-лан
аффиксининг юқорида кўрилган маънодаги феъл
ясаши ҳозирда ҳам фаол жараён. Унинг ана шундай сўз ясаш
вазифаси асосида кейинги вақтларда рус тили таъсирида янги-
янги феъллар ясалган ва ясалмоқда. Масалан,
шаклланмоқ, асос-
ланмоқ, гавдаланмоқ
феъллари худди шундай ясалган сўзлар-
дандир. Айниқса, турли соҳага оид терминлар ясалишида
-лан
аффиксининг бу типдаги феъл ясаш вазйфа доираси жуда
кенгайди.
-лан
аффикси ўз тил сўзларидан, шунингдек, ўз-
лашма сўзлардан феъллар ясайди. Бу феъллар турли соҳага
оид кўплаб терминлар ясалишида асос вазифасини ўтайди:
қутбланиш
(поляризация),
тукланиш
(опушение),
уруғланиш
(оплодотворение),
оксидланиш
(окисление),
дехлорланиш
(дехлорирование),
ботқоқланиш
( заболочивание) ва бошқалар.
2. Шахс, нарса-предметнинг сўз ясалиш асоси англатган
иш, нарсани қилиш маъносидаги феъллар ясайди:
ҳаракат-
ланмоқ, ҳимояланмоқ, мудофааланмоқ, шикоятланмоқ
каби.
Овқатланмоқ, фойдаланмоқ
феъллари ҳам
-лан
аффиксининг
худди шу вазифаси асосида ясалган (
озиқланмоқ, ризқланмоқ
феъллари
овқатланмоқ
феълига аналогия йўли билан ҳосил
қилинган).
-ла
аффиксининг маъно ва вазифаси таҳлилида кўрган
эдикки, бу аффикс ҳам сўз ясалиш асосидан англашилган
ҳаракат-ҳолатни қилиш, бажариш маъноли феъллар ясайди:
ҳисобламоқ, жазоламоқ
каби. Демак,
-ла
ва
-лан
аффикслари
бу маъно ва вазифасида ўзаро бир хилликка эга. Фарқ шун-
даки,
-ла
аффикси худди шу маънодаги объектли феъллар
ясайди,
-лан
аффикси эса объектсиз феъллар ясайди:
якун-
ламоқ
—
ҳаракатланмоқ, даволамоқ
—
шикоятланмоқ
ва б.
-лан
аффикси ёрдамида ясалган бу типдаги феъллар у
қадар кўп эмас. Бундай ҳаракатларнинг ифодаланишида -
лан
аффиксидан ташқари
қилмоқ
ёрдамчи феъли ҳам анча
фаол қўлланади. Қиёсланг:
роҳатланмоқ
—
роҳат қилмоқ,
шикоятланмоқ — шикоят қилмоқ
ва бошқалар.
3. Сўз ясалиш асоси билдирган нарса-предметга ўзини эга
қилиш (у билан ўзини таъмин этиш) маъноли феъллар ясайди:
қуролланмоқ (яроғланмоқ), отланмоқ, қаноатланмоқ
каби.
-ла
аффикси ҳам сўз ясалиш асосидан англашилган нарса-
предметга эга қилиш маъносидаги феъллар ясашини кўрган
эдик:
эгарла, юганла
каби. Демак,
-ла
ва
-лан
аффикслари
объектли ва объектсиз
(-ла
объектли,
-лан
объектсиз)
феъл-
150
www.ziyouz.com kutubxonasi
лар ясаши билан ўзаро фарқланади.
-лан
аффикси ёрдамида
ясалган бу типдаги феъллар саноқли миқдорда, янги яса-
лишлар йўқ.
II. Сўз ясалиш асоси белги (ҳолат) билдирувчи сўзлардан
бўлганида,
-лан
аффикси шахс ёки нарса-предметда шундай
белги (ҳолат)нинг юзага келиши маъносини ифодаловчи
феъллар ясайди:
юпқаланмоқ, кучсизланмоқ, маъюсланмоқ,
карахтланмоқ, хираланмоқ, ҳушёрланмоқ, ўтмасланмоқ,
шодланмоқ, яшилланмоқ
ва б. Асос билдирган белги (ҳо-
лат)нинг хусусиятига қараб
-лан
аффикси ёрдамида ясалган
феъллар хусусиятида ҳам маълум фарқдар бўлиши мумкин.
Масалан, юқоридаги мисолларда субъект нофаол (пассив)
ҳолатда бўлса,
эзмаланмоқ, чўлоқланмоқ, тантиқланмоқ
каби-
ларда бунинг аксини кўрамиз (одций сўзлашувга хос
қуруқ-
ланмоқ
феъли
қуруқ
сўзининг кўчма маъноси асосида ясалган.
Қиёсланг:
шерланмоқ, хўрозланмоқ).
-ла
аффикси белги (ҳолат) билдирувчи сўзлардан шахс
ёки нарсани сўз ясалиш асосидан англашилган белги-ҳолатли
қилиш маъносидаги феъллар ясашини кўрган эдик:
тозала-
моқ, тенгламоқ, пачақламоқ
каби. Демак,
-ла
ва
-лан
аф-
фикслари бу маъно, вазифасида объектли ва объектсиз
{-ла
объектли,
-лан
объектсиз) феъл ясаши билан ўзаро фарқ-
ланади. Лекин бу ўринда
шуни таъкидлаш керакки,
-ла
ва
-лан
аффикслари айнан бир сўздан кўриб ўтилган маъноли феъл
ясамайди. Маълум сўзлардан
-ла
аффикси шундай маъноли
феъл ясагани ҳолда, улардан
-лап
аффикси ёрдамида феъл
ясалмайди ва аксинча. Масалан,
тенг, текис, тоза, мустаҳ-
кам
сўзларидан
-ла
аффикси ёрдамида феъл ясалгани ҳолда
(мустаҳкамламоқ, тенгламоқ, текисламоқ, тозаламоқ
каби),
-лан
аффикси улардан феъл ясамайди
(мустаҳкамланмоқ,
тенгланмоқ, текисланмоқ,"тозаланмоқ
феъллари
мустаҳ-
камламоқ, тенгламоқ, текисламоқ, тозаламоқ
феълларининг
ўзлик-мажҳул шаклидир);
карахт, яшил, кучсиз
сўзларидан -
лан
аффикси феъл ясагани ҳолда (
карахтланмоқ, яшиллан-
моқ, кучсизланмоқ
каби),
-ла
аффикси ёрдамида улардан феъл
ясалмайди.
-лан
аффикси бу типдаги феъл ясашда ҳозирда ҳам маҳ-
сулли. Унинг ёрдамида турли соҳага оид ҳаракат-ҳодисаларни
ифодаловчи феъллар ясалади ва бу феъллар эса шу соҳага оид
терминлар ясалиши учун асос вазифасини ўтайди:
тузсизланиш
(обессоливаниеў,
ёғсизланиш (
обезжирение,) каби.
151
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳозирги ўзбек тилида қўлланаётган
Do'stlaringiz bilan baham: