Ҳарбий таржимон Тақризчилар : А. Т. Ирисқулов, филология фанлари номзоди, профессор, Ўз джту о. М. Мўминов



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/28
Sana25.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#701710
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
97-. Долимов Таржима санъати ва муаммолари

10-
тавсия
ҳамкасбингиз 
хатонгизни
кўрсатди.
Агар 
ҳамкасбингизни 
ноҳақ 
деб 
билсангиз 
унга 
қайси 
масалада 
адашаётганлигини тушунтиринг. Мабодо ҳақ бўлса, кўрсатган ёрдами учун 
миннатдорчилик билдиринг. Худди шундай, буни айнан ёрдам деб 
тушуниш ва бошқа ҳеч қандай хаёлга бормаслик керак! Ҳамкасбингиз 
бефарқ қараши мумкин эди
-
ку, агар у ёрдам бермаса сизга ким ёрдам 
қўлини узатади? Ўзингиз узоқ вақт ғафлатда қолишингиз, чет тилига 
таржима қилаётганингизда боадаб хорижликлар уларнинг тилида гапириш 
ва ёзишга интилаётганингиз учун сизга ҳар қанақасига таҳсин ўқиши 
мумкин, буюртмачингиз эса (айниқса ушбу хато жуда қўпол бўлса) сиз 
билан олиб бораётган ишни тўхтатади қўяди. Шундай экан ҳар қандай 
тузатиш ва насиҳатлар 

фақат сизнинг манфаатларингизга хизмат 
қилади. Бироқ, бу тавсияда таржимон ва таҳрирчи ўртасидаги 
муносабатлар тўғрисида гап боргани йўқ.
11-
тавсия: буюртмани тўғри қабул қилиш. 
Агар буюртмачи буюртма 
бериш билан бир вақтда қайси компания номидан сизга мурожаат 
қилаётганини маълум қилмаган, у билан алоқа боғлашга доир 
маълумотларни бермаган бўлса, буюртмани бажаришга розилик беришдан 


39
олдин хушмуомалалик билан ундан зикр этилган ахборотларни сўраб 
кўринг. Мабодо ушбу буюртмачи сиз билан илк бор ишлаётган бўлса, 
турли усуллар билан унинг реаллиги ва ҳақ тўлашга қодирлигини текшириб 
кўринг. Башарти келишувга телефон алоқаси орқали сўзлашувларда 
эришилган бўлса, буюртмачидан расмий мурожаатини ёзма равишда 
юборишини албатта илтимос қилинг. Бундан ташқари, буюртмани 
бажариш учун қабул қилиб олгунга қадар қуйидаги шартларни олдиндан 
келишиб олмоқ шарт: ҳисоблаш учун хизмат қиладиган бирлик (мисол 
учун, аслиятдаги сўз, ҳисоблаш усули билан биргаликдаги эффектив сўз, 
ҳар 1800 дона белги улар орасида қолдириладиган оралиқлар билан 
ҳисобланиши ёки бунинг ўрнига 250 та сўз ҳисобланиши, оғзаки 
таржиманинг бир соати, муҳаррирлик ва таҳрирчилик ишлари ва ҳ. к.), 
бажарилган иш топшириладиган сана, хизмат ҳақи тўланадиган муддат 
(таржима топширилган ҳамоно, кейинги ойнинг бошида, таржима 
топширилган кундан икки ой ўтганидан сўнг), таржима олдига қўйиладиган 
алоҳида талаблар (агар қўйиладиган бўлса), маълумотнома мазмунидаги
материаллар ва маълумотлар базаси бор
-
йўқлиги, дастурий таъминотга 
доир талаблар ва шу кабилар. Энг яхшиси ушбу шартларнинг ҳаммасини 
(иш ҳажми, хизмат ҳақи, муддатлар ва ҳ. к.) хатда баён этиб, 
буюртмачидан уларнинг тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлаб беришни 
илтимос қилган маъқул. Бироқ, иш шу даражага етгунга қадар, 
буюртмачидан таржима қилинадиган матнни сўраб олиб, уни диққат билан 
ўрганиб чиқиш албатта керак. Кўрмай
-
билмай сизга номаълум ишга асло 
розилик бериб бўлмайди. Матнни олиб танишиб чиқинг, сарф этадиган 
меҳнатингизнинг 
тахминий 
ҳисобини 
чиқаринг, 
таржима 
учун 
белгиланаётган муддат сиз учун реал эканлигини ўйлаб кўринг ва шундан 
сўнггина розилик беринг.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish