Шахс типларини ўрганишнинг ижтимоий-психологик методикалари



Download 34,58 Kb.
Sana30.05.2022
Hajmi34,58 Kb.
#619865
TuriДиссертация
Bog'liq
МДга ТАҚРИЗ НАМУНА УЧУН


Алимова Наргиза Усмоновнанинг 5А210201-Психология мутахассислиги бўйича магистрлик илмий даражасини олиш учун “ШАХС ТИПЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МЕТОДИКАЛАРИ” мавзуда ёзилган магистирлик диссертация ишига
ТАҚРИЗ

Шахс ва унинг психологик тузилишини ўрганиш психологияда муҳим тадқиқот объектларидан хисобланади. Зеро шахс психологиянинг асосий категорияларидан бўлиб, айнан психологик ходисаларни бошдан кечириш ва намоён бўлишининг тимсолидир. Шунинг учун аввало шахс тузилишини тадқиқ этган йўналишлар, уларнинг ғояларини ўрганиш орқали амалиётда қўлланиб келинаётган шахс сўровномаларининг қай даражада шахс ва унинг психологик тузилишини аниқ ва тўлиқ ўрганиш имкониятига эга эканлигини тақлил қилиш иконини беради.


Психологик тадқиқотларда шахсни психологик методикалар орқали тадқиқ этиш муаммоси бир нечта йўналишларда талқин этилади: Рус олимлари С-Петербург: А. Ф. Лазурский,В. Н. Мясиҳе-в, Б. Г. Ананьев, А. Г. Ковалев; Москва: С. Л. Рубинштейн, Л. С. Виготский, А. Н. Леонтьев, Б. М. Теплов,В. Д. Небылицын, Л. И. Божович, К. К. Платонов; Пермь: В. С. Мерлин; Грузия мактаби: Д. Н. Узнадзе, А. С. Прангишвили ва бошқалар. В. М. Бехтерев: шахс –органиқ ва социал соҳанинг жамбарчас бирлиги ҳисобланади. А. Ф. Лазурский шахс концепциясининг асосида-шахснинг асосида социал муҳитга мослашуви бўлиб, у кенг маънога тушунилади (табиат, нарсалар, инсонлар,инсоний муносабатлар, ғоялар, эстетик, ахлоқий, диний қадриятлар ва бошқалар) сифатида тадқиқ этилган.
Сoбиқ сoвeт псиxoлoгиясидa шaxснинг ривoжлaниши муaммoси Л.С.Вигoтский, П.П.Блoнский, С.Л.Рубинштeйн, A.Н.Лeoнтьeв, Б.Г.Aнaньeв, Л.И.Бoжoвич сингaри йирик псиxoлoглaрнинг aсaрлaридa ўз aксини тoпa бoшлaгaн.
Н.Алимованинг “Шахс типларини ўрганишнинг ижтимоий-психологик методикалари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси хозирги кунда шахснинг ижтимоий мавкейи, унинг ижтимоий муносабатлар ва фаолият субъекти сифатида алоҳида аҳамиятга эгалиги билан долзарбдир.
Н.Алимованинг 5А210201–Психология мутахассислиги бўйича магистр академик даражасини олиш учун “Шахс типларини ўрганишнинг ижтимоий-психологик методикалари” мавзусида ёзилган магистрлик диссертация иши кириш, 3 боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат.
Магистирлик диссертация ишнинг биринчи боби “ПСИХОЛОГИЯДА ШАХСНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ МУАММОСИ” деб номланган бўлиб, унда Жаҳон психологиясида шахс муаммосининг тадқиқи, шахсни ўрганишга психологик ёндошувлар, шахсни экспериментал ўрганишнинг психологик жиҳатларига батафсил тўхталиб ўтилган.
Магистирлик диссертация ишнинг иккинчи боби “ШАХСНИ ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШ МЕТОДИКАЛАРИ” деб номланган бўлиб, унда шахсни ўрганишнинг кўп омилли методикалари тавсифи, проектив методикалар асосида шахсни ўрганишнинг психологик жиҳатлари, психологияда шахсни ўрганиш методикаларни қўллашда ёш ва жинс хусусиятлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилган.
Магистирлик диссертация ишнинг учинчи боби “ШАХС СЎРОВНОМАЛАРИНИ МОСЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ” деб номланган бўлиб, унда шахсни ўрганишга мўлжалланган тестларини миллий муҳитга мослаштириш муаммоси, шахсни ўрганишда миллий методикаларни яратиш технологиялари, шахсни ўрганишнинг миллий моделини яратиш тажрибаси бўйича мустақил амалга оширилган тадқиқот натижалари тахлили келтирилган. Магистирлик диссертация ишга умумий хулоса берилган.
Ишнинг ютуғи билан биргаликда айрим жузъий камчиликлар ҳам мавжуд:
Биринчидан, матнда айрим грамматик ва услубий хатолар учрайди.
Иккинчидан, ишнинг назарий қисмида келтирилан маълумотлар палапартиш холатда бўлиб, маълумотлар хронологик ёки муаллифларнинг тадқиқот амалга оширилган вақти бўйича тизимлаштирилмаган.
Учинчидан, амалий тадқиқот натижалари таҳлили жуда тор.
Лекин келтирилга камчиликларни тузатиш мумкин, улар ишнинг сифатига ва мазмунига салбий таъсир кўрсатмайди.
Магистирант Алимова Наргиза ўзининг магистирлик диссертация иши олдига қўйилган мақсадига эришган. “Шахс типларини ўрганишнинг ижтимоий-психологик методикалари” деб номланган мавзуни тўла ёритган ва бу ҳақида керакли илмий ва амалий маълумотлар асослаб берилган.
Магистрлик диссертация иши Низом талабларига биноан бажарилган бўлиб, Алимова Наргизанинг 5А210201 – Психология мутахассислиги бўйича магистр академик даражасини олиш учун магистрлик диссертациясини ҳимояга тавсия этаман.


Тақризчи: доц. Шарафутдинова Х.Г.
Download 34,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish