Ҳашаротлар синфи Чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар


Ҳашаротлар (Lnsecta S.nex-opoda) синфи



Download 124 Kb.
bet4/11
Sana10.06.2022
Hajmi124 Kb.
#650388
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Трахеялилар

Ҳашаротлар (Lnsecta S.nex-opoda) синфи
Ҳашаротлар ер юзида ниҳоятда кенг тарқалган, қуруқликда яшашга тўла мослашган трахеялилар бўлиб, танасининг алоҳида ажралган бош, уч бўғимли кўкрак ва қоринча (абдомен) қисмларидан ташкил топганлиги ва кўкрак қисмида уч жуфт яхши ривожланган бўлиши билан ҳаракатланади.
Кўпчилик ҳашаротларнинг танаси қалин хитин қобиғи билан ҳимояланганлиги учун танасида мураккаб нафас олиш найчалар системаси – трахея яхши тараққий этган. Фақат содда тузилган ва тупроқда, чириндилар орасида яшовчи майда турларидагина трахея ривожланмаган (ёки йўқолган) бўлиб, булар териси билан нафас олади.
Сўнгги йилларда қабул этилган системага мувофиқ булар икки кичик синфдан: яширин жағлилар ва очиқ жағлилардан таркиб топган.


Ҳашаротлар тузилиши
Ҳашаротларнинг бир қанча дастлабки авлодлари палеозой эрасининг охирги даврларида пайдо бўлган. Юз млн йиллар давомида улар ер юзининг ниҳоятда хилма-хил ҳаёти ва ривожланиши билан бир-бирларидан кўп жиҳатдан фарқ қиладиган туркумлар, оилалар, уруғ ва турлар ҳосил эта олган.
Тананинг катта-кичиклиги жиҳатидан турли ҳашаротлар бир-биридан катта фарқ қилади. Булар ўртасида танаси мм (ҳатто микрон) дан то 25-30 см гача бўлган турлари бор.
Ҳамма ҳашаротларда тана бир – биридан яхши ажралган уч қисмдан: бош
(6 бўғимни қўшилиб кетишидан ривожланган) уч бўғимли кўкрак ва 8-12 бўғимдан тузилган қоринчадан таркиб топган. Лекин, тананинг мазкур қисмлари турли ҳашаротларда турлича шаклда ва турлича катта-кичикликда тузилган.
Бошдаги органлардан бир жуфт мўйлов тери сезув ва ҳид сезув органи ҳисобланади, у турлича узунликда ва турлича шаклда тузилган.
Жағ ва лаблар (оғиз аппарати) оғиз атрофидаги уч жуфт оёқларнинг ўзгаришидан ва оғиз устидаги битта ўсимтадан етишган. Ҳамма ҳашаротларнинг оғиз органлари тўрт хил: яъни кавшовчи, кавшовчи-яловчи, санчувчи-сўрувчи ҳамда сўрувчи ёки хартумча типда тузилган.
Кавшовчи типидаги жағ ва лаблар қадимги (дастлабки) ҳашаротларда тарқалган бўлиб, ҳозир у қаттиқ нарсалар билан ва йиртқичлик билан озиқланадиган ҳашаротлар (сувараклар, термитлар, бузоқбошлар, бешиктебрат, сўзанаклар, қўнғизлар ҳамда деярли ҳамма ҳашоратларнинг личинкалик даврида) сақланиб қолган. Бошқа типлардаги оғиз органларинин ҳаммаси мазкур асосий кавшовчи типнинг турлича ўзгариши натижасида ривожланган.
Кавшовчи-яловчи типдаги оғиз органи, асосан, гул шарбати ва бошқа қуюқ-суюқ шарбат (асал, қиём) ни сўриб (ялаб), озиқланишга мослашган. Лекин кавшовчи устки жағ ўзгармасдан сақланганлигидан бу аппаратли ҳашаротлар қаттиқ моддалар (қанд, тутмағиз, қувруқ мева, гушт) билан ҳам озиқлана олади. Мазкур типдаги оғиз органи ривожланган асалари (ва бошқа арилар) да кавшовчи устки жағ деярли ўзгармаган. Остки лаб кучли ўзгариб, хартумчасимон узун тилчага айланган. Остки лабнинг учи ўсиб, тарновсимон букланиши натижасида хартумча ҳосил бўлган. Тилчанинг учида эса “қошиқча” деб номланадиган ҳосил бўлган. Асалари гул шарбатини сўриш, ялаш учун тилчани гулнинг шарбатли қисмига тиқиши биланоқ капилляр босими таъсирида гул шарбати хартумча орқали оғиз ва жиғилдонига оқа бошлайди. Бу типдаги оғиз органи деярли ҳамма парда қанотли ҳашоратларда (жумладан, чумолиларда) яхши тараққий этган.
Санчувчи-сўрувчи типдаги оғиз органи ўсимлик танасини тешиб, шарбат ёки ҳайвон танасидан қон сўриб озиқланадиган ҳашаротлар (қандалалар, искабтопарлар, оққанотлар, безгак чивинлари, ўсимлик қандалалари, ширалар ва ҳ. к лар) да ривожланган. Бу хилдаги оғиз аппарати санчувчи-сўрувчи игналар ва мазкур игналарни ҳимоя қилувчи қинлардан таркиб топган. Устки лаб калтароқ, остки лаб эса мазкур игналарни ҳимоя этувчи тарновсимон “қин” га айланган. Лекин буларда мазкур “тарнов” қон сўришга ҳам ёрдам беради. Ўсимлик шарбатини сўрувчи ёки сувда яшовчи қандалаларда ҳам мазкур орган кўрсатилган.
Турли ҳайвонлар ёки одам танасидан қон сўриб озиқланадиган ҳашаротларда санчувчи игналар узун, ўткир ва кўпинча бешта бўлади. Мазкур санчувчи-сурувчи игналарни ҳимоя қиладиган устки қин (устки лаб) бўлаклари ҳам анча узун ва мустаҳкам тузилган. Ҳашарот қон (ёки ўсимлик шарбати) сўриш вақтида игналарни “қин” дан ажратиб, тери (ёки гулга) санчади ва қон ёки шарбатни сўриб олади.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish