Эркак термитлар сиртдан “ишчи” ларга ўхшаса ҳам ўзича овқатлана олмайди. Булар фақат уруғлантириш вазифасини ўтайди.
Урғочи – она термит ҳар бир колонияда фақат битта бўлади. У вояга етгач, қоринча қисми (жинсий органлари ва ёғ таначалари) жуда катталшиб кетади. Фақат “ишчилар” нинг парвариши билан яшайдиган урғочи, одатда, ишчисидан юз мартага яқин катта бўлиб, ниҳоятда серпушт бўлиши билан харакатерлидир. Урғочи бир кеча кундузда 1500 дан 3000 тагача тухум қўя олади. (Шунинг учун ҳам термитлар колониясида миллионлаб индивидлар етишади). Агарда урғочи ўлса, махсус тарбияланган личинкалардан етишган ёш урғочи унинг ўрнини эгаллайди Вақт – вақти билан катта колониядан етишган қанотли эркак ва урғочилар ажралиб, янги – ёш колония ҳосил этишга киришади.
Австралия, Ҳиндистон, Африка, хусусан, Жанубий Американинг очиқ саванна типидаги зоналарида термитлар лойдан ясалган мустаҳкам катта уя ясайди. Бундай уялар баъзида 2-3 м баландликда бўлиб, колониянинг ҳаётини душмандан, иссиқ иқлим шароити ва ёмғирдан ҳимоя қилади. Африка ўрмонларида яшайдиган термитлар дарахт шохларига уя қуради. Ўрта Осиёда Қизилқум, Қорақум ва шу районга туташ жойларда тарқалган термитлар эса ерни 12 м гача кавлаб уя ясашади.
Термитлар, асосан, ёғоч маҳсулоти билан озиқланади. Лекин, уларнинг ўртасида тери, жун, ҳайвон ўлиги каби турли нарсаларни ейдиган турлари ҳам кўп.
Термитлар тарқалган районларда иморат, кўприк ва уй анжомларининг тез емирилиши кўп содир бўлади.
Буларнинг 2500 дан ортиқроқ тури маълум.
Бешиктерватлар (Montoptera) туркуми.
Бешиктерватлар – анча йирик йиртқич ҳашаротлар бўлиб, кўпчилик турлари тропик қитъаларда тарқалган, жумладан Россия да 20 тача тури маълум. Танаси чўзиқ, боши ҳаракатчан, катта қанот ва қоринча каттагина, олдинги оёқлари йиртқичликка мослашган. Оғиз аппарати кавшовчи типда тузилган.
Бешиктерватлар олдинги оёғининг думғазача қисми анча узун. Сон ва болдирининг ички қисмида ўткир тишчалар жойлашган. Бешиктерват одатда, овланадиган ҳашаротларни ҳаракатсиз пойлайди. Бирорта ҳашарот яқинлашиши билан ташланиб, олдинги оёқлари билан ушлайди ва букланганда қайчига ўхшаб ишлайдиган оёқлари орасидаги мажруҳ “овини” ушлаб ейди.
Бешиктерватлар ниҳоятда хўран бўлганлигидан зарарли ҳашаротлар (жумладан ширалар) ни йўқотиш билан инсонга маълум фойда етказади. Танасининг ранги яшаш муҳитига мос (кўпинча яшил, баъзилари жигар ранг) бўлганидан душманлари (қушлар) дан яхши ҳимояланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |