“Ma’lumotlarni uzatish tarmoqlari va tizimlari” kafedrasi dotsenti, PhD
A BLOK, 303 XONA
TOSHKENT 2022
Кенг полосали кираолиш технологиялари қуйидагиларга ажратилади:
– мухит орқали узатиш;
– ўтказувчанлик қобилияти;
– максимал узоқлик харакати (майдонни эгаллаши);
–модуляция сигналлари турлари;
– қўлланилиш сохаси бўйича;
– бошқа хар – хил характеристикалар орқали.
Мухит орқали узатишни кенгполосали абонент кираолиш технологиясининг классификацияси Модем – бу рақамли сигнални бирор бир кўрсаткичи бўйича (амплитудаси, частотаси, фазаси) аналог сигналга айлантириш ва тескари амал бажарадиган қурилма. Бу жараён модулация ва демодулация деб ҳам юритилади. “Модем” сўзи модуляция ва демодуляция жараёнини амалга оширувчи қурилманинг кисқартирилган номидир. Яъни модуляция сўзидан МО бўғинини ва демодуляция сўзидан ДЕМ бўғинларини бирлашмаси ҳисобланади. Замонавий модемлар модуляция ва демодуляция вазифаларини бажаришдан ташқари яна жуда кўп қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Жумладан, бундай қўшимча вазифалар сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:
бирлик элементларни тўғри қайд қилиш;
ахборотни архивлаш, дискрет ахборотни шовқинбардош кодлар билан кодлаштириш;
синхронизация қурилмасининг вазифасини бажариш ва б.
Модемларни шартли равишда туркумлаш имкониятини берувчи бир қатор белгилар мавжуд бўлиб уларга қуйидагилар киради:
қўлланиш соҳаси;
узатиш усули;
тузилиши бўйича;
қўлланиладиган протоколлари.
Қўлланиш соҳаси бўйича модемлар бир қатор гурухларга бўлинади:
Модемлар тузилиши бўйича қуйидаги турларга бўлинадилар:
ташқи модем;
ички модем;
портатив модем;
гуруҳли модем.
Ташқи модемлар – компьютер ёки бошқа терминларга уланадиган автоном қурилма ҳисобланади.
Ички модем - компьютернинг тегишли жойига уланадиган кенгайтириш платасидан иборат қурилмадир.
Портатив модем – Notebook туркумига мансуб компьютерлар билан жиҳозланган мобил фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Улар кичик ўлчамли бўлиб қиммат нархи билан ажралиб туради, уларнинг функционал имкониятлари тўлиқ функцияли модем имкониятидан қолишмайди.
Гурухли модем – умумий модемлар жамланмасига бирлаштирилган, умумий озиқлантириш блокига, бошқариш ва акслантиришнинг умумий қурилмасига эга бўлган алоҳида олинган модемлар бирлиги ҳисобланади.
DSL (Digital Subscriber Line - рақамли абонент линия). DSL 5,4 км масофагача ишлаб турган телефон мис симлари ёрдамида турли усулларда маълумотларни узатиш учун мўлжалланган. х- белгиси ўрнида ҳал қилувчи кўрсаткичлар, масалан A, H, S, V ва бошқалар бўлиши мумкин. хDSL технологияси бўйича ишлайдиган модемларнинг турларига қараб фойдаланувчилар 32 Кбит/с дан 50 Мбит/с гача бўлган тезликларда ўзаро ахборот алмашиниш имкониятига эга. хDSL технологияси ташкилот ёки фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланишлари учун, интерактив ТВ, сўров бўйича видео, масофавий ўқитиш каби хизматларни юқори тезликларда ташкиллаштириш имконини беради.
хDSL технологияси бўйича ишлайдиган модемларнинг қўйидаги бир қатор турлари мавжуд:
АDSL (Аsymmetric Digital Subscriber Line ассимметрик рақамли
абонент линияси). Бу технология ассимметрик ҳисобланиб, фойдаланувчининг тармоқга уланиш тезлигига нисбатан, тармоқдан маълумотларни қабул қилиб олиш тезлиги юқори. Ушбу технология бўйича ишлайдиган модемлар 5,5 км масофага 1,54 Мбит/с тезликда маълумотларни узата олиш имкониятига эга;
НDSL (юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология маълумотларни узатишда симметрик линия асосида кўриб чиқилди, яъни тармоқ орқали фойдаланувчига ва тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги тенгдир. НDSL технологияси 3,5 – 4,5 км гача маълумотларни узатиши мумкин;
SDSL (бир линияли рақамли абонент линияси) бу технология ҳам НDSL технологияга ўхшаб маълумотларни симметрик узатиш имкониятига эга. SDSL технологияси бошқа технологиялардан иккита ҳусусияти билан фарқ қилади: бирнчиси бир жуфтлик ўралган симлардан фойдаланилади. Иккинчиси максимал маълумотларни узатиш оралиғи 3 км гача. Бу оралиқларда видеоконференция тизимини ишлашини, иккита йўналишда ҳам маълумотлар оқимини керак пайтда қўллайди;
VDSL (ўта юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология хDSL технологиясига қараганда тез (юқори) ҳисобланади. VDSL технологияси бир жуфт ўралган телефон симларидан чиқишдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 13 дан 52Мбит/с гача, киришдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 1,5 дан 2,3 Мбит/с гача узатиши мумкин. Лекин, бу технологияни максимал узатиш оралиғи 300 метрдан 1300 метргача бўлади. VDSL технологияни АDSL дан фарқи видео учун сўровни ва юқори частотали ТВ сигналларини узатишни таъминлайди.
ХТИ маълумот узатиш протоколлари
Стандартлаш бўйича ташкилотлар умум қабул қилинган модемлар абревиатураларидан фойдаланади: