Бундан ташқари, тил тараққиёти жараёнида сўз
ясалиши
тизимининг ривожланиши айрим ҳодисаларнинг йўқ бўлиши
ва янгиларининг пайдо бўлиши билан характерланади. Ана
шундай ҳодисаларнинг юз бериши ва ундаги қонуниятларни
белгилашда ҳам сўз ясалиши имконияти асосида иш кўриш
тўғри хулосаларга олиб келади1.
Маълум бўлдики, сўз ясалиши имконияти билан боғлиқ
ҳодисаларни, улардаги чекланиш сабабларини ҳам „қолип“
сўзини („сўз ясалиш қолипи“ бирикмасини) қўлламай тўғри,
тўла ва аниқ ҳал этиш мумкин.
Сўз ясалиш парадигмаси (категорияси)* масаласи.
Сўз
ясалиш парадигмаси масаласига ўтишдан олдин, умуман,
„парадигма” тушунчаси ҳақида қисқача
фикр билдиришга
тўғри келади.
Парадигма деганда, бир умумий маъносида бирлашувчи
хусусий маъноли шакллар гуруҳи тушунилади. Бу гуруҳ ва
унга хос маъно тилнинг маълум сатҳига хос категория ҳисоб-
ланади. Бу категориянинг таърифи унинг моҳиятини акс
эттиради. Хусусийликлар эса пгу парадигмага мансуб, ўзига
хос маъноли шаюшарда акс этади. Масалан, феълнинг замон
категорияси ҳаракатнинг нутқ пайтига муносабатини ифода-
лайди. Бу замон шаклларининг ҳаммаси учун умумий хусу-
сият — замон категориясининг моҳияти шундан иборат.
Демак, замон шаклларининг ҳаммаси шу умумий хусусияти
билан бир парадигмаии ташкил этади. Замоннинг ҳар бир
тури эса ўзича умумийлик ва хусусийликларга эга. Масалан,
ўтган замон феъли ҳаракатнинг нутқ моментигача бўли-
шини билдиради — бу умумийлик — ўтган замон феълининг
моҳияти. Бу замоннинг шакллари ана шу умумий маъно
асосида бирлашади. Ҳар бири эса ўзига хос хусусиятга эга.
(Бу маълум факт бўлгани учун мисоллар келтириб ўтир-
маймиз.) Сўз ясалиши сатҳида ҳам ана шундай ҳодиса, яъни
бир умумий
маъносида бирлашувчи, хусусий маъноси билан
фарқланувчи ясама сўзлар гуруҳпари бор. „Сўз ясалиши
маъноси“, „сўз ясалиши типи“ тушунчаси (ҳодисаси)нинг
таҳлилида бу нарса ёритилди- ва худди шу ҳодисалар сўз яса-
лиши тизимини белгилаши қайд этилди. Лекин ҳаммамизга
1 Булар ҳақида „Сўз ясалиш имкониятидан тўғри фойдаланайлик“
номли мақолада тўхтаганмиз
(қ.
„ЎТА“, 1996, №1, 2 3 - 29- бетлар).
53
www.ziyouz.com kutubxonasi
маълумки, ўзбек тилшунослигида сўз ясалиши тизимини
ёритишда ясама сўзлар парадигмалар асосида ўрганилмаган,
тўғрироғи, бунда „парадигма“ ёки „категория“ сўзи қўллан-
маган. Ҳ. Неъматов, Р. Расуловлар „Ўзбек тилининг сўз яса-
лиш тизими, умуман, ўрганилган эмас“ деганда
(ўша асар,
41- б.)
сўз ясалиш тизимининг қолипларсиз ўрганилишини
назарда тутиш билангина ҳақлидирлар. Аслида эса сўз
ясалиши бўйича (тизим нуқгаи назаридан ҳам) жуда кўп ва
муҳим ишлар қилинган. Сўз ясалиш тизимини тўла,
талаб
даражасида ёритилмаганлигини эса маълум сабаблар билан, ’
масалан, сўз ясалиши тизимини аниқ ва тўла ўрганиш учун
имкон берувчи айрим ҳодисаларнинг тўғри ва етарли
ўрганилмаганлиги (мас., сўз ясаш усуллари масаласи), айрим
(энг муҳим) ҳодисаларнинг эса умуман тилга олинмаганлиги
(демак, ўрганилмаганлиги) билан изоҳланади.
Сўз ясалиши тизимининг ўрганилиш ҳолати ва сўз ясалиш
парадигмаси (категорияси) ҳақида гап борганида III. Шаҳо-
биддинованинг қуйидаги мулоҳазаларини келтиришни лозим
топамиз: „... қолипларда қўшилувчининг маъноси ва аталмиш
ҳосиланинг маъноси бир-биридан фарқ қилади, яъни янги
сўз ясалади. Бундай қолиплар сўз ясаш қолиплари, уларнинг
парадигмалари эса сўз ясаш категориялари деб юритилди.
...Умумий сўз ясаш қолиплари алоҳида ажратилгандан
кейингина қолиплар орасидаги ўхшашлик ва фарқлар асосида
уларни парадигмаларга, яъни
категорияларга бирлаштириш
ва шу категориялар доирасида ҳар бир қолипнинг умумий
шакл ва умумий маъносини, яъни унинг моҳиятини очиш
мумкин. Ҳозирги кунда бундай ишни амалга ошириш учун
етарли фаҳмий-эмпирик асос, замин йўқ. Шу туфайли бу
иш билан шуғуллана олмаймиз...“.
(Ўша асар, 17- б.)
Сўз ясалиш парадигмаси (категорияси) ҳақида бир оз
кейинроқ тўхталамиз. Муаллифнинг „унумли сўз ясаш
қолиплари алоҳида ажратилгандан кейингина ҳар бир қолип-
нинг умумий шакл ва умумий маъносини, яъни унинг
моҳиятини очиш мумкин. Ҳозирги кунда бундай ишни амалга
ошириш мумкин эмас“, деган фикри асосли эмас. Бу фикрга
қўшиладиган бўлсак, „қолип“ масаласи етарли ўрганилмагун-
ча, сўз ясалиши тизимини тўғри ёритиш мумкин эмаслигини
ва қолип масаласи ҳал этилмагунча бошқа иш қилмай туриш-
ни тан олиш керак бўладики, бунга мутлақо қўшилиб
54
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлмайди. Буни „қолип“ ҳақида юқорида айтилган гаплар,
фикрлар, уни тасдиқловчи фактларда ҳам кўрдик. Шунингдек,
муаллиф назарда тутган ва ҳал этиш (очиш) мумкин эмас,
деб билган сўз ясалишидаги умумий маъно сўз ясалиши
маъноси экани, бу маъно сўз ясалиши типини (типларини)
белгилаши айтилди. Ҳар бир сўз туркумига хос сўз ясалиши
типлари мажмуи эса шу сўз туркумига хос сўз ясалиши
тизимини, сўз туркумига оид сўз ясалиши тизимлари эса
муайян тилга (жумладан, ўзбек тилига) хос сўз ясалиши
тизимини белгилайди. Шундай экан, „қолип“ (”сўз ясалиш
қолипи“) масаласини кун тартибига қўйиш учун қандай
эҳтиёж бор?
Сўз ясалиш парадигмаси, сўз ясалиш категорияси
масала-
си Ш. Ў. Мирзақуловнинг номзодлик диссертациясидагина
махсус ўрганилган. Муаллиф сўз ясалиш парадигмаси бўйича,
жумладан, қуйидагиларни ёзади: „...сўз ясалиш парадигмаси
ва уни ташкил этувчиларни қуйидаги тартибда кўрсатмоқ-
чимиз.
I. Фонология, морфемика, лексикология, морфология,
синтаксисга зидлик, боғлиқлик асосида бош парадигма —
Do'stlaringiz bilan baham: