Шахс отлари турдош отлар ичида алоҳида ва
катта бир
гуруҳни ташкил этади. Шахснинг касб-кори, иш-фаолияти
нуқгаи назаридан номловчи отлар шахс отларининг энг катга,
асосий ғуруҳини ташкил этади. Бу эса қонуний ҳол. Чунки
инсон (одам), бошқа жонли зотлардан фарқли ҳолда, фикр-
лаш, сўзлаш, меҳнат қилиш қобилиятига эга. Умумлаштириб
(содда қилиб)
айтганда, инсон ақлий ва жисмоний меҳнат
қилувчи зот. Шахс отларининг асосий қисми инсонни ана
нгу белгиларига кўра, уни иш-фаолияти билан боғлиқ ҳолда
атайди. Шунинг учун ҳам шахс отларининг асосий (энг катга)
қисмини ана шундай отлар ташкил этади. Шахс оти
ясовчилар ҳам инсон(одам)ни айтиб ўтилган белгилари
(хусусиятлари) билан номловчи сўзларни ҳосил қилади:
муси-
қачи, шарқшунос, ғаллакор
ва б. Демак, бу жиҳатдан туб ва
ясама шахс отлари умумийликка эга.
Шахсни касб-корига кўра номловчи ( билдирувчи)
отлар
шахс отларининг алоҳида, катта бир гуруҳини ташкил этиши
айтилди. Қизиғи шундаки, шахс оти ясовчиларнинг деярли
ҳаммаси шу турдаги шахс отларини ясайди ва бу ҳам қонуний
ҳол (сабаби юқорида айтилди). Фақатгина
-вачча
қўшимчаси
ёрдамида ясалган
аммавачча, холавачча, амакивачча,
тоғавачча
сўзлари шахс отининг кўриб ўтилган
турига
кирмайди ва буни шахс оти ясалишининг алоҳида типи
ҳисоблаш мумкин эмас. Чунки, биринчидан, бундай ясама
сўзлар 4—5 тагина бўлса, иккинчидан, улар ҳам тожик тили-
дан ўзлашган сўзлардир. Қисқаси, бу ясалиш ўзбек тили шахс
отлари ясалишини белгиловчи сўз ясалиши эмас.
Шахс оти ясовчилар от туркумига оид сўзлардан, лекин
отларнинг ҳам ҳаммасидан эмас, балки шахс шуғулланадиган,
фаолият кўрсатадиган нарсани
билдирадиган отлардангина
шахс оти ясайди. Ясама шахс отларини туб шахс отлари билан
қиёслаганда бу ҳол жуда аниқ кўринади.
Юқорида кўрдикки, туб шахс отлари шахсни муайян
машғулот, иш-фаолияти билан билдиради, атайди:
шоир,
деҳқон, ҳофиз
ва бошқалар. Демак, бундай отлар маъноси
(семемаси) уч асосий унсур (сема)дан ташкил топади: 1) маш-
гулот объекти; 2) машғулот; 3) шахс.
Ясама шахс отлари маъноси ҳам худци шундай таркибга
эга бўлади. Қиёсланг:
ҳофиз
—
қўшиқчи
(қўшиқ айтувчи
шахс),
баковул
—
ошпаз
(ош-таом пиширувчи шахс),
баққол —
дўкончи
(дўконда савдо қилувчи шахс) ва б.
62
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ана шу хусусиятига кўра, биринчидан, туб ва
ясама шахс
отлари отларнинг бир лексик-семантик гуруҳини ташкил
этганидек, иккинчидан, шахс оти ясовчилар (шахс оти яса-
лиши) от ясовчиларнинг ( от ясалишининг) алоҳида турини
ташкил этади. Ясама шахс отларига хос бу умумий маъно
эса категориал маъно ҳисобланади.
Шахс отлари,
жумладан, ясама шахс отлари маъносининг
(семемасининг) унсур (сема)ларидан бири машғулот (иш,
фаолият) унсури эканлигини кўрдик. Ҳаётда иш-машғулотнинг
соҳалари, тури кўп. Уларнинг ўз ичида яна тур ва турчалари
кўп. Буларнинг ҳар бири эса сўз (сўзлар) билан ифодаланади.
Улардан ясалган сўзлар (шахс отлари) эса маълум умумийлик
ва хусусийликларга эга бўлади. Бинобарин, шахс отлари
ясалиши таҳлилида улардаги умумийлик ва хусусийликларни
белгилаш, шу асосда эса ясама
шахс отларининг типларини
аниқлаш, охир-оқибатда шахс отларининг ясалиш тизимини
ёритиш керак бўлади, шунга эришилади.
Ясама шахс отларига хос умумийлик ва хусусийликлар
уларнинг таркибий қисмлари, яъни сўз ясалиш асоси ва сўз
ясовчининг маъно хусусияти асосида воқеланади. Бунда
улардан ҳар бирининг (сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчининг)
роли, яъни ясама сўз маъносининг,
шунингдек, сўз ясалиш
маъносининг шаклланишида қўшадиган ҳиссаси бир хилда
бўлавермайди. Шунинг учун ясама шахс отларида (шундай
шахс отлари ясалишида) сўз ясалиш асоси ва сўз ясовчининг
ҳолатини аниқ белгилаш, шу қисмлар моҳиятини, улар билан
боғлиқ бошқа ҳодисаларни (мас., шу типдаги отлар ясалиш-
даги чекланиш сабабини) ёритиш имконини беради.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида шахс оти ясовчи аффикслар
қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: