Термиз давлат университети мустақил изланувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор
Қодиров Бахтиёр Эшмурзаевичнинг
Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 рақамли Илмий Кенгашга тақдим этган ҲУЖЖАТЛАРИ
мониторинги ҳақида
МАЪЛУМОТ
Термиз давлат университети мустақил изланувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига талабгор Қодиров Бахтиёр Эшмурзаевичнанинг Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 рақамли Илмий Кенгашга 2021 йил 4 февралда) билан ўз ҳужжатларини тақдим этган.
Ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижасида қуйидагилар аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида НИЗОМ” 2-ИЛОВА сига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар мавжуд.
Изланувчи тўғрисидаги объектив-маълумотнома ва унинг электрон шакли ёзилган СD-диск. Мавжуд. Универсиситет томонидан тасдиқланган (диск мавжуд эмас).
Изланувчининг олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги дипломи нусхаси. – Мавжуд (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети меҳнат таълими магистратура мутахассислигини 2013 йилда тамомлаган. М № 050119).
Малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар – Мавжуд (Чет тили 26.02.2020 - БухДУ, 421/2020-рақамли гувоҳнома); (Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) ихтисослик - 25.06.2020-ТерДУ, 98/2020-сонли гувоҳнома); (“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” фанидан - 13.10.2020-ТерДУ, 92/2020-сонли гувоҳнома); (“Педагогика назарияси ва тарихи” фани - 15.10.2020-ТерДУ, 94/2020-сонли гувоҳнома); (“Махсус фанларни ўқитиш методикаси” фани -16.10.2020-ТерДУ, 100/2020-сонли гувоҳнома).
Диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси. – Мавжуд (ТерДУ Технологик таълим, Педагогика кафедралари қўшма йиғилишининг 1-сонли баённомаси – 2021 йил 8 январь).
Изланувчининг диссертация бажарилган муассаса томонидан тасдиқланган илмий ишлари рўйхати, асосий илмий ишлари нусхалари – Мавжуд (ТерДУ илмий котиби О.Хамидов томонидан тасдиқланган. Илмий ишлар сони - 24 та).
Илмий раҳбар (маслаҳатчи) нинг тақризи. – Мавжуд (О.А.Қўйсинов томонидан ёзилган ва имзо билан тасдиқланган).
Ҳаммуаллифликдаги илмий ишларни диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилиги. – Мавжуд (Ш.С.Шарипов, Қ.Абдуллаева, О.А.Қўйсинов, Д.Н.Маматов, Ф.Х.Мукумова, Д.Ф.Арипова, А.М.Исматов, С.С.Игамов, Л.Э.Бобомуродова, Э.Х.Қодиров, Н.Ч.Маматмурадова, А.Т.Умиров, М.Хидирова, О.А.Авазбоев, Р.Қ.Худойқуловларнинг розилик хати имзоси билан мавжуд).
Диссертация ва диссертация автореферати – Мавжуд.
Диссертация натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ҳақидаги маълумотноманинг мавжудлиги - Мавжуд (1 та – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси).
Талабгорнинг илмий ишлари ОАК талабларига жавоб беради. Барча ҳужжатлар талаб даражасида расмийлаштирилган. Барча ҳужжатларнинг электрон варианти илмий кенгаш илмий котиби компютерида жамланди.
Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларнининг мавжудлиги –Мавжуд (4 та ОАК, шундан, 1 та хорижий ОАК журнал, 3 та Республика ОАК журнал, 2 та хорижий журнал, 6 та Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги гувоҳномаси, 3 та халқаро конференция, 9 та республика миқёсидаги конференция).
Талабгорнинг илмий ишлари ОАК талабларига жавоб беради. Барча ҳужжатларнинг электрон варианти ИК котиби (М.Бозорова), илмий кенгашнинг илмий котиби (О.Хамидов) компьютерида жамланди.
Илмий кенгаш раиси И.Т.Чориев
Илмий кенгаш котиби М.Бозорова
Do'stlaringiz bilan baham: |