Анотация:
Ушбу тезисда “малака”, “малака ошириш”, “мактабгача таълим ташкилоти
раҳбарининг малакасини ошириш” тушунчаларининг мазмунини аниқлаш асосида мактабгача
таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш моделини такомиллаштиришнинг ўзига
хос хусусиятлари баён этилган.
Калит сўзлар:
малака, малака ошириш, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг
малакасини ошириш, малака ошириш модели, малака ошириш тизими.
Малака ошириш жараёни катталар таълим тизимининг бир қисмидир. Унинг асо
-
сий муҳим хусусиятларини “малака”, “малака ошириш”, “мактабгача таълим ташки
-
лоти раҳбарининг малакасини ошириш” тушунчаларининг моҳиятини англаш асосида
аниқлаштириш аҳамиятли деб ҳисоблаймиз.
Малака маълум бир мураккаблик даражасидаги вазифаларни бажаришга унинг ташувчи
-
сининг тайёрлик даражаси билан тавсифланадиган касб ёки мутахассисликни ўзлаштириш
даражаси билан белгиланади [5]. Д.Е.Яковлевнинг таъкидлашича, малака - бу инсон эга
бўлган назарий билимлар ва амалий кўникмалар тўпламидир [2, 5-б.]. Ўз фаолияти жа
-
раёнида профессионал ўз тажрибаси, маъмурий кўрсатмалар ва назарий хулосаларга
асосланади. Унинг фаолиятида назария ва амалиёт бирлиги қанчалик кучли бўлса, унинг
малакаси шунчалик юқори бўлади [3]. В.Г.Воронцова малакани нафақат амалиётчи мута
-
хассисга хос бўлган хусусият сифатида кўриб чиқишни таклиф қилади, балки ўқиганлик
даражаси ва олинган йўналиши ёки мутахассислиги бўйича маълум бир касбий фаоли
-
ят турини бажаришга тайёрлиги даражасини акс эттиради [1, 67-б.]. Малака шунингдек,
меҳнат фаолиятининг турли даражаларига қўйиладиган касбнинг талабларини ҳам белги
-
лайди: мутахассис қандай профессионал вазифаларни ҳал қилиши керак, нимани билиши
ва нимага қодир бўлиши керак, ходим қандай шахсий фазилатларга эга бўлиши керак [4,
22-б.]. Кенг маънода, атама субъектнинг муайян фаолият тури билан боғлиқ муаммоларни
муваффақиятли ҳал қилишга ва вазифаларни бажаришга тайёрлигини англатади.
Ходимнинг юқори даражадаги мураккабликдаги вазифаларни бажаришга тайёрлигини
ошириш билан, малака ошириш каби олий таълимдан кейинги таълимнинг бундай тури
шуғулланади. Малака ошириш илмий адабиётларда «илгари олинган касбий билимларни
янгилаш ва чуқурлаштиришга, ходимларнинг ишбилармонлик фазилатларини яхшилашга,
касбий фаолият билан боғлиқ бўлган ўқув эҳтиёжларини қондиришга» қаратилган ўқув
фаолияти сифатида қаралади [6]. С.Л. Батишевнинг таъкидлашича, бу жараён мунтазам
бўлиб, «тегишли илмий ва касбий фаолият соҳасидаги тизимли равишда билимларни ян
-
гилаш, чуқурлаштириш ва тўлдириш» дан иборат. Малака ошириш икки вазифани бажа
-
ради: 1) хизмат вазифаларини профессионал даражада бажариш учун зарур бўлган билим
ва кўникмалар бериб, асосий тайёргарликнинг етарли даражада эмаслигини қоплайди; 2)
мутахассис томонидан эгалланган муайян лавозимга мувофиқ билим беради ва ишбилар
-
монлик кўникмаларини ривожлантиради [7, 266-б.]. Касб таълимида таълим ташкилоти
раҳбари учун асосий тайёргарлик йўқлиги сабабли, ушбу лавозим учун мутахассисларни
тайёрлаш малака ошириш орқали амалга оширилади.
“Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг малакасини ошириш” тушунчаси
-
ни қуйидаги сабабларга кўра қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: биринчидан,
“Мактабгача таълим тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини
оширишга қўйиладиган давлат талаблари”да мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига та
-
345
Do'stlaringiz bilan baham: |