Ҳашаротлар синфи Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар



Download 124 Kb.
bet1/11
Sana10.06.2022
Hajmi124 Kb.
#650388
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Трахеялилар


Трахеялилар (Tracheata) кичик типи

Режа:




  1. Трахеялилар кичик типига умумий тавсиф

  2. Кўп оёқлилар синфи

  3. Ҳашаротлар синфи

  4. Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар



1. Трахеялилар (Tracheata) кичик типига умумий тавсиф

Трахея билан нафас олувчилар ёки трахеялилар ўзларининг келиб чиқиши ва тузилиши билан бошқа бўғимоёқлилар (жабралилар, жумладан қисқичбақасимонлар ва хелицералилардан ) кескин фарқ қилади. Булар қуруқ ҳаво муҳитида яшашга лаёқатлашган ва ер юзида ниҳоятда кўп тарқалган ҳамда турлар сонининг кўплиги билан биринчи ўринни эгаллаган ҳайвонлардир.


Буларнинг танаси бош ва бўғимларга ажралган тана қисмлардан тузилган бўлиб, бошида бир жуфт мўйловлари (антенна), оғиз атрофида оғиз олди оёқчалари, уч жуфт жағлари бўлиши, юриш оёқларининг кўплиги ёки уч жуфтгача қисқарганлиги билан характерлидир. Буларнинг, деярли, ҳамма авлодлари ички томонга қайрилган ва юпқа хитин билан қопланган трахея найчалар системаси орқали нафас олади.
Мураккаб шохланган трахея найчалари нафас олиш тешикчалари стигмалар билан ташқарига очилган. Фақат нам тупроқ ва чириндилар орасида яшайдиган – содда тузилган қадимги авлодларида трахея системаси ривожланмаган (улар териси орқали нафас олади).
Қуруқда яшовчи ҳайвонлар сифатида булар танасида маълум миқдорда сув запасининг сақланиши ҳаётий аҳамиятга эга. Бинобарин трахеялиларнинг бир қанча содда тузилган авлодларида махсус айириш органи бўлмай, бу вазифани орқа ичак девори бажаради. Юқори трахеялиларнинг ичак девори билан туташган ипсимон айириш органи - Малпигий найчалари эса сувни тежаб сийдикни кислота ҳолида чиқаради. Танада сувни тежаш ва ҳосил қилишда ёғ таначалари ҳам катта роль ўйнайди.
Нерв системаси - марказий қисм бош мия, ҳалқум ости нерв тугуни ва қорин нерв занжири шаклида тузилган. Кўпчилик авлодларида мураккаб кўз, тери, сезув ва ҳид сезув органлари жуда яхши ривожланган. Бироқ буларда қон айланиш системаси бирмунча соддалашган. Орқа томонида жойлашган найчасимон юрак ва у билан туташган қон томирлари – қон айланиш системасидир.
Трахеялиларнинг ҳаммаси айрим жинсли - ҳамма турлари оталаниб кўпаяди. Энг кўп тарқалган ҳашаротлар турли шаклидаги личинка даврини ўтиб ривожланади.
Трахеялиларнинг бир қанча синф ва туркумлари бор:


Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish