Азим ҳожиев ўзбек тили сўз ясалиши



Download 51,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/109
Sana02.06.2023
Hajmi51,54 Kb.
#947764
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109
Bog'liq
Azim Hojiyev. O\'zbek tili so\'z yasalishi tizimi

{кенгай,
торай, зўрай
каби) ҳозирда йўқ. Демак, сўз ясовчи 

ҳам, 
сўз ясалиши типи ҳам маҳсулсиз ҳисобланади.
Агар бирор сўз ясалиши типига оид сўз бирдан ортиқ 
(вазифадош) сўз ясовчи ёрдамида ясаладиган бўлса, икки 
ҳолат кузатилиши мумкин: 1) сўз ясалишига асос бўладиган 
бир типдаги сўзларнинг янги-янгилари юзага келмаса, бу 
семантик гуруҳга оид сўзларнинг ҳаммаси сўз ясаш вазифа- 
сини тўхтатади ва сўз ясалиш типи ҳам маҳсулсиз типга 
айланади; 2) акс ҳолда, яъни сўз ясалишига асос бўладиган 
сўзлар гуруҳи янги-янги сўзлар билан тўлиб (бойиб) бора- 
ётган бўлса, улардан, сўз ясовчи вазифадош аффикслардан 
бири шундай сўзлар ясаш вазифасини тўхтатиши мумкин, 
бошқаси ёки бошқалари эса сўз ясашда давом этади. Бино- 
барин, сўз ясалишининг бу типи маҳсулли тип ҳисобла- 
наверади. Масалан, 
-ни
қўшимчаси 
тилчи, адабиётчи, тарихчи
каби бир сўз ясалиш типига мансуб бўлган — сўз ясалиши- 
нинг бир типига мансуб сўзлар ҳосил қилган. Ҳозирда эса 
бу вазифасини тўхтатган. Лекин бундай сўз ясалиш маъносига 
эга бўлган сўзлар 
-шунос
қўшимчаси ёрдамида ясалади: 
тилшунос, адабиётшунос, тарихшунос, сиёсатшунос
ва б.
Бир сўз ясовчи бирдан ортиқ лексик-семантик гуруҳ 
сўзларидан сўз ясаши, бунда сўз ясалишининг бирдан ортиқ 
типи мавжуд бўлиши айтилди. Бундай сўз ясалиш типлари- 
нинг айримлари маҳсулли, баъзилари маҳсулсиз бўлиши 
мумкин. Буни феъл ясовчи 
-ла
ёрдамида ҳосил қилинган 
сўзлар мисолидаёқ аниқ кўриш мумкин. Масалан, унинг 
ёрдамида ясалган 
мойламоқ, зираламоқ, никелламоқ
ва 
даста-
ламоқ, ғарамламоқ, рулонламоқ
каби феъллар (феъл ясали- 
шининг икки типи) маҳсулли типлар; 
баландламоқ, пастла-
моқ, ичкариламоқ
ва 
иссиқламоқ, салқинламоқ, томошаламоқ
типидаги феъл ясалиши маҳсулсиз сўз ясалиши типлари 
ҳисобланади. Феъл ясалишининг келтирилган типларига хос
48
www.ziyouz.com kutubxonasi


маҳсулли-маҳсулсизлик ҳам сўз ясалишига асос бўладиган 
сўзлар семантик гуруҳида янгиланиш, янги сўзларнинг юзага 
келиши ёки бундай ҳолатнинг йўқпиги билан боғлиқ эканини 
сезиш қийин эмас.
Маҳсулли-маҳсулсизлик ҳақида айтилганлар ва келтирил- 
ган факгларнинг ўзиданоқ аён бўлдики, бу ҳодиса бевосита 
сўз ясовчига боғлиқ, сўз ясовчининг хусусиятидан келиб 
чиқадиган ҳодиса эмас. Бу ҳодиса объектив сабабга эга бўлиб, 
у ҳам бўлса, сўз ясаш учун асос бўладиган, маълум лексик- 
семантик гуруҳга оид янги сўзларнинг (лексемаларнинг) юзага 
келиши ёки келмаслигидир. Шунинг учун ҳам маҳсулли- 
маҳсулсизлик ҳодисасини фақат сўз ясовчига боғлаб (сўз 
ясовчи мисолида) ўрганиш тўғри бўлмайди ва у керакли 
натижани бермайди. Сўз ясалиши типи тушунчаси эса ана 
шу хулосага келиш имконини беради. Бу билан маҳсулли- 
маҳсулсизликка алоқадор бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини, 
сабаб ва қонуниятларини ёритиш имкони туғилади.
Каммаҳсул-сермаҳсуллик масаласига келганда шуни 
айтиш керакки, биринчидан, бу ҳодиса ҳозирги сўз ясали- 
шининг маҳсулли типларига хос, яъни маҳсулли сўз ясалиши 
типи нисбатан кам ёки кўп ясама сўзларга эгалиги, кам ёки 
кўп сўз ясалаётганлигига кўра каммаҳсул ёки сермаҳсул бўли- 
ши мумкин. Масалан, 
-чи
аффикси ёрдамида 
динамочи, спар-
такчи, пахтакорчи
типидаги сўз ясалиши каммаҳсул; 
фут-
болчи, теннисчи, курашчи
типидаги сўз ясалиши эса нисбатан 
сермаҳсул. Иккинчидан, сермаҳсул-каммаҳсуллик ҳодисаси 
ҳам сўз ясалишига асос бўладиган янги-янги сўзларнинг юзага 
келиш-келмаслиги билан боғлиқ.
Сермаҳсул-каммаҳсуллик ҳодисаси ҳақида гап борганида 
яна бир нарсани қайд этишга тўғри келади. Юқорида 
айтдикки, бир турдаги ясама сўзлар бирдан ортиқ сўз 
ясовчилар ёрдамида ҳосил қилиниши мумкин. Масалан, шахс 
оти ясовчи қўшимчалар. Бундай (бир сўз ясалиши пара- 
дигмасига мансуб) сўз ясовчиларнинг айримлари кўп миқ- 
дорда, баъзилари кам миқдорда сўз ясаши, яъни каммаҳсул 
ски сермаҳсул бўлиши мумкин. Бу ҳодиса сўз ясовчи ҳар 
бир аффикснинг хусусияти ( хусусиятлари) билан боғлиқ 
бўлади. Шахс оти ясовчи 
-чи
аффикси шу типдаги бошқа 
аффиксларга нисбатан, бирдан ортиқ типдаги шахс отлари 
ясаши билан ҳам, ясаган (ясаётган) сўзларининг миқцори
4 — А. Ҳожиев
49
www.ziyouz.com kutubxonasi


жиҳатидан ҳам сермаҳсул ҳисобланади. Шахс оти ясовчи 
-фуруш, -паз
қўшимчалари эса жуда кам миқдорда сўз ясайди. 
Бунинг сабаби 
-чи
аффиксининг бирон-бир қўшимча маънога 
ёки бошқа хусусиятга эга эмаслиги, 
-фуруш, -паз
аффикс- 
ларининг „шахс“ маъносидан ташқари „сотиш“, „пиши- 
риш“ни ҳам ифодалашидир: 
атласфуруш, кабобпаз
каби.
Маҳсулли-маҳсулсизлик ҳодисаси ҳақидаги гапни якун- 
лар эканмиз, маҳсулли сўз ясалиши типи ( типлари) янги- 
янги сўзларни ясаш учун намуна бўлиб хизмат қилишини 
алоҳида қайд этамиз. Чунки янги-янги сўзларни ҳосил қилиш 
муайян сўз ясовчи билан боғлиқ ҳолда эмас, балки муайян 
сўз ясалиш типи (типлари) намунаси асосида бажарилади. 
Буни, ҳатто, сўз ясалишининг янги-янги типлари юзага 
келиши мисолида ҳам кўриш мумкин. (Мас., 
-и й /-ви й
аффикси ёрдамида сифат ясалиши ва унинг сермаҳсул сўз 
ясалиш типига айлана бориши бунга мисол бўла олади).
Юқорида айтилганлар ва келтирилган фактлардан маълум 
бўладики, маҳсулли-маҳсулсизлик ва каммаҳсул-сермаҳсуллик 
ҳам сўз ясалиши қолипига эмас, балки сўз ясалиш типи 
(типлари)га оид. Бу ҳодисанинг таҳлилида ҳам „қолип“ сўзини 
(„сўз ясалиш қолипи“ бирикмасини) қўллашга эҳтиёж йўқ.
Сўз 

Download 51,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish