Август 2020 10-қисм
Тошкент
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА «ТЕХНОЛОГИЯ» ФАНИ ДАРС
МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА «ТРИЗ» МЕТОДИНИ ҚЎЛЛАШ
САМАРАДОРЛИГИ
Иминова Махфузахон Комилжоновна
Андижон тумани 27-мактаб ўқитувчиси
Аннотация:
Мақолада интерфаол методлардан бири бўлган ТРИЗ-методи орқали
ўқувчиларни замонавий фикрлаш ва ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш, бу
қобилиятларни амалда кўрсатиш, технологик хужжатлар билан иш олиб бориш ҳамда ўқув
ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришлари мумкинлиги масаласи ёритилган.
Калит сўзлар:
ТРИЗ-методи, технология, полимерлар, машғулот жараёни, технологик
ҳужжат, ўқитишнинг замонавий усуллари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий
ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида»ги 187-сон қарори билан тасдиқланган «Технология» фанидан ўқувчиларда
компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандарти ва Халқ
таълими вазирлигининг 2017 йил 3 июндаги «Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим
стандартлари талаблари асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва
амалиётга жорий этиш тўғрисида»ги 190-сон буйруғи билан тасдиқланган «Технология»
фани ўқув дастури асосида «Технология» фанига янгидан 5-7-синфлар учун «Полимер
материалларига иш лов бериш технологияси», «Рўзғоршунослик асослари» бўлимлари ва
бўлимларга оид мавзулар киритилган. Ўқувчи-ёшларни келгусида унумли меҳнат фаолия
-
тига тайёрлаш, ўзларини қизиқтирган касб-ҳунарларни эгаллашга йўналтириш ишларини
йўлга қўйиш асосан умумтаълим мактабларидаги меҳнат таълими ўқув фани зиммасига
тушади. Ўқувчиларда билим ва меҳнатга муҳаббат, меҳнаткашларга ҳурмат ҳиссини синг
-
дириш, уларни жамоатчилик, ватанга садоқат, дўстлик, ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш
технология фани ва касб таълимининг тарбиявий хусусиятидир. Технология ва касб таъ
-
лимининг тарбиявий вазифаларини амалга ошириш учун ўқитишнинг мазмуни, шунинг
-
дек, ўқув ишларининг ташкилий шакл ва методларини қўллаш самарали бўлади. Ҳар бир
тараққиёт босқичига ўтишнинг шарти фақат меҳнат унумдорлигини мунтазам ошириш ва
моддий неъматлар мўл-кўллигини яратишдан иборат бўлиб қолмасдан, ёш авлодда юк
-
сак ахлоқий сифатларни тарбиялашдан ҳам иборат. Бу энг аввало жамият манфаатлари
йўлида қилинадиган жараёнда шаклланади. Технология ўқув машғулотлари жараёнида
ўқувчиларда устахонадаги асбоб-ускуналарни асраш, хом ашё материалларидан тежамкор
-
лик билан фойдаланиш ҳисси тарбияланади. Ўқув устахоналаридаги меҳнат маданияти иш
ўрнини ташкил этиш ва ўқув-меҳнат машғулотларини тўғри режалаштириш; технология
фани ва касб таълими дарсларида қўл асбоблари билан бир қаторда турли мосламалар
-
дан фойдаланиш ҳам катта аҳамиятга эга, негаки улар фақат ўқувчиларнинг иш сифати
-
ни яхшилаб қолмасдан, айни вақтда меҳнат унумдорлигини ҳам оширади. Ўқитувчининг
меҳнат ва ҳунар усулларини кўрсатиш вақтидаги шахсий намунаси ўқувчилар учун куч
-
ли тарбиявий восита бўлиб ҳисобланади. Технология фани ва касб таълимида амалий
машғулот жараёнида мавзунинг мазмунини очиб беришда, меҳнат ва касб таълими тар
-
биясининг мақсадлари, вазифалари амалга оширилади. Демак, амалий машғулот деганда
ўқувчиларнинг ўқув материалини фаол, онгли ва мустаҳкам ўзлаштириши мақсадида тех
-
нология ўқитувчиси раҳбарлигида амалга оширилиши, ҳам жамоа, ҳам якка тартибдаги
иш турларини ўз ичига оладиган ўқув-меҳнат фаолиятини ташкил этишни тушуниш керак.
Ҳозирги кунда ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида шакллантириш
учун ўқув жараёнини турли усулларда ташкил этиш зарурияти туғилди. Чунки, ўқувчи
ўзини қизиқтирган саволларига интернет тармоқлари орқали жавоблар ечими вариант
-
ларини излаб топиш имконини бермоқда. Шундай бўлсада, ўқувчи шахси ўқув фанлари
орқали билим, малака ва кўникмаларга эга бўлсагина, шу фаолиятнинг мазмун-моҳиятини
тушуниб етади. Таълимда инновацион технологиялар, интерфаол услубларнинг сони жуда
кўпайиб кетган. Биз тавсия этадиган ТРИЗ методи ўзига хос хусусиятларга эга. ТРИЗ
(ўзбек тилидаги ИМРН) - сунъий тизимларнинг умумий қонуниятларини ривожлантирув
-
341
Do'stlaringiz bilan baham: |