Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши


Нисбий белги билдирувчи сифат ясоьчилар



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet81/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Нисбий белги билдирувчи сифат ясоьчилар
Бу турдаги сифат ясовчилар билан ҳосил қилинган 
сифатлар бирор нарсага нисбатли белгини, унга нисбатлаб 
ифодаланадиган белгини билдиради. Булар: 
-ги, -лик, -ий/-вий,
-ма, -симон
аффиксларидир.
Шу вақггача бўлган илмий адабиётлар, дарслик ва қўллан- 
маларда „нисбий сифат“ термини қўлланиб келинмоқца. 
Лекин „нисбий сифат“ деганда қандай сифатлар тушунилиши 
шу вақтга қадар аниқ ифодасини топмаган. Бу термин русча 
„относительнме прилагательнме" терминининг таржимаси 
сифатида қўлланиб келиняпти, холос (бу ҳақда кейинроқяна 
тўхталамиз).
-ги
аффикси. Бу аффикс 
-ки, -қи
вариантларига эга. 
Нисбий сифат ясайди. Унинг ёрдамида ясалган сифатлар 
предметнинг сўз ясалиш асоси англатган нарсага (вақг ёки 
жой-маконга) оидлик (шундай нисбатли) белгисини билди- 
ради: 
кузги, ёзги, қишки, пастки, ташқи
каби. 

.
Бу аффикс фақат вақт ва жой (макон) маъносидаги 
эрта,
кеч, баҳор, ёз, куз, қиш, аввал, илгари, ҳозир, олдин, кейин,
ост;уст
каби саноқли сўзлардангина сифат ясайди: 
эртаги,
баҳорги, кузги, аввалги, остки, устки
каби. 
-ги
қўшимчаси 
ёрдамида янги сифатлар ясалаётгани йўқ, яъни уни маҳсулсиз 
сўз ясовчи деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг сабаби 
-ги
аффикси
134
www.ziyouz.com kutubxonasi


ердамида суз ясаш учун асос бўладиган янги бирлик — 
лексема(лар) юзага келаётгани йўқлигидир.
-ги
аффикси аниқ вақгни ва 
ост, уст
каби аниқ маконни 
билдирувчи сўзлардангина сифат ясаши туфайли унинг 
ёрдамида ҳосил қилинган сифатларнинг маъноси ҳам аниқ 
бўлади, шу сабабли бу ясама сўзларнинг маъносини таркибий 
қисмлари (сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчи қўшимча) маъноси 
билан асослаш мумкин бўлади: 
қишки — қишга оид, қишда
бўладиган; охирги
— 
охирда жойлашган
ва ҳ. к.
-ги
аффиксининг умуман вақт бирлигини эмас, балки 
муайян вақгни англатувчи сўзлардангина-сифат ясаши шу 
нарсада ҳам аниқ кўринадики, масалан, у 
кун, йил
сўзларидан 
сифат ясамайди, яъни 
кунги, йилги
сўзи йўқ. Кун ва йилнинг 
муайян қисмларини билдирувчи 
эрталаб, туш (пешин), кеч,
тун, кундуз; баҳор, ёз, куз, қиш
сўзларидан сифат ясайди: 
эрталабки, тунги, кундузги...; баҳорги, кузги...
каби. Агар 
кун,
йил
сўзларидан олдин конкретлаштирувчи сўз қулланса, бу 
сўзларга 
-ги
қўшилади: 
бу йилги, ўтган йилги
(даромад) каби. 
Мазкур қўшимчага хос бу хусусият ҳам унинг вазифа дои- 
расини, сўз ясаш имкониятини чегаралаб қўвди. Шу ўринда 
-ги
аффикси билан боғлиқ бир ҳодиса ҳақида тўхтаб ўтишга 
тўғри келади.
Кўриб ўтдикки, бу аффикс вақт ва макон (жой) маъноли 
маълум сўзлардангина сифат ясаган, ҳозирда эса лексема 
(сўз)лардан унинг янги сўзлар ясаши кузатилмайди. Бу ҳол 
-ги
аффиксининг сўз ясаш вазифасини тўхтатганлигини 
кўрсатмайди, балки 
-ги
қўшимчаси сўз ясаши мумкин бўлган 
конкрет вақг ёки ўрин билдирувчи янги сўзларнинг йўқлиги, 
юзага келмаётганлиги билан боғлиқ.
Ўрин ва вақг (пайт) билдирувчи жуда кўп сўзларга хос 
вақгнинг конкретлиги уларни ўрин келишиги қўшимчасида 
қўллаш билан шакллантирилади. 
-ги
қўшимчаси эса ўрин 
қўшимчаси 
-да
билан биргаликда нарса-ҳодисанинг ўрин ёки 
пайтга муносабатини, шу. жиҳатдан бўлган белгисини ифо- 
далайди: 
уйдаги, кўчадаги, ёздаги, куздаги
каби. Бунда, асли, 
ўрин (пайт) маъноси 
-да
қўшимчасига, нисбатлаш эса 
-ги
қўшимчасига хослигини сезиш қийин эмас. Шу билан бирга, 
уйдаги, ёздаги
каби сўзлар таркибидаги 
-да
ва 
-ги
ни тамомила 
мустақил (алоҳида-алоҳида) аффикс ҳисоблаб бўлмайди. Шу- 
нинг учун ҳам булардаги 
-да
ва 
-ги
тўла маънода ўрии
135
www.ziyouz.com kutubxonasi


келишиги вазифасида, 
-ги
эса сифат ясовчи вазифасида эмас. 
Ҳар иккаласи бирлиқца нарса-ҳодисанинг ўрин ёки пайт 
(вақт)га мупосабатини (шундай белгисини) ифодалаш учун 
хизмат қилади ва бир бутун бирлик сифатида қаралиб, ўрин 
белгиси шакли (формаси)ни ясовчи аффикс деб таъриф- 
ланмоқца1.
Вақг (пайт) маъноси ўрин келишигидан ташқари муайян 
сўз (сўзлар) билан ҳам конкретлаштирилиши мумкин. Бу сўз 
пайт билдирувчи сўздан олдин қўлланади. 
Ўтган йил. Келаси
қиш
каби. Бундай бирикмалардаги вақг билдирувчи сўзга - 
ги
аффиксини қўшиш билан предметнинг шу вақтга оид (шу 
вақтга нисбатланувчи) белгиси ифодаланади: 
ўтган йилги
ҳосил. Келаси йилги қурилиш ишлари
каби. Демак, бундай 
ҳолларда вақт (пайт)ни конкретлаштириш муайян сўзга, 
оидлик (нисбатли) белгини ифодалаш эса 
-ги
кушимчасига 
хос бўлади.
Айрим мутахассислар 
уйдаги, куздаги
каби сўзларда 
-да
ва 
-ги
алоҳида (мустақил) аффикс деб ҳисоблайдилар. Қайд 
этилган ишимизда бу масалага махсус тўхталганмиз. Бу ўринда 
уларни такрорламоқчи ва 
-даги
қўшимчаси билан боғлиқ 
масалаларга тўхтамоқчи эмасмиз. Фақат шуни қайд этмоқчи 
эдикки, 
-ги
қўшимчасининг лексема (сўз)лардан нисбий 
сифат ясаши кузатилмаётган бўлса-да, лекин у нисбатлаш 
(нисбий белгини ифодалаш) вазифасини тўхтатган эмас.
-лик
аффикси. Бу аффикснинг ҳозирги ўзбек адабий тили- 
даги вазифалари ва улар ҳақидаги қарашлар махсус мақо- 
ламизда таҳлил этилгани сабабли2 бу ўринда унинг сифат 
ясаш вазифасигагина тўхталамиз.
-лик
аффикси ҳам нисбий сифат ясайди ва предмет, 
нарса-ҳодисанинг сўз ясалиши асосига нисбатли белгисини 
билдиради. Сўз ясалиш асосининг хусусиятига боғлиқ ҳолда 
нисбатлашнинг муайян маъноли ҳолати акс этади:
1. 
-лик
қўшимчали сўз боғланиб келган (аниқланмиш 
вазифасидаги) сўз билдирган нарсанинг сўз ясалиш асосидан 
англашилган нарса-предмет учун белгиланганлигини, шунга 
оидлик, хослик белгисини билдиради: 
кўрпалик сатин,
астарлик бўз, уруғлик буғдой
каби. Бундай сифатларнинг

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish