Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

интерпретация 
амалга ошади, шаклий бетакрорликка устуворлик қаратиш оқибатида эса 
услубни
текшириш амалга оширилаётган бўлади. 
Бадиий асарни илмий жиҳатдан тўла англаш учун анализ маъносидаги 
таҳлил жуда зарур, аммо етарли эмас. Гарчи, таҳлилга доир изланишлар 
адабиётшунос фаолиятининг катта қисмини ташкил этсада, бадиий асарни 
юқори илмий даражада тўла идрок этиш учун кифоя қилмайди. 
Кўринадики, “таҳлил” атамаси ўзбек илмида тор ва кенг маъноларда 
қўлланилади. Тор маънода у фанда хусусий ҳодисадан умумий хулоса 
чиқариш тушунчасини ифодалаш мақсадида қўлланиладиган “синтез” 
терминининг зидди-антоними сифатида илмий билишнинг кенг тарқалган 
бир усулини англатади. Кенг маънода эса, “
таҳлил
” тушунчаси бадиий 
асарни ҳар жиҳатдан чуқур илмий тадқиқ этишни англатадики, аниқлик 
учун бундай ўринда “
бадиий таҳлил
” атамасини қўллаш мақсадга 
мувофиқроқ бўлади. 
Рус адабиётшуноси, бадиий асар таҳлили муаммолари билан атрофлича 
шуғулланган мутахассис А. Бушмин шунинг учун ҳам: “
Анализ бор-йўғи 
юқорироқ натижа бўлмиш илмий синтезга эришиш мақсадининг зарур 
шартидир, холос. Анализ қанчалик чуқур, батафсил ва табақалашган 
бўлса, бу мақсадга шунчалик тўла эришилади

1
,- деб ёзганди. 
Кўринадики, тор маънода қўлланиладиган таҳлил тушунчаси илмий-
педагогик мақсад саналмиш бадиий таҳлилни амалга оширишнинг зарур 
воситасидир. Демак, бадиий асар таҳлили борасида тўғри хулосага келиш ва 
илмий аниқликка эришиш учун “таҳлил” ва “бадиий таҳлил” атамаларини 
ўз ўрнида қўллаш талаб этилар экан.
Айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, бадиий таҳлил кечимида амал 
қилиниши ёки кўзда тутилиши шарт бўлган бир қатор талаблар 
мавжуддирки, уларга риоя этилган ҳолдагина бадиий таҳлилнинг сифатли 
ва илмий қимматга эга бўлишига эришиш мумкин. 
Бадиий асар таҳлили кечимида амал қилиниши шарт бўлган 
илкинчи
талаб ҳар қандай таҳлилнинг 
тугал бўлмаслиги
тамойилидир. Ушбу 
тамойил санъат ва адабиёт ҳодисаларига хос хусусиятларни мантиқ 
категориялари ҳамда тафаккур тушунчалари қолипига тугал бешикаст ва 
ҳамма томонидан бир хилда қабул этиладиган йўсинда солиш мумкин 
эмаслигидан келиб чиқади. Мантиқий категорияларга тўлиқ тушадиган, 
1
Бушмин А. С. Наука о литературе. –Москва. “Советский писатель”, 1979. С. 115–116. 


53 
барча жиҳатларини беистисно тушунтириш мумкин бўлган ҳодиса аслида 
санъат ва адабиётга тегишли бўлмайди. Санъат феномени мантиқий 
тушунчаларга сиғмаган жойдан ва шунинг учун бошланади. Бинобарин, энг 
зўр тадқиқотчи ҳам асл ижод намунасини тўлиқ, барча замонлар ва 
инсонлар учун ўзгача талқинга ўрин қолдирмайдиган тарзда таҳлил 
қилолмайди.
Айтиш керакки, совет даврида ҳукмрон коммунистик мафкура бадиий 
асарларнинг мантиқий қолипларга тўлиқ тушадиган, тугал изоҳлаш 
имконияти бўладиган тарзда яратилишини талаб этарди. Мазкур талабга 
бўйсуниб, ўз ижодини ғайриэстетик сиёсий-мафкуравий кўрсатмаларга 
мослаштирган адиблар яратган битиклар шунинг учун ҳам асл бадиият 
намунаси бўла олмаганлар. Чўлпоннинг «Гўзал», «Бинафша», «Сирлар», 
Рауф Парфининг «Ёшлик зангор фасл...», «Хато қилдим», «Ёмғир 
тинмади...», «Дарё мавжларига ёзилмиш ғазал», Абдулла Ориповнинг 
«Ўйларим», «Генетика», «Денгизга», «Баҳор», «Саратон», «Онажон», 
Абдунаби Бойқўзининг “Кўнглим” ва бқ. асл асарларни ҳаммани 
қониқтирадиган, бошқа сўз айтишга имкон қолдирмайдиган тарзда изоҳлаб, 
тушунтириб бериш ҳеч қачон мумкин бўлмайди. Уларни мантиқнинг тор ва 
ҳиссиз қолипларига тўлиқ тушириш имконсиздир. Чин бадиий асар ақл 
билан изоҳлаш мушкул бўлган ҳолатларнинг ифодаси ўлароқ кўпроқ 
даражада ҳиссий-иррационал идрок этишгина мумкин бўлган йўсинда 
яратилади. 
Чинакам бадиий матн турли замонларда ҳам ўз умри билан 
яшайверади. У матнни идрок этган авлоднинг савияси, диди, интеллектуал 
даражасига мувофиқ равишда турли даврларда турлича қабул этилиши 
мумкин. Ҳатто, баъзан бир асарнинг ўзи битта одамнинг ўзи томонидан ҳам 
кайфиятининг қандайлигига қараб ҳар вақтда турлича идрок этилиши 
мумкинки, бу ҳол, бир томондан, асл бадиий матннинг савиясига боғлиқ 
бўлса, иккинчи томондан, эстетик истеъмолчи – реципиент кайфияти ва 
интеллектининг ўзгарувчанлиги натижасидир. Турли даврларда идрок 
этилган айни матн турлича қабул қилиниб, турфа талқинини топавериши 
табиий ҳолдир. Демак, бадиий матннинг таҳлили ҳеч қачон тўлиқ 
тугалликка эга бўлмайди. 
Бу ҳолни таниқли олим проф. Дилмурод Қуронов одамлараро оддий 
мулоқот пайтидаги ҳолатга қиёслаган ҳолда шундай изоҳлайди: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish