КЛИНИК КЎРИНИШИ
Касалликнинг асосий клиник кўринишига бўй ўсишининг ва жисмоний ривожланишининг кескин орқада қолиши киради. Болалар нормал вазн ва тана узунлиги билан туғилишади. Бўй ўсиши 2-4 ёшдан бошлаб орқада қолади. Нанизмни актив даволаш усуллари қўлланмасдан аввал аёллар буйи 120 см, эркаклар бўйи эса 130 смдан ортмаган.
Бемор терилари қуруқ, сарғич, баъзан цианоз – терининг «мармарлиги» кузатилади. Даволанмаган беморларда терининг қариши, тириш босиши – геродерма эрта ривожланади. Бу холат СТГ нинг анаболик таъсирини камлиги ва хужайра генерациясининг сусайиши билан боғлиқ. Бемор сочлари қуруқ, ингичкалашган, синувчан бўлади, узун киприклар ҳарактерлидир. Иккиламчи жинсий белгилар ривожланмайди. Турк эгари ўлчамлари 70-75% холда ўзгармайди. Бироқ нанизм сабаби ўсма бўлган тақдирда турк эгари катталашади, охакланиш белгилари кўринади, ёки ривожланмаган, ўлчамлари кичик бўлиши мумкин. Бош мия гипертензия белгилари: томирлар расмининг кучайиши, бармоқ излари ва бошқалар учрайди. Гипофизар нанизмнинг мухим белгиларига склетнинг суякланиш ва шаклланиш муддатининг орқада қолиши киради. Склет (дифференцировкаси) шаклланиши тиш-жағ системаси хусусиятлари билан яқин боғлиқда бўлиб: сут тишларининг кеч алмашинуви кузатилади. Суяк системаси ривожланиши орқада қолиши нанизмнинг жинсий ривожланишининг етишмаслиги ва гипотиреоз билан кечганида айниқса яққоллашади.
Жинсий органлари кўпинча ривожланмайди. Жинсий ривожланишнинг орқада қолиши иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланмаслиги, жинсий сезгининг пасайиши, менструациянинг бўлмаслиги билан кечади. Жинсий ривожланишнинг нормал кечиши ўсиш гормонининг изоляцияли етишмаслигида учрайди. Соматотроп гормонининг етишмаслигида трийодтирониннинг (Т3) тироксиндан (Т4) хосил бўлиши бузилади, бу холда кўпроқ нофаол (реверсив) Т3 ҳосил бўлади, натижада беморда нисбий гипотиреоз ривожланади.
Гипофизар нанизмда адренокортикотроп фаолият жинсий ва тиреотроп фаолиятга нисбатан кам шикастланади ва кўпчилик беморларда хусусий коррекцияга эхтиёж талаб қилмайди. Интеллект кўпинча сақланган бўлади. Беморларда эмоционал ўзгаришлар психик инфантилизм кўринишида бўлади, ёши катта беморларда реактив неврозлар учрайди.
Органик церебрал хасталикларда, айниқса ўсмали жараёнларда, нанизм қандсиз диабет, битемпорал гемианопсия ва интелектнинг бузилиши билан кечиши мумкин. Нанизм билан хасталанганларда углеводлар алмашинувининг бузилиши наҳордаги қанд миқдорининг пасайиши, жисмоний юкламадан сўнг кўтарилиши, эндоген инсулиннинг етишмаслиги, экзоген инсулинга ортиқча сезувчанлик ва гипогликемик холатларнинг кўп учраши билан кечади. Гипогликемик холатларнинг ривожланиши контринсуляр гормонларининг етишмаслиги билан боғлиқдир.
Ички органлар томонидан спланхномикрия – ўлчамларининг кичиклашуви кузатилади. Ички органлар фаолиятининг хос ўзгаришлари кузатилмайди. Кўпинча артериал гипотония, юрак тонларининг бўғиқлашуви, миокарднинг трофик ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган функционал шовқинлар кузатилиши мумкин. ЭКГда паст вольтаж, сунусли брадикардия ёки брадиаритмия, ФКГ да – тонлар амплитудасининг пасайиши, қўшимча тонлар ва шовқинлар учрайди. Ёши катта беморларда баъзан гипертония ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |