Ҳарбий таржимон Тақризчилар : А. Т. Ирисқулов, филология фанлари номзоди, профессор, Ўз джту о. М. Мўминов


- тавсия: янги асбоблар мажмуини ўзлаштириш



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/28
Sana25.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#701710
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
97-. Долимов Таржима санъати ва муаммолари

16-
тавсия: янги асбоблар мажмуини ўзлаштириш.
Дунёдаги 
жамики нарсалар янгиланиб боради, таржимон касби ҳам бундан холи 
эмас. Бугунги кунда у нафақат матнни териш, балки турли
-
туман 
ихтисослаштирилган дастурий таъминотлар, таржимага оид ва кўплаб 


41
бошқа дастурлар билан ишлашни билиши шарт. Айрим дастурлар билан 
ишлашни билмас экансиз катта ҳажмли жиддий лойиҳалар устида олиб 
бориладиган ишларда иштирок этиш сизга насиб қилмаслигини унутманг. 
Мукаммал электрон луғатлар, турли форматларда яратилган файлларни
21
ўқиш учун мўлжалланган дастурлар, архиваторлар
22
ва бошқа кўплаб 
фойдали катта
-
кичик дастурларсиз амал
-
тақал қилишнинг иложи йўқ.
17-
тавсия: иш жойингиз.
Ёзма таржимоннинг бугунги иш жойи 

компьютердир, модомики шундай экан уни асраб
-
авайланг, ардоқланг. 
Яхшигина кўчмас диск, катта ҳажмли хотира, аниқ ва тоза босадиган 
принтер
23
, маълумотларнинг захира нусхаларини сақлашга доир пухта 
ўйлаб ташкил қилинган иш, жиддий ишлаб чиқарувчи корхонасида 
тайёрланган монитор
24

қулай клавиатура
25
, курси, компьютер столи ва 
кўплаб бошқа нарсалар 

нафақат ишингизни енгиллаштиради, балки 
соғлигингизни ҳам сақлайди.
18-
тавсия: иш вақтингиз.
Энди сизда қатъий белгиланган иш куни 
йўқ, ўзингизга хон, ўзингизга бексиз, зеро ўз иш режимингизни ўзингиз 
белгилайсиз. Бир жиҳатдан бу яхши, албатта, бироқ масалага бошқа 
томондан ёндашиладиган бўлса, бундай ҳаёт тарзи кишидан янада 
интизомли ва масъулиятли бўлишни талаб қилади. Ўз вақтингизни қандай 
ишларга ва қай тарзда сарф этишингизни пухта ўйлаб чиқишингиз даркор. 
Шуни назарда тутинг
-
ки
,
вақт сизга нафақат таржима қилиш учун, балки 
зарурий атамалар қидириш, мутахассисларнинг консультациясини олиш, 
буюртмачи қидириш, буюртмалар ҳисобини юритиш, буюртмачилар олдига 
хизмат ҳақингизга оид талаб қўйиш, дастурий таъминот ўрнатиш, уни
янгилаб бориш каби бошқа ташкилий ишлар учун ҳам зарур бўлади. Яна 
шунга эътибор қаратинг
-
ки, сизга, айниқса дастлабки паллада баъзан ярим 
тунгача, аксарият ҳолларда эса дам олиш кунлари ҳам ишлашга тўғри 
келади. Буларнинг бари бекордан
-
бекор вақт ўтказиш эмас, иш эканлигини 
нафақат сиз, балки оила аъзоларингиз ҳам тушуниб етиши лозим. Сиз 
компьютер рўпарасида шунчаки ўтирмай ишлаётганингиз, сайтдан сайтга 
шунчаки ўтиб вақт ўтказмаётганлигингиз, аксинча иш учун керакли ахборот 
қидираётганингизни уларга тушунтириб беришга ҳаракат қилиб кўринг.
21
Файл (инглиз
. file
, асосан: қоғозларни тикиб қўйиш, картотека ҳамда маълумотлар тўплами маъноларини 
англатади), айрим ёзувларни идентификациялаш учун хизмат қиладиган тавсифларга эга, ўзаро боғлиқ, тартибга 
солинган ёзувлар мажмуи. Асосан компьютернинг ташқи хотирасида жойлашиб, юбориш ва ишлов бериш 
жараёнида яхлит ҳолдаги нарса сифатида қабул қилинади
22
Архиватор 

компьютерда яратилган ҳужжатларни архивловчи дастур
23
Принтер 

ахборотни қоғозга босиб чиқариш учун мўлжалланган электромеханик қурилма. Принтерлар 
монохром ва рангли, зарб бериб 
(impact)
ва зарб бермай ишлайдиган 
(non-impact)
турларга бўлинади. Иши изчил 
кечадиган принтерлар белгиларни кетма
-
кет босади, сатрли принтерлар 

битта сатрни бирданига, саҳифали 
принтерлар эса битта саҳифани бутунлигича шакллантиради. Ахборотни босиш технологиясига кўра принтерлар 
матрицали, пурковчи, лазерли, ёруғлик диоди воситасида ишлайдиган ва сублимацион турларга фарқ қилади.
24
Компьютер монитори (дисплей, инглиз. 
display –
кўрсатмоқ, тасвирламоқ), матнли ва график ахборотларни 
асосан кинескоп (электрон
-
нурли асбоб) экранида кўз билан кўриш учун акс эттирадиган қурилма. Мониторлар 
рангли ва монохром бўлиб, бир
-
биридан ўлчамлари билан фарқ қилади. Шунингдек, созлаш ва рангларни 
тўғрилаш учун мўлжалланган турли воситалар билан жиҳозланади. Мониторларнинг ахборотни тасвирлаш 
имкониятлари (акс эттириладиган тасвирдаги горизонтал ва вертикал бўйича чиқариладиган нуқталар сони) 
турлича бўлади.
25
Клавиатура (нем. klaviatur, лат. clavis 

калит), муайян тартибда жойлаштирилган пишанг
-
тугмалар тўплами.


42

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish