Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Таҳлил атамаси 
илмда кенг қўлланувчи анализ ...терминининг синоними сифатида 
ишлатилади. Ҳар икки атама ҳам бутунни англаш учун уни қисмларга 
ажратишни, қисмнинг бутун таркибидаги моҳиятини, унинг бошқа 
қисмлар билан алоқаси ва бутунликнинг юзага чиқишидаги ўрнини 
ўрганишни кўзда тутади

1
. Айтилганидек, анализ адабий асарни илмий 
тушунишнинг ўта муҳим усулидир. Айни вақтда бутунни бўлакларга 
ажратиб тасаввур қилиш ва ўрганишнинг ўзи мақсад бўлолмайди. Бадиий 
асар худди тирик вужудга ўхшаш тизимдирки, бутунлик, яхлитлик унинг 
1
Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. “Akademnashr”, 2010. 54- бет. 


50 
асосий мавжудлик шаклидир. Бинобарин, у яхлит ҳолида анализ 
кечимидаги бўлакларга бўлинган ҳолатидан анча бой ва жозибали бўлади. 
Шунинг учун ҳам адабий-бадиий яратиқни илмий текширишнинг бош 
мақсади айнан ана шу бутунликни англашга интилишдан иборат бўлиши 
керак.
Маълумки, асарни 
синтетик
,
яъни бўлакламай, бутунисича идрок 
этиш илмий таҳлил қилишга киришилишидан олдинроқ содир бўлади. Ҳар 
қандай ўқирман ҳам ўзи билиб-билмай, хоҳлаб-хоҳламай ўқиган бадиий 
асари ҳақида фикр юритади. Албатта, асар юзасидан юритилган фикр, 
билдирилган ёхуд шунчаки ўйлаб қўйилган мулоҳаза ғоят ибтидоий, жўн 
бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бу ёндашувни илмий текшириш деб 
бўлмайди, лекин уни таҳлил эмас дейиш ҳам тўғри эмас. Ўқирманнинг 
оддий таассурот даражасидаги ёндашувини илмий таҳлилга айлантириш 
синчининг ишидир. Ҳар қандай олим ҳам бадиий асарга олдин оддий 
ўқирман, ундан кейингина мутахассис сифатида ёндашиши керак. Негаки, 
таҳлил қилиш учун объектга хос хусусиятларни билиш талаб этилади. 
Бошқача айтганда, бутунни бўлакларга ажратиш учун ҳам бадиий 
бутунликнинг қандай бўлаклардан ташкил топганини ўрганиб чиқиш зарур 
бўлади. 
Эстетик реалликнинг бевосита идрок этилиши натижасида асарни 
қабул қилаётган кишида унинг мазмуни ва бадиий хусусиятлари ҳақида 
ҳали бўлакларга ажратилмаган яхлит фикр шаклланади. Бу фикр кўп 
жиҳатдан туйғуга асосланган, стихияли, қайсидир маънода онгости 
даражасида бўлади. Бундай қарашлар эстетик тафаккур учун қанчалик 
табиий бўлса, бадиий ҳодисани идрок этишнинг филолог мутахассислар ва 
айрим малакали ўқирманлар томонидан ўз таассуротларига рационал-
тушунчавий тус беришга қаратилган кейинги босқичи илмий тафаккур учун 
шунчалик табиийдир.
Бадиий асарни идрок қилиш натижасида ўқирман кўнглидаги туйғулар 
унинг онгидаги фикрларга айланади. Бадиий идрокнинг бу босқичини 
шартли равишда жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга ўтиш жараёни 
дейиш мумкин. Негаки, бу босқичда рецепиент (ўқирман-истеъмолчи)да 
бадиий бутунликни ўзича илмий англаш пайдо бўлади. Бу англам бадиий 
асарнинг мазмуний ва бадиий жиҳатлари борасидаги илк тўхтамларни 
асослашга қаратилган анализ шаклида амалга оширилиши мумкин.
Асар ҳақидаги дастлабки ноилмий тасаввурларни текшириш, таҳрир 
қилиш, баъзан ўзгартириш сингари юмушлар ҳам илмий анализнинг энг 
муҳим вазифалари сирасига киради. Бу жараённинг муваффақиятли 
кечишида бадиий матнни диққат билан қайта-қайта ўқиш катта аҳамият 
касб этади. Бу ҳол илк қарашларни чуқурлаштирибгина қолмай, уларнинг 
тўғрилигини текшириш имконини ҳам беради. Бадиий яратиқни ўқирман 
сифатида биринчи идрок этиш деярли ҳамиша субъектив бўлгани учун ҳам 
асарнинг тўғри ва тўла қабул этилганига далолат бўлолмайди. Ўқирманлик 
тажрибаси кўрсатадики, ҳар қандай асарни қайта ўқиш натижасида кишида 
асардаги олдин пайқалмаган жуда кўп жиҳатлар очилиб, унда илк танишув 


51 
пайтида шаклланган тўхтамларнинг жиддий ўзгариб кетиши кўп учрайди. 
Шунинг учун ҳам бадиий асарни қайта-қайта ўқиш адабиётшунос учун 
исталса қилинадиган шахсий юмуш эмас, балки касбий мажбурият бўлиши 
керак. Айни вақтда, илк таассурот кучли бўлади деган ҳақиқатни ҳам ёдда 
тутиш лозим. Шу боис бадиий эстетик объект билан дастлабки учрашувда 
олинган таассурот ҳарорати ва ёлқинини имкон қадар сақлаб қолишга 
интилиш адабий асарни илмий текширишнинг муҳим вазифаларидан бири 
саналади. 
Илмий таҳлил субъектив таассуротни объектив усуллар билан 
текшириш натижасидир. Таҳлил натижасида ўрганилаётган бадиий 
асарнинг мазмуни ва бадиий ўзига хослиги тўғрисидаги илк тасаввур 
матний ва мантиқий асослар билан исботланиб, оддий таассуротдан илмий 
концепция даражасига кўтарилади. Асарнинг анализи оқибатида уни илк 
идрок этгандаги каби яна синтез (умумлашма фикр)га, фақат бу сафар, 
билиш спиралининг юқорироқ даражасида, қайтиш имконини беради. 
Асарнинг илмий таҳлил этилгандан кейинги бутунлиги, илк идрок 
этилгандаги жўн яхлитлик эмас, балки исботга асосланган ҳамда муайян 
далилларга таяниб келтириб чиқарилган илмий ҳақиқат мақомига эга бўлган 
бутунликдир.
Асарни таҳлил этиш жараёнида, бир томондан, шу асар учун муҳим 
бўлган сифат ва хусусиятлар ажратиб кўрсатилади, иккинчи томондан эса, 
номуҳим жиҳатлардан воз кечилиб, ўзига хос илмий саралаш юз беради. Бу 
ҳол айни асарга бутунлик, ўзига хос яхлитлик бахш этган бадиий тизим 
мавжудлигининг етакчи тамойиллари ҳақида тасаввур уйғотади. Айни 
вақтда, таҳлилнинг энг муҳим усулларидан бўлмиш солиштиришдан 
фойдаланиб, ўрганилаётган асарни бошқаларга қиёслаш натижасида унинг 
бадиий бетакрорлиги, қайтарилмас ўзига хослиги англаб етилади. Илмий 
таҳлил жараёнида матнни илк ўқиш пайтида назардан четда қолган “майда” 
жиҳатларга алоҳида диққат қаратилади. Асарнинг мазмуни ва бадиий 
қирралари борасидаги илк тасаввурларни кенгайтириш, чуқурлаштириш ва 
асослаш орқали мазкур битик бадиий оламининг яхлитлиги кўрсатиб 
берилади. Негаки, таҳлил натижасида асардаги барча “майда” ва хусусий 
жиҳатлар тасвир давомида қанчалик даражада эстетик бутунликка 
айлантирилгани, айни вақтда уларнинг умумий бадиий тамойилларга 
бўйсуниб, 
бир 
эстетик 
ҳодисанинг 
юзага 
келишига 
нечоғлик 
йўналтирилгани ойдинлашади. 
Гарчи, шакл билан мазмуннинг бирлиги ва ўзаро таъсири доим 
таъкидлаб турилган бўлсада, бадиий таҳлил кечимида адабий асарнинг 
мазмунига доир унсурларни алоҳида, унинг шаклига доир бўлакларни 
алоҳида ўрганишга одатланилган. Асарни синтетик йўсинда текшириш, 
яъни бутундан бўлакка бориш шакл ва мазмун унсурлари ўртасидаги 
боғлиқликни янада бўрттириб кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, айтиш 
мумкинки, синтетик таҳлил учун тадқиқот объекти шакл ва мазмун 
унсурларининг ўзи эмас, балки мазмундор шакл ҳодисасидир. 
Бадиий таҳлилнинг маъновий-ҳиссий жиҳатлари ишонарли бўлиши 


52 
учун асар шаклий унсурлари анализи берган хулосалардан фойдаланилгани 
каби битикнинг шаклий бутунлиги ва ўзига хослигини англашда унинг 
мазмуний бетакрорлигига таяниш лозим бўлади. Айни вақтда шакл ва 
мазмун тушунчаларининг нисбий мустақиллиги мавжудлиги ҳам кўзда 
тутилиши керак. Зеро, асарнинг умумлаштирувчи синтетик таҳлили ё 
кўпроқ битикнинг маъновий-ҳиссий қирраларини очишга ёки унинг бадиий 
ўзига хослигини кашф этишга йўналтирилиши мумкин. Шунга мувофиқ 
синтетик таҳлилнинг икки йўналиши юзага келади: маъновий-ҳиссий 
қирраларни очишга кўпроқ диққат қаратиш натижасида 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish