Бадиий таҳлил асослари


тус олади: воқеа-ҳодисаларни ифодалашда ажойиб кўринишга эга



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

тус олади: воқеа-ҳодисаларни ифодалашда ажойиб кўринишга эга 
бўлиши ёки, аксинча, сийқаси чиққан, чуқур ёки юзаки, мураккаб ёки 
оддий тус олиши мумкин. ...Адабиётнинг унча кўп бўлмаган 
қоидаларидан бири ана шу ва, менимча, бунда истисно бўлиши мумкин 
эмас: мавзу ўз ҳолича бирор нарсани белгиламайди

1

Афсуски, адабиёт ўқитиш амалиётида кўпинча мавзу, унинг талқини, 
бадиий образларда намоён бўлиш йўсинига керагидан ортиқ эътибор 
берилади. Бундай ёндашувни нафақат ўқув, балки баъзан илмий таҳлил 
кечимида ҳам кўриш мумкин. Гўё бадиий асар учун унда акс этган борлиқ 
бош масаладай. Ҳолбуки, асосий диққат фақат ниманинг тасвирланганига 
эмас, балки ниманинг қандай акс эттирилганига қаратилса, мантиққа 
мувофиқ бўлади. Бадиий асарни текшириш амалиётида мавзуга эътибор 
кучайган ҳолларда синчининг асосий диққати битикда акс этган воқеликка 
қаратиладики, бундай йўсинда амалга оширилган таҳлил орқали асарнинг 
асл моҳиятини аниқлаб бўлмайди. Негаки, бундай ёндашувда бадиий 
адабиётга тарихнинг иловаси сифатида қаралгандай бўлади. Бадиий 
асарнинг эстетик хусусиятлари, муаллифнинг борлиққа муносабатидаги 
ўзига хослик, нуқтаи назаридаги бетакрорлик, адабиёт бажариши керак 
бўлган ўзга эстетик вазифалар назардан қочирилади. Бунинг устига, асар 
борасидаги мулоҳазаларда жозибага эътибор қаратилмаганидан у зерикарли 
тус олади.
Мавзуни таҳлил этишга бирламчи аҳамият қаратиш назарий жиҳатдан 
ҳам тўғри эмас. Негаки, мавзу асар мазмунининг объектив томонини 
ифодалагани боис ижодкорнинг индивидуал ўзига хослиги, воқеликка 
субъектив ёндашиш тарзини тадқиқ этиш кўзда тутилмайди. Муаллифнинг 
субъективлиги ва индивидуаллиги масаласига мавзу нуқтаи назаридан 
ёндашилганда, унинг ҳаёт ҳодисаларини танлаш, саралаш ва жойлаштириш 
каби жиҳатларига кўпроқ эътибор берилиб, айни асарнинг бадиий ўзига 
хослигини таъминлаган ўзга омиллар тўғрисида фикр юритиш иккинчи 
планга тушиб қолади. Шу сабабли бадиий асарга мавзуга кўра ёндашиш 
тажрибасидан тамомила воз кечиш ва бадиий таҳлил асносида унга ортиқча 
эътибор қаратмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам асарнинг моҳиятини тўла акс эттира олмагани 
сабабли таҳлилда мавзуга доир жиҳатларни ёритишга ортиқча уриниш 
керак эмас. Айни вақтда асар мазмунининг мавзуга доир таркибий 
қатламини таҳлил қилиш йўлларини ҳам билиб қўйиш зарар келтирмайди, 
албатта. Бу йўналишда амалга ошириладиган таҳлилнинг айрим йўлларини 
белгилаб олиш таҳлил кечимида йўл қўйилиши мумкин бўлган бир қатор 
хатоликларнинг олдини олиш имконини беради. Баъзида муайян бадиий 
1
Марио Варгас Льоса. Ёш романнависга хат. “Шарқ юлдузи”. 2012 1- сон. 131-132- бетлар. 


65 
асарда тасвир объекти бўлмиш мавзуни воқеликнинг тасвирлаб берилган 
конкрет бўлагидан ажратиб олиш қийин кечади. Айни вақтда асарнинг 
шакли мазмуни билан қоришиб кетмаслиги ва таҳлилнинг аниқлигига 
эришиш, битикнинг қайси жиҳати текширилаётгани ёдда тутилиши учун 
буларни фарқлаш лозим бўлади. 
Дейлик, “Ўткан кунлар”, “Кеча ва кундуз”, “Қутлуғ қон”, “Улуғбек 
хазинаси” каби асарларнинг мавзуси нима? Агар айтилганидек, мавзу 
воқеликдан олинадиган бўлса, бу асарларнинг бирортасида ҳам воқелик 
шундайича тўлиқ акс эттирилмаган. Уларда борлиқнинг фақат асар 
персонажларига 
дахлдор 
жиҳатларигина 
тасвирланган. 
Саналган 
асарларнинг ҳаммасида ҳам реал ҳақиқатдан кўра тўқима устуворлик 
қилади. Мавзу эса тўқима эмас, реал ҳаётдан олинган бўлиши лозим. Илло, 
ҳаётни тўқиб бўлмайди. У бадиий борлиққа реал борлиқдан кўчиб ўтиши 
керак. 
Мавзу текширилаётганда, уларнинг реал 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish