Бадиий таҳлил асослари


Сиз муаммонинг ҳал этилиши билан



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet54/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Сиз муаммонинг ҳал этилиши билан 
муаммонинг қўйилиши каби мутлақо бошқа-бошқа икки ҳодисани 
аралаштириб юборяпсиз. Санъаткор учун фақат иккинчисигина муҳим. 
“Евгений Онегин” билан “Анна Каренина”да бирорта муаммо ҳал 
этилмаган, лекин улар сизни тўла қониқтиради. Негаки, уларда барча 
муаммолар тўғри қўйилган

1
,- деган гапи ҳаққоний эканини таъкидлаш 
1
Чехов А.П. Поли собр. соч. и писем: В 30 т. –Москва. 1976. Письма. Т. 3. С. 266. 


67 
лозим.
Шу ўринда ҳар қандай киши кўнглида бир қитмир савол ғимирлаб 
қолади: ҳамонки, бадиий асарда бирор муаммо ҳал қилинмас экан, унда 
“асарда кўтарилган муаммо” деган илмий муаммонинг ўзи нимага керак? 
Гап шундаки, асарда кўтарилган муаммони аниқлаш, моҳият эътибори 
билан, ўқирманни бадиий асарга ошно қилган асосий жиҳат – тимсолларга 
қисматдош бўлиш имконини беради. Демак, муаммо таҳлилидан юз ўгириш 
уни англашдан йироқлашишга олиб келади. Аммо адабиётшунослик илмида 
бир қадар мавжуд бўлгани ҳолда адабиёт ўқитиш амалиётида бадиий асарда 
кўтарилган муаммо тушунчаси ҳақида деярли тўхталинмайди дейиш 
мумкин. Мактаб, коллеж ва лицей адабий таълимида асарнинг мавзусидан 
ғояга, ундан тимсолларга ўтиб кетилаверадики, бу ҳол кишини Юлий Цезар 
ҳақида “
келди, кўрди, енгди
” дейилганига ўхшатиб, “
келди, кўрди, 
тасвирлади, улуғлади ёки фош этди
” йўсинидаги сийқаси чиққан тўхтам 
сари йўналтиради. Бунда келиш, кўриш, улуғлаш ёки фош этишдан олдин 
санъаткор нимани ўйлагани ва туйгани, уни шу ҳаракатларга қандай 
омиллар ундагани назардан четда қолади. Асарнинг бадиий бутунлиги 
борасидаги тасаввурлардан эса, китобхонда фикр ва туйғу уйғотишга 
хизмат қиладиган мулоҳаза, кечинмалар тасвири тушиб қолади. Оқибатда, 
ўқирманда бадиий мазмун тўғрисида уни англашга уриниш, изланиш, 
ўйланиш, тимсоллар ўрнига ўзини қўйиб кўриш талаб этилмайдиган жўн ва 
оддий нарса деган нотўғри қараш пайдо бўлади. Адабий асарда кўтарилган 
муаммога бундай ёндашув мумтоз асарлардаги энг муҳим жиҳатлар бўлмиш 
ҳиссий ва интеллектуал бойликни англаш ва очиш имкониятидан маҳрум 
қилади. 
Шу сабабдан ҳам бадиий асар мазмуни таҳлилини одатланиб 
қолинганидай мавзу ва тимсоллардан эмас, балки марказий муаммони 
белгилаб олишдан бошлаш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Асарда 
кўтарилган муаммо масаласини таҳлил этишда солиштириш орқали айни 
асарнинг индивидуал ўзига хослиги нимада эканини тайин этиш жуда 
муҳим ҳисобланади. Бошқача айтганда, асарда кўтарилган муаммода 
ўрганилаётган битикнинг бошқаларга ўхшамайдиган “пичоққа илингулик” 
жиҳати намоён бўлади. 
Жиддий ўйлаб қараладиган бўлса, ҳамма даврларнинг барча турдаги 
адабиётлари учун асосий муаммо одам экани, унинг ҳаётдаги ўрни, қадри, 
изтиробу ўйларидан иборатлиги маълум бўлади. Бу ҳақда машҳур ўзбек 
ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish