллатиш мақсадида Жаноби Ҳақни кўрсатган йўлидир. 
Ҳийла калимасининг маъноси чора деганидир. ўзбекчадаги алдаш маъносида эмас. 
124


Айюб (а.с.) аёлини юз қамчи ўрнига юзта новдани боғлаб аёлини уриб онтдан қутулган 
эди. Бунга ҳаттоки уриш ҳам дейилмайди.
Исломга ҳужум эшиги.
Ислом душманлари Қуръон аёлларни уришга рухсат беради деб беҳудага 
бақирмоқда, динимизни уриш, таёқ дини сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. 
Булар яхши ниятли ва ҳақиқатгўй кимсалар эмас.
Ислом назарида уриш ёмон одат. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётларида ҳеч кимни 
урмаганлар, юз уришни, ёмон сўз айтишни таъқиқлаганлар.
Муовия ибн Ҳойда (р.а.) айтади:
Эй, Расулуллоҳ! Аёлларимизнинг бизни устимиздаги ҳаққи нима? - деб сўрадим.
- "Еганингизни едириш, кийганингизни кийдириш, юзларига урмслик, қилган 
ишларини ва ўзларининг кўримсиз эканлигини айтмаслик, уларни ётоқда ёлғиз 
қолдиришга мажбур бўлинса, бу ишни фақат уй ичида қилиш".
Ҳазрати Ойша волидамизнинг айтишларича Пайғамбаримиз ҳаётлари давомида ҳеч 
бир хизматчини, ҳеч бир аёлини шапалоқ урмаганлар, ҳатто ҳеч бир нарсани қўллари 
билан урмаганлар. Иёс ибн Абдуллоҳни ривоят қилишича Расулуллоҳ (с.а.в.):
"Аллоҳни бандалари бўлган аёлларни урманглар" деганлар. Ҳазрати Умар 
Расулуллоҳнинг ёнларига келиб, аёлларнинг эрларига исёнкор бўла бошлаганларини 
айтганда, Пайғамбаримиз уларни уришга рухсат бердилар. Кейин кўп аёллар Ҳазрати 
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг аёлларини ёнига келиб шикоят қила бошладилар. Буни 
кўрган Расулуллоҳ (с.а.в.):
"Муҳаммаднинг оиласига етмишта аёл келди. Ҳаммаси эрларидан шикоят қилади, 
аёлларини урган эркаклар хайрли кимсалар эмас", дедилар.
Оятда айтилган насиҳат, ётоқни айириш ва уриш чоралари навбати билан қилинади. 
Биринчиси фойда бермаса, иккинчиси, иккинчиси фойда бермаса, учинчиси синаб 
кўрилади.
Аёлини жазолаш ҳаққи чегарасиз эмас. Аёл эрига фақат шаръий истакларда итоат 
этади. Шаръий бўлмаган истакларига қарши чиқса, эрнинг уришга ҳаққи йўқ.
Дори аччиқ бўлса ҳам...
125


Ҳар эркак бир хил бўлмаганидай ҳар аёл ҳам бир хил бўлмайди. Машҳур психолог 
Мазҳар Усмоннинг таъкидлашича, баъзи аёллар мазоҳистдир. Яъни қаттиққўллик ва 
тезликдан завқ олишади.
"Аёлларда мазоҳистлик кўпроқдир. Зотан аёлнинг фитрати бунга мойилдир. Аёллар 
ўзларига бош эгган заиф инсонларни севишмайди. Таянадиган бир соҳиб, метин бир 
руҳ қидирадилар. Бир қанча аёллар эрларининг уришини истайдилар, ўзларига қаттиқ 
муомала қилмайдиган эрдан рози бўлмайдилар.
Бу айтилганларга қараб дарров уришга югурилмайди. Чора бўлмаса, аксинча 
касаллик ортишига сабаб бўладиган бўлса, фойдаланилмайди. Ажрашиш катта фалокат 
бўлгани учун зарарнинг оз бўлгани танланади.
Бу ерда уриш сўзи бошқа ибора бўлмагани учун ишлатилган. Сўкиш, юзга ва бошқа 
нозик жойларга уриш ман қилинади. Из қоладиган тарзда уриш ҳам мумкин эмас. Ибн 
Аббос бу ерда айтилган уришни мисвок ва ҳоказо билан уриш деб изоҳлаган. Ҳазрати 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
"Баъзиларингиз аёлларингизни қул каби уришдан уялмайсизми? Эрталаб аёлни уриб, 
кечқурун қўйнига олиш қандай бўлади?"
Сабаб ва натижа қанчалик шаръий блмасин "уриш" атамаси ёқимсиздир. Бу ерда 
баҳона ё ношаръий сабаблар билан аёлини урадиган кишиларнинг ҳар миллатда бор 
эканлигини унутмаслик керак. Айтиш мумкинки, Ислом бу борада ўрта йўлни тутган.
Пайғамбаримизни хизматкорларидан Салмо исмли бир аёл бор эди. Бу аёл 
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўғиллари Иброҳим ва қизлари Фотима онамизнинг туғилишида 
доялик қилганди. Қўллари билан дунёга келтирган Ҳазрати Фотимани вафот этганида 
ҳам Салмо (р.а.) ювган.
Бир кун Салмо Пайғамбаримизнинг ёнларига келиб, эри Абу Рофий урганидан 
шикоят қилди. Пайғамбаримиз дарров Абу Рофийни чақиртирдилар ва ундан:
- Тинчликми, Абу Рофий? Салмо билан орангизда нима бўлди? Нимага уни урдинг? 
- деб сўрадилар. У:
- Мени хафа қилди, - деди.
- Салмо эса шундай деди:
126


- Мен уни хафа қиладиган ҳеч нарса қилмадим. Намоз ўқиётган пайтда орқасидан ел 
чиқарди. Мен унга: Абу Рофий таҳоратли пайтда бир одам орқасидан ел чиқарса, қайта 
таҳорат олиши кераклигини Расулуллоҳ мусулмонларга амр қилдилар, дедим. Кейин у 
келиб мени урди.
Бу гапларни эшитган Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) кула бошладилар. Бир 
тарафдан клура, бир тарафдан Абу Рофийга шундай дер эдилар:
"Абу Рофий! У сенга ёмон нарса айтмабдику, ҳақиқатни айтибди. Энди Салмони 
урма".
Агар насиҳат, ётоқда ёлғиз қолдириш ва уриш ҳам фойда бермаса, дарров 
ажрашилмай, икки томондан оқим ва одил икки вакил танлаб, уларни қози қиладилар.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish