Мас., тожик тилидаги
ҳийлагар, фусунгар, хизматгор, мададгор
сўзлари ўзбек тилида
ҳийлакор, фусункор, хизматкор, мададкор
тарзида қўлланади. Шу фактларнинг ўзиёқ кўрсатадики,
тожик тилидаги
-гар, -гор, -кар, -кор
қўшимчаларидан фақат
битгаси (бир варианти), яъни
-кор
қўшимчаси ҳозирги ўзбек
тилида янги сўз ясаш учун хизмат қилади.
-кор
аффикси ёрдамида ясалган сўзларни таркибида шу
элемент (
„кор“)
бўлган тожикча сўзлардан фарқлаш керак.
Бундай ўзлашма сўзлар ўзбек тили нуқгаи
назаридан ясама
сўз ҳисобланмайди.
Ўзбек тили сўз ясалишига оид ишларда, дарслик ва
қўлланмаларда
-кор
қўшимчасининг, ҳатто вазифаси ҳа-
қида турлича фикрлар мавжуд.
Баъзи ишларда у от ясовчи
деб таърифланса, айрим ишларда сифат ясовчи деб қара-
лади. Кейинги вақтларда юзага келган ишларда эса ҳам
от, ҳам сифат ясовчи деб бериляпти. Демак, аввало, ана
шу масалада қатъий бир фикрга келиб олишимиз,
-кор
қўшимчасининг ўзбек тилидаги вазифасини аниқ белгилаб
олишимиз лозим.
Бу сўз ясовчи асли тожик тилига мансуб экан,
унинг асл
вазифасини, яъни қайси туркумга оид сўзлар ясашини ҳам
шу тил материаллари асосида, шу материаллар билан боғлиқ
ҳолда, аниқроги, тожик тилида „ко^“нинг қайси туркумга
оид сўзлар ясашини ҳисобга олган ҳолда ёритиш тўғри
хулосага келиш учун ёрдам беради.
Тожик тилида
кор
„экмоқ“, „сепмоқ“
маъноли
коридан
феълининг сифатдош шакли — „экувчи“ маъносини билди-
ради. Сифатдош шакли бўлганидан унинг белги ифодалаши
исбот талаб қилмайди. Бу ҳодисани ўзбек тилида ҳам кўриш
мумкин. Масалан, ўқувчи
{-ўқиғучи —
сифатдош), ёзувчи (-
ёзғучи
— сифатдош).
Халқимиз меҳнаткаш, меҳнатга ижодий
ёндошадиган, тадбиркор ва бунёдкор халқ {„Халқ сўзи“ газ.).
Мисолдаги
тадбиркор, бунёдкор
сўзлари
ёндошадиган
сўзига
қиёсланса, унинг моҳияти (хусусияти), яъни асли сифатдош
шакли экани аниқ намоён бўлади.
Белги
ифодалаши билан
кор
қисмли сўзларнинг кўп-
чилиги сифат туркумига мансуб сўзлардир. Бундай сўзларпипг
анчагинаси ўзбек тилига ўзлашган ва ўзбек тилида ҳам сифат
ҳисобланади:
кошинкор, мўьжизакор, фидокор, ишддаткор
каби сўзлар шулар жумласидандир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
-кор
қўшимчали сўзлар асли белги билдирувчи сўз
(сифатдош) бўлганлигидан, кўп ҳолларда, яъни матндан
ташқарида уларнинг от (шахс оти) ёки сифат эканлиги аниқ
бўлмайди:
ҳаваскор, ташаббускор, гуноҳкор, хиёнаткор
каби.
Лекин,
-кор
қўшимчали кўпгина сўзларнинг маъно таркибида
„шахс“ семаси бор бўлади ва худди шу белгиси (хусусияти)
билан улар ўзбек тилида шахс оти мақомида бўлади. Масалан,
Do'stlaringiz bilan baham: