Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet83/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

синфий
(синф+ий), 
тарбиявий
(тарбия+вий) ва б. Баъзи 
сифатлар эса шу ҳолича қабул қилинган, яъни 
-ий/-вий
аффиксидан қолган қисми ўзбек тилида йўқ (бундай қисм — 
„сўз“ қабул қилинмаган). Шунинг учун ҳам улар таркибий 
қисмларга ажралмайди: 
бадиий, табиий, жузъий, луғавий...
Асли араб тилига мансуб бўлган 
-ий/-вий
қўшимчасининг 
ўзбек тилида ҳам сўз (сифат) ясовчига айланишининг қо- 
нуний асос ва сабаблари бор, албатта.
Биринчидан, араб тилидан ўзлашган 
-ий/-вий
аффиксли 
сўзларнинг (ясама сўзларнинг) сўз ясовчидан қолган қисми 
ўзбек тилида луғавий маъноли бирлик-лексема сифатида ҳам 
мавжуд. Масалан, 
ижодий, ахлоқий
сўзларининг 
ижод, ахлоқ
қисми. Қолаверса, 
ижодий, ахлоқий, тарбиявий
типидаги 
сўзларнинг маъносини, ўзбек тилида ҳам 
ижод+ий, ахлоқ+ий,
тарбия+вий
каби таркибий қисмлари маъноси билан асослаш 
мумкин. Бу ҳол араб тилидан ўзлашган 
-ий/-вий
аффиксли 
сўзларни сўз ясалиш таркибига (сўз ясалиш асоси ва сўз 
ясовчи аффиксдан иборат таркибга) эга бўлган ясама сўз деб, 
-ий/-вий
қисмини эса сўз (сифат) ясовчи деб қарашга сабаб 
бўлади.
Иккинчидан, кўриб ўтилган типдаги сўзларда 
-ий/-вий
аффиксига хос бўлган маънога ўзбек тилидаги сифат ясовчи 
қўшимчаларнинг биронтаси эга эмас, яъни ўзбек тилида 
шундай маъноли сифат ясовчи аффикс (ёки бошқа бирлик) 
бўлмаган ва ҳозир ҳам йўқ.
Учинчидан, ўзбек тилида ҳам кўриб ўтилган типдаги 
(шундай маъноли) сифатлар ясалишига эҳтиёж бўлган ва 
ҳозир ҳам бор. 
'
Ана шу ҳоллар 
-ий/-вий
ни сўз ясовчи аффикс деб қарашга 
асос бўлган. Бунинг натижасида мазкур аффикс ёрдамида 
ўзбек тилининг ўзида ҳам янги сифатлар ясала бошланган. 
Бундай сифатларнинг асоси арабча сўзлар бўлган, яъни
138
www.ziyouz.com kutubxonasi


-и й /-в и й
аффикси дастлаб арабча сўзлардангина янги 
сифатлар ясаган: 
ҳаётий, оилавий
каби сифатлар бунга мисол 
бўла олади. Келтирилган сифатларнинг ўзбек тилининг ўзида 
ясалганининг асосий далили шуки, мазкур сифатлар араб 
тилида йўқ. Шу тариқа ўзбек тилининг ўзида янги сифат 
ясовчи 
-ий/-вий
аффикси юзага келди.
Шу нарсани алоҳида қайд этиш керак бўладики, 
-ий/-
вий
аффикси кўп вақтларга қадар фаол сўз ясовчига айлан- 
мади, яъни янги сифатлар ясаш учун ундан фойдаланилмади. 
30- йиллардан бошлаб то 70- йилларгача ўзбек тилида 
-ий/-
вий
аффикси ёрдамида сифатлар ясалиши деярли кўзга 
ташланмади. Лекин ҳаётда бўлаётган ўзгаришлар, янги-янги 
тушунчаларнинг пайдо бўлиши ва уларни тилда ифодалаш 
талаби, айниқса, рус тилидаги сифат+от типидаги бирик- 
маларни ўзлаштириш жараёни, барибир, 
-ий/-вий
аф- 
фиксининг ўзбек тилида сифат ясашда фаоллашувига олиб 
келди. Бу жараёнда 
-ий/-вий
аффиксининг фаоллашуви билан 
боғлиқ қуйидаги ҳолатларни кузатиш мумкин:
1. Маълумки, ўзбек тилида иккинчи қисми 
и (си)
қўшим- 
чали от+от типидаги бирикмалар жуда кенг қўлланилади. 
(Буни изофанинг бир тури деб ҳам қаралади). Айниқса, улар 
терминология тизимида ҳам кўп учрайди: 
муртак ўсимтаси,
тола бурмалари, майса почаси; плуг корпуси, борт тармоғи,
ёндириш ғалтаги; кураш гилами, сув ҳавзаси; каср махражи,
қиялик чизиғи; ҳаво жанги, учиш майдони; билиш назарияси,
идора эркинлиги; темир асри, пул муомаласи, қулдорлик
жамияти, савдо битими
ва бошқалар. ■
Русча сифат+от типидаги бирикмаларни ифодалашда ҳам 
бирикма (изофа)нинг ана шу тури кенг қўлланилади: 
фан-
техника тараққиёти
(научно-технический прогресс), 
партия
ҳужжати
(партийньга документ), 
ядроуруши
(ядерная война) 
ва бошқалар.
Ана шу от+от типидаги бирликларнинг айримлари 
кейинги вақтларда сифат+от типида, яъни бирикманинг 
биринчи қисми 
-ий/ -вий
аффикси ёрдамида ясалган сифат 
билан берила бошланди. Қуйидаги мисоллардаги 
-ий/-вий
аффикси билан ясалган сифатлар бунга намуна бўла олади: 
Наҳот катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кишилар.... („ Ўзб.
адаб. ва сан. “ газ.) Бизнингча, ботаника боғининг илмий ва
тажрибавий планларини қайта кўриб чиқиш, уни тубдан юқори
даражага кўтариш шарт. ( „Ўзб. адаб. ва сан. “газ.) Раҳбарлик
139
www.ziyouz.com kutubxonasi


лавозимларини эгаллаб турган кўпгина партия аъзолари контрол
ва танқиддан ташқари қолди, бу эса ўпирилишларга, партиявий
этикани жиддий равишда бузиитарга олиб келди. („ Тош. ҳақ. “ газ.)
Шуни айтиш керакки, илгари от+от типида ифодаланган 
бирикмаларни сифат+от типида ифодалаш, яъни биринчи 
қисмини 
-ий/-вий
аффиксли сифат билан ифодалаш шунчаки 
одций алмаштириш (от+от типидаги бирикмаларни сифат+от 
типидаги бирикмаларга алмаштириш) эмас. Буни қўллашнинг 
муҳим томони шундаки, биринчи компоненти сифат билан 
берилганда маъно аниқ ифодаланади.
Демак, от+от типидаги 
тарбия ишлари
ва сифат+от 
типидаги 
тарбиявий ишлар
каби бирикмалар, бир томондан, 
ўзаро вазифадош. Иккинчи томондан, уларнинг ҳар бири 
ўзига хос (фарқли) хусусиятга ҳам эга.
2. 
-ли
аффиксининг ҳозирги ўзбек тилида энг фаол сифат 
ясовчи экани ва унинг қандай типдаги сифатлар ясапгани 
кўриб ўтдик. Лекин кейинги вақтларда 
-ли
аффиксининг 
маъно ва вазифасига мос келмайдиган ҳолдаги ясалишлар 
ҳам бўлди. Бу ҳодиса, айниқса, турли соҳаларга оид термйнлар 
ясалишида кўзга ташланади. Масалан, 
даврли каср, чизиқли
функция, бурчакли тезлик, нуқтали фаза, чизиқли тенглама,
поласали спектр
ва бошқалар.
Маълумки, 
-ли
аффикси предметнинг бирор нарсага 
эгалик (эгалик билан боғлиқ бўлган) белгисини билдирувчи 
сифат ясайди. Юқорида келтирилган мисолларда эса бундай 
маъно йўқ. Бинобарин, бу „сифатлар“ни ҳозирги ўзбек адабий 
тили сўз ясалиши нуқгаи назаридан меъёрга мос ҳолда ясалган 
сифатлар деб бўлмайди.
Ана шуни сезган ҳолда айрим ишларда 
-ли
аффикси 
ўрнида 
-ий/-вий
аффиксини қўллаш ҳоллари юзага келди. 
Масалан, 
бурчакли тезлик
эмас 
бурчакий тезлик, чизиқли
тенглама
эмас 
чизиқий тенглама
каби. Лекин бундай йўл 
тутиш мақбул эмас ва у тўғри натижа беравермайди. Буни 
ҳаётнинг ўзи ҳам кўрсатди. 
-ли
ва 
-ий/-вий
аффиксларининг 
ҳар бири ўзига хос маънога эга ва ана шу маънолари 
асосидагина улар ёрдамида сифат ясаш керак бўлади. Айни 
бир сўздан 
-ли
аффикси ёрдамида сифат ясалиши мумкин 
бўлгани ҳолда ундан 
-ий/-вий
ёрдамида сифат ясалмайди ва 
аксинча. Масалан, 
керакли асбоблар (керакий асбоблар
дейил- 
майди, 
керакий
сўзи йўқ), 
замонавий техника
дейилади 
(за-
монали техника
дейилмайди, 
замонали
сўзи йўқ ва б.).
140
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шунингдек, айни бир сўздан бу қўшимчалар ёрдамида 
бошқа-бошқа маъноли сўзлар ясалади. Қиёсланг: 
оилали
— 
оилавий, тажрибали — тажрибавий, мазмунли
— 
мазмуний,
шаклли — шаклий, ҳуқуқли
— 
ҳуқуқий
ва бошқалар.
Демак, 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish