Ҳашаротлар синфи Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар


Тўғри қанотлилар (Phosmoptera) туркуми



Download 124 Kb.
bet8/11
Sana10.06.2022
Hajmi124 Kb.
#650388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Трахеялилар

Тўғри қанотлилар (Phosmoptera) туркуми.
Тўғри қанотлилар ер юзида ниҳоятда кенг тарқалган: бошқа турларга қараганда анча йирик, кўплаб кўпайиш хусусиятига эга. Кўпчилиги ўсимликхўр ҳашаротлардир. Буларнинг тик жойлашган ва ҳаракатчан бошида жуда узун ёки ўртача узунликдаги мўйлов, мураккаб ва содда кўзлар, оғиз ҳамда кавшовчи оғиз аппарати жойлашган. Урғочиларида эса тухум қўювчи ўсимта ривожланган. Кўпчилик турларида эшитиш органлари ва овоз чиқариш хусусияти тараққий этган 20 минггача турни ўз ичига олади. Булардан Россияда 70 таси учрайди.
Бу кичик туркумга мансуб турларининг ҳаммасида мўйловлар жуда узун, эшитиш органи олдинги оёқларининг сон қисмига жойлашган.
Қора чигирткалар ҳақиқий чигирткалардан кичикроқ, кўпинча қора, баъзи турлари кўкиш ёки жигар ранг, кучли овоз чиқаради (чийиллаш). Кўпчилиги кеч кириши билан активлашади. Булар овозни чап қанотидаги “камонча” (тишчалар) ни ўнг қанотининг “ойнакча” пардасига ишқаш йўли билан чиқаради. 4 бўғимли; тухум қўювчи ўсимталари ҳар хил. Баъзиларида ўроқсимон қайрилган. эшитиш органи хитин парда ва унга туташган нерв толаларидан тузилган. Қўшилишда эркаклари сперматофораларини урғочисининг жинсий йўлига илаштириб қўяди.
Тропик ўрмонларда яшовчи қора чигирткаларда ҳимоя шакли яхши ривожланган. Баъзиларининг қаноти ўсимлик баргига ўхшайди. Булар орасида ўсимликхўр, йиртқич ёки аралаш овқатланадиган гуруҳлари маълум. Россияда оддий қора чигиртка, ним яшил қора чигиртка, оранжерея қора чигирткаси ва Кавказ ғорларида учрайдиган ғор қора чигирткаси ва бошқа турлари тарқалган.
Бузоқбошсимонлар катта оиласига оддий бузоқбошилар ва майда чигирткасимон пармаловчилар киради.
Бузоқбошилар сиртидан чигирткасимонлардан бирмунча фарқ қилади. Буларнинг калта ва мускуллашган оёқлари ер ковлашга мослашган, қанотлари калта, боши катта – япалоқлашган; танаси 3,5 – 5 см. Кўпроқ зах тупроқда уя ковлаб, кечаси активлашади. Ўсимлик илдизи, майда ҳашарот ва чувалчанглар билан овқатланади.
Бузоқбошлилар чигирткасимонларга ўхшамаган махсус овоз чиқаради. Улар Осиё, Кавказ, Украина ва бошқа республикаларда кўп тарқалган. Картошка, сабзавот, ғўза каби экинларга уларни илдизини қирқиши билан маълум зарар етказади.
Кичик қора чигирткасимонлар (пармаловчилар) деб номланган ҳашаротлар сиртидан қора чигирткаларга ўхшайди, лекин улардан бирмунча фарқланади. Улар оёқ куракчаларининг уч бўғимли бўлиши, тухум қўювчи ўсимтасининг тўғрилиги, овоз чиқарадиган органларининг бошқачароқ тузилиши билан қора чигирткадан фарқ қилади. Баъзиларида қанотлари кичик ёки йўқолган.
Буларнинг бир қанча турлари Ўрта Осиё, Кавказ ва Европанинг шарқи – жанубий қисмидаги далалар ёки яйлов ва тоғ олди районларида кўп тарқалган.
Поя пармаловчиси Узоқ Шарқ ва Ўрта Осиёнинг экинзорларида кўп учраб, бир қанча маданий ўсимликларга (жумладан, ғўзага) зарар етказади.
Калта мўйловли тўғри қанотлилар (Brachycera) кичик туркумига ҳақиқий чигирткалар киради. Улар мўйловларининг калталиги, танасининг бирмунча катта бўлиши, овоз чиқариш ва эшитиш органлари ва тухум қўювчи ўсимтасининг бошқачароқлиги билан олдинги кичик туркум авлодларидан ажралиб туради.
Чигирткаларнинг овози орқа оёғининг уст қанот “тола” ларига ишқалиши натижасида ҳосил бўлади. Тимпонал (эшитиш) органи буларнинг олдинги қоринча бўғими ён томонида жойлашиб, хитин билан ўралган махсус парда шаклида тузилган.
Чигирткалар – кўплаб ва тез кўпаядиган ҳашаротлардир. Кўпчилик турлари кузда тухумини тупроққа қўяди. Тухум қўювчи ўсимта воситасида ерни ковлаб махсус бездан ажратган суюқлик чиқариб, у ерда тухум қўювчи “кўзача” ҳосил қилади. Кейин “кўзача” ичига 150 тагача қўяди (айрим ҳолларда 1 квм ерда 1800 тагача шундай “кўзача” бўлиб, улрнинг ҳар биридан 100-120 тагача личинка чиқади).
Баҳорда бу хилдаги “кўзача” лардан етишиб чиққан қанотсиз личинкалар ўсимликлар билан озиқланиб тез (30-40 кунда) ўсиб, вояга етади. “Гала бўлиб” яшайдиган бир қанча чигирткалар (Осиё чигирткалари, Учқирлар, Марокаш чигирткаси, саҳро чигирткаси, қизил чигиртка) нинг личинкалари ниҳоятда катта тўдалар ҳосил қилиб, ўз йўлида учраган дарахт, бута, экин ва ўтларни бутунлай еб, маълум йўналишда ҳаракат қилади. Улар етилиб қанот пайдо қилгач, дарахт ва экинни қирувчи катта офатга айланади.
Осиё чигирткасининг личинкалари бу хилдаги миграция даврида 30-40-50 км гача, улғайганлари эса 300-500 км гача ҳаракат қилиб, ўз йўлидаги ўсимликларни тўла равишда қириб ташлайди. Бу хилдаги чигиртка “гала” ларининг узунлиги бир неча ўн км га, баландлиги эса 10-15 м га етиши мумкин. Бу хилдаги хавфли чигирткалар маълум районлар (Ўрта Осиё Жанубий Қозоғистон, Жанубий Озарбайжон, Азов денгизи ҳавзаси) да бўлган. Африка, Шимолий ва Жанубий Америка, Хиндистон ярим оролида чиргиртка кўпаядиган “ўчоқ” лар мавжуд.
Кўрсатиб ўтилганлардан бошқа “якка яшовчи” чигирткалар ҳам айрим йилларда қишлоқ хўжалиги ва боғдорчиликка катта зарар етказади.



Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish