Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши


Эга эмаслик белгисини билдирувчи сифат ясовчилар



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet75/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

Эга эмаслик белгисини билдирувчи сифат ясовчилар
Бу турдаги сифат ясовчилар шахс ёки предметнинг сўз 
ясалиш асосидан англашилган нарсага эга эмаслигини, шу 
билан характерланувчи белгини билдирувчи сифатлар ясайди. 
Бу турга 
-сиз, но-
аффикслари киради. Шунингдек, 
ғайри-
сифат ясовчисини ҳам мазкур турга киритиб таҳлил этган 
маъқул. Чунки унда ҳам, умуман олганда, инкор тушунчаси 
бор.
-сиз
аффикси. Ўзбек тилида 
-сиз
аффиксининг ҳам сўз 
ясаш, ҳам форма ясаш вазифасига эгалиги сўз ясалишига 
оид ишларимизда кенг ёритилган. Шу сабабли бу ўринда 
фақат сифат ясаши ва шу билан боғлиқ хусусиятларига 
тўхтаймиз. Бу аффикс ҳам, худди сифат ясовчи 
-ли
аффикси 
каби, ҳозирги ўзбек тилида энг сермаҳсул сўз ясовчидир. 
Унинг ёрдамида отлардан қуйидаги маъноли сифатлар 
ясалади:1
1. Шахс ёки предметнинг сўз ясалиши асосидан англа- 
шилган нарсага эга эмаслиги, унда шундай нарсанинг йўқлик 
белгисини билдирувчи сифатлар ясайди: 
Боласиз, бошсиз,
гўштсиз, имзосиз, мевасиз, нурсиз, паранжисиз, цуролсиз,
адабсиз, андишасиз, лофсиз, талантсиз, тартибсиз, қадрсиз
ва бошқалар. Масалан: 
Отаси кўкнори емирган банги сингари
рангсиз, ҳолсиз, довдир, паришонхотир кўринади қизига.
(М. Исмоилий) Ёзганларим хатосиз, Тингларсан она, Кўрган
роҳапгларимдан ёзарман яна. (Ғайратий) [Фосиқ афандининг]
1 Сифатларга қўшилиши икки-уч сўздагина учрайди: 
ўнғайсиз,
тенгсиз, тўлиқсиз
(феъл) каби. 
Қаровсиз, экувсиз, аёвсиз, ўлчовсиз
кабилардаги 
қаров, экув, аёв, ўлчов
ҳаракат номи эмас, балки отдир.
125
www.ziyouz.com kutubxonasi


туксиз цоитари жийирилиб бориб, кўк шишали кўзойнакларига
цадалди. (М. Исмоилий) Унинг ҳисобича, шу поёнсиз тўқайнинг
ўзида бир неча янги қишлоқ вужудга келиши мумкин. (Ҳ. Ғулом)
Виждонсиз, вафосиз у она ҳали бу гўдакнинг тирноғига ҳам
зор бўлади. (М. Алиев)
Бу мисолларда шахс ёки предметнинг сўз ясалиш асо- 
сидан англашилган нарсага эга эмаслиги маъноси ифода- 
ланяпти, яъни булардаги 
-сиз
аффиксини 
йўқ
сўзи билан 
алмаштиришнинг иложи бор: 
боласиз — боласи йўқ, имзосиз
— 
имзоси йўқ, андишасиз — андишаси йўқ, қадрсиз
— 
қадри йўқ
каби. Лекин 
-сиз
аффикси ёрдамида ясалган сифатларнинг 
ҳаммасида „йўқ“ маъноси шу даражада бўлавермайди ва 
бундай сифатлардаги 
-сиз
аффиксини 
йўқ
сўзи билан 
алмапггириш доим мумкин бўлавермайди. Мисоллар: 
Бу оила
аъзолари бир умр шодлик, тўй-томоша кўрмади, ҳатто
миннатсиз нон ейиш нималигини билмади. (М. Ўринхўжаев)
Болалар бу гапларни эшитиб, иккинчи томондан, шаъниларига
айтилган адолатсиз гаплардан хафа бўлиб, анча сўзлашди.
(П. Турсун) [Муҳаррир] ахборингиз учун Чека ўша вақтларда
боқимсиз болалар устидан ғамхўрлик қилишни ўз зиммасига
олган эди. (А. Қаҳҳор) ...Қари куёв худди жуфти билан энди
танишган бўйдоқдек ўхшовсиз қилиқлар қилади. (А. Муҳид-
диндов) Гулсум, патнусни қатирлатиб, ўхшовсиз ҳарфларни узун
енги билан ўчириб, анча овора бўлди. (П. Турсун)
-сиз
аффикси билан ясалган сифатлар ҳаракатнинг бел- 
гисини билдириб, ҳол вазифасида қўлланиши мумкин. Бундай 
ҳолларда 
-сиз
аффиксини 
йўқ
сўзи билан умуман алмаштириб 
бўлмайди: 
Бироқ, Самадов ҳар гал ҳам асоссиз ишдан бўша-
тилганли учун мактабга қайтиб келаверади. („ Муштум “
журн.) Жамоа хўжалигининг бригада бошлиғи Қосимов ... бир
неча ўн гектар ғўзани нарваришсиз қолдирган. (Газетадан)
Маълум бўлдики, 
-сиз
аффикси ёрдамида 
-ли
аффикси 
билан ясалувчи сўзларга қарама-қарши маъноли (антоним) 
сифатлар ҳосил қилинади 
(хавфли — хавфсиз, ширали
— 
шира-
сиз, мевали — мевасиз
ва бошқалар). Маънодаги қарама- 
қаршилик ҳисобга олинмаганда, 
-ли
ва 
-сиз
аффикслари 
билан ясалувчи сўзларнинг бошқа хусусиятлари бир-бирига 
ўхшайди. Масалан, 
-сиз
аффиксининг 
йўқ
сўзига маъно 
жиҳатдан яқинлиги (тенг эмас), шунинг учун 
-сиз
аффикси 
йўқ
сўзи билан алмаштирилса, маълум даражада путур етиши,
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


айрим ҳолларда эса алмаиггириш мутлақо мумкин эмаслиги 
каби хусусиятлар 
-ли
аффикси билан 
бор
сўзининг ўзаро 
муносабатларида мавжуд.
2. Шахс ёки предметда сўз ясалиш асосидан англашилган 
нарсанинг кам, меъёрдан паст (деярли йўқ) даражада мав- 
жудлигини билдирувчи сифатлар ясайди: 
Елкасида байтили
тўн, катта очилган кўз, қонсиз юз билан бир неча дақиқа ўнгига
қараб ўтирди. (И. Исмоилий) Унумсиз қўл меҳнати давом этса
этаверсин, лекин том босиб қолмасин эмиш. ( ,(Муштум “журн.)
Эркаксиз уй файзсиз, кўрксиз кўринади кўзга, фарзанд учун эса
ота бир тоғдай. (М. Алавия) Чўнтагидан рўмолча олиб, энсиз
пешонасидаги терларини, кўз ёшини арти-да, сўнг сўзида давом
этди. (М. Алавия) Абдушукур манглайи тиришган, кўзойнакли,
этсиз қорамтир юзи ичига ботган, ориққина киши. (Ойбек)
Бу типдаги сифатларда айтиб ўтилган маънонинг реалла- 
шувида сўз ясалиш асоси билдирадиган нарсага хос хусусият 
ҳам- роль ўйнайди, яъни 
-сиз
аффиксини олган сўз билди- 
радиган нарса шахс ёки предметда объектив ҳолда мавжуд 
бўлади. Масалан, тирик одам ёки ҳайвонда албатта қон, гўшт 
(эт) мавжуд бўлади. Лекин унинг миқдори (даражаси) ҳар 
бир одам ёки ҳайвонда турли даражада бўлиши мумкин. 
Инсон ёки ҳайвондаги ана шу қонни, гўпггни англатадиган 
қон, эт (гўшт)
сўзига 
-сиз
аффикси қўшилганда, шу нар- 
санинг шахс ёки ҳайвонда меъёрдан паст даражада эканлиги 
ифодаланади. Худди шу „меъёрдан паст“лик тушунчаси 
таъсирида 
-сиз
аффикси ёрдамида ясалган айрим сифатларда 
сўз ясалиш асосидан англашилган нарсанинг яхши эмаслиги, 
пастлиги маъноси ифодаланади: 
Хўш, сутнинг сифатли ёки

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish