Тест саволлари
1. Таъсирчан солиқ механизми қайси бўш турган объектлар турига қўлланилади?
а) давлат мулкига;
в) хусусий мулкка;
*с) хусусий ва давлат улуши мавжуд корхоналарга тегишли объектларга;
д) тўғри жавоб йўқ.
2. Бўш турган объектлар деганда нима деб тушунасиз?
а) тўлиқ бўш турган бино-иншоотлар;
в) ишлаб чиқариш бинолари ва нотураржой хоналари умумий майдонининг 30 фоизидан кўпроғи бўш турган бино-иншоотлар;
*с) ишлаб чиқариш бинолари ва нотураржой хоналари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғи товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)да фойдаланилмай келинган (мавсумий фаолият кўрсатадиган корхоналар бундан мустасно) бўш турган бино-иншоотлар;
д) тўғри жавоб йўқ.
3. Қайси ҳолатларда бино қурилиши тугалланмаган деб ҳисобланади?
а) қурилиши ишлари 3 йил ва ундан ортиқ муддатларда тугалланмаган бўлса;
в) қурилиши ишлари 1 йил муддатларда тугалланмаган бўлса;
с) қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган норматив муддатларда тугалланмаган бўлса;
*д) қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган норматив муддатларда тугалланмаган, қурилишнинг белгиланган норматив муддати мавжуд бўлмаган тақдирда - қурилиш бошланган санадан бошлаб 24 ой мобайнида қуриб битказилмаган бўлса.
4. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича қайси давлат органлари билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўяди?
а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;
в) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги;
*с) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
5. Бўш турган объектларга қўлланилган таъсирчан солиқ механизми қайси ҳужжатларга асосан тўхтатилади?
а) бўш турган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисдиа мулкдорнинг мурожжатига асосан;
в) бўш турган объект негизида инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлса;
с) бўш турган объект бошқа мулкдорга сотилган бўлса;
*д) фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича 2-ишчи гуруҳининг бўш турган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги ҳақидаги хулосасига асосан.
6. Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш бўйича 1-ишчи гуруҳининг раҳбари?
а) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи;
в) туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи;
с) Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари;
*д) туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
7. Давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати қанча?
а) уч йил;
*в) беш йил, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йил;
с) етти йил;
д) ўн беш йил.
8. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектларга идоралараро комиссия хулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш тартиби Ҳукуматнинг қайси қарори билан белгиланган?
а) ВМ-404-сон қарори билан;
в) ВМ-102-сонли қарори билан;
*с) ВМ-666-сонли қарори билан;
д) ВМ-793-сонли қарори билан.
9. Фойдаланилмаётган объект хўжалик фаолиятига жалб этилганда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида тўланган солиқ суммасини қайтариш неча ойга татбиқ этилади?
*а) охирги 12 ой;
в) охирги 6 ой;
с) охирги 9 ой;
д) охирги 3 ой.
10. Қайси давлат органлари томонидан ҳудудларда бўш турган объектларни хатловдан ўтказади?
а) давлат солиқ органлари;
в) кадастр бўлимлари;
с) давлат солиқ органлари ва кадастр бўлимлари;
*д) бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази;
е) тўғри жавоб йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |