Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши


сифатсиз бўлиши нималарга боғлиқ? ( „Тошкент оқш.“ газ.) Бектемир полвоннинг шу тобда дилгир ва кайфсиз



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

сифатсиз бўлиши нималарга боғлиқ? ( „Тошкент оқш.“ газ.)
Бектемир полвоннинг шу тобда дилгир ва кайфсиз эканини
пайқади, лекин чурқ этишга тоби йўқ. (Ойбек)
-сиз
аффикси, бир томондан, бу маъносида ҳам 
-ли
аф- 
фикси ёрдамида ҳосил бўлувчи сифатларга қарама-қарши 
маъноли сифатлар ясайди. Иккинчи томондан, 
-ли
ва 
-сиз
аффикслари ёрдамида иккинчи пунктда кўрсатилган типдаги 
сифатлар ясалишида маълум умумийлик бор, яъни ҳар иккала 
аффикс ҳам шахс ёки предметда объекгив ҳолда бор бўладиган 
нарсани билдирувчи сўзлардангина шундай типдаги, қарама- 
қарши маъноли сифатлар ясайди: 
сифатли —сифатсиз,
кучли
— 
кучсиз, кўркли — кўрксиз, ақлли
— 
ақлсиз, бахтли
— 
бахтсиз, тукли
— 
туксиз
ва б.
127
www.ziyouz.com kutubxonasi


-ли
ва 
-сиз
аффикслари қарама-қарши маъноли сифатлар 
ясашини кўрдик. Лекин ҳар қандай сўздан бу аффикслар 
ёрдамида қарама-қарши маъноли сўз ясалавермайди. Бирон 
сўздан 
-ли
аффикси ёрдамида сифат ясалгани ҳолда ундан 
-сиз
аффикси ёрдамида сифат ясалмаслиги ва, аксинча, 
-сиз
аффикси билан сўз ясалгани ҳолда 
-ли
аффикси билан сифат 
ясалмаслиги мумкин. Масалан, 
даҳшатли, аянчли, нафратли
сўзларининг 
-сиз
аффикси билан ясалувчи антоними йўқ. 
Шунингдек, 
юзсиз, сўнгсиз, иложсиз
сўзларининг 
-ли
аффикси 
билан ясалувчи антоними йўқ.
Умуман, ҳар иккала аффикс ҳам ҳозирги ўзбек адабий 
тилида жуда сермаҳсул сифат ясовчилар ҳисобланади.
но-
аффикси. Бу аффикс, асосан, сифатлардан, кам миқ- 
дорда отлардан сифат ясайди.
1. Сифатларга қўшилганда асосдан англашилган маънони
(белгини) инкор этади, шахс ёки предмет учун асосдан 
англашилган белги хос эмаслигини билдиради, яъни 
но-
аффикси „бўлмаган“, „эмас“ маъносини билдиради. Қиёс- 
ланг: 
аниқ — ноаниқ (аниқ бўлмаган, аниқ эмас), маъқул
— 
номаъқул (мақул бўлмаган, маъқул эмас), муносиб — номуносиб
.(муносиб бўлмаган, муносиб эмас), текис — нотекис, қулай —
ноқулай
ва б. Қуйидаги икки мисолни қиёсланг: 
Сиз, кейинги
пайтларда ноанъанавий тиббиёт соҳасида фаолият кўр-
сатяпсиз. ( „Тошкент оқш. “ газ.) Таълим-тарбия жараёнини
ташкил қилишда анъанавий бўлмаган ишнинг шакл ва услуб-
ларини тадбиқ қилиш... . ( ,ўқит. газ. “)
!
2. Отларга қўшилиб, шахс ёки предметнинг асосдан 
англашилган нарсага эга эмаслигини, унинг инкори билан 
боғлиқ бўлган белгисини билдирувчи сифат ясайди: 
ноилож,
ноўрин
каби. Бу типдаги сифатлар ўзбек тилида 10 лар 
атрофида бўлиб, улардан айримларида 
но-
аффикси 
-сиз
аффиксига маънодошдир: 
ноилож — иложсиз, ноўрин — ўрин-
сиз, ноумид — умидсиз, ноинсоф — инсофсиз.
Айрим сифатларда 
эса сўз ясалиш асоси ҳозирги ўзбек тилида мустақил сўз 
сифатида қўлланмайди ёки айрим сўзларда 
но-
аффикси сўз 
ясовчига хос умумий маънога эга бўлмайди ва шу сабабли бу 
сўзларнинг маъносини ясовчи аффикс ва сўз ясалиш асоси 
маъноларвдан келтириб чиқариб бўлмайди: 
ножўя, нопи-
санд (лик), ношукур
каби.
Ўзбек тилида отлардан 
но-
аффикси ёрдамида ясалган 
сифатлар ана шу кўрсатиб ўтилган сўзлардир. Демак, отлардан
128
www.ziyouz.com kutubxonasi


сифат ясашда 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish