ГИПОКОРТИЦИЗМ----------------------------------------------------------------------115
АДРЕНОГЕНИТАЛ СИНДРОМИ----------------------------------------------------122
СЕМИЗЛИК ------------------------------------------------------------------------------- 127
АДАБИЁТЛАР----------------------------------------------------------------------------- 137
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ. КИРИШ.
ИЧКИ СЕКРЕЦИЯ БЕЗЛАРИ ХАҚИДА
ТУШУНЧА. ГОРМОНЛАР БИОЛОГИК ТАЪСИРИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ.ФАКУЛЬТЕТ, ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ,
ҲАЛҚ ТАБОБАТИ ВА ЭНДОКРИНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
МАЪРУЗА ЖИХОЗЛАНИШИ: Таблица,плакат,слайдлар.
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ПЕДИАТРИЯ ФАКУЛЬТЕТИ.
ФАКУЛЬТЕТ, ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ, ҲАЛҚ ТАБОБАТИ ВА
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ.
Т А Қ Р И З
МАЪРУЗА МАВЗУСИ: ЭНДОКРИНОЛОГИЯ АСОСЛАРИ.
ИЧКИ ЧЕКРЕЦИЯ ҲАҚИДА ТУШУНЧА. ГИПОТАЛАМУС-ГИПОФИЗАР ТИЗИМИНИНГ АНАТОМИК-ФИЗИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. ТРОП ГОРМОНЛАР СЕКРЕЦИЯСИНИНГ БОШҚАРИЛИШИ ВА УЛАРНИНГ БИОЛОГИК ТАЪСИРИ.
Маъруза матни доцент Сайфутдинова Р.Ш. томонидан ёзилган.
Маърузада қуйидаги бўлимлар ёритилган.
Эндокринологияга кириш.
Ички секреция безлари ҳақида тушунча.
Моддалар алмашинувининг гормонал бошқалириши.
Гипоталамо-гипофизар системасининг анатомо-физиологик хусусиятлари.
Маъруза ўқув юрти талаби даражасида тайёрланган бўлиб, маърузада қўйилган режалар тўлиқ ёритилган, тушунарли ёзилган, янги адабиётлар ва интернет маълумотлари қўлланилган.
Маъруза матни кафедра йиғилишида тасдиқлашга тавсия қилинди.
Тақризчи доцент: Каримов М.К.
Эндокринология – бу гормонлар биосинтези, таъсир механизми, эндокрин касалликлар этиологияси, патогенези, клиник белгиларини ва бошқа патологияларда эндокрин тизими фаолиятинг бузилишларини ўрганувчи фандир.
Эндокринология ҳозирги кунда назарий ва клиник медицинанинг интенсив ривожланаётган тармоғидир. Медицина бўйича берилган Нобель мукофотининг ҳар 5 тасидан бири эндокринология соҳаси бўйича қилинган ишларга тегишлидир.
Ҳозирги кунда эндокрин касалликлари сўзсиз социал аҳамиятга эга бўлган касалликлар қаторига киради. Бу йўсинда 5% дан - 10% гача бўлган катта аҳоли қандли диабет билан, 10% дан - 50% гача қалқонсимон безининг тугунли шикастланиши, 5% дан – 30% гача – семизлик билан ҳасталигини айтиш кифоя. Кўп мамлакатлар ва континентлар йоддефицити регионларида жойлашган бўлиб, унинг асоратлари деярли тўлиқ аҳолини қамрайди. Эндокрин касалликлари гипертония ва юрак ишемик касалликларининг ривожланишида ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Эндокринология мустақил фан сифатида ХIХ асрнинг охирида пайдо бўлган ва ХХ асрда кучли ривожланган. Бу асрда экспериментал эндокринологияда фундаментал кашфиётлар қилинган бўлиб, ХХ аср эндокринологиянинг олтин асри деб ҳисобланади.
Эндокринологиянинг энг қадимги қисми эндокринологик андрологиядир.
Хаммурапи кодексида (эрамиздан 2000й аввал) зино ва бошқа жинсий жиноят учун кастрация қилиш қонуни бўлган.
Хитойда, Ҳиндистонда, Греция ва шимолий африкаларнинг тиббий трактатларида социал мақсадларда (қул, ҳарам хизматчиси, ашулачи ва бошқалар) пубертат ёшидаги ўғил болаларни кастрация қилинганлиги ҳақида қайд этилган.
Қандли диабет ҳақида илк бор араб гапирусларида эрамиздан аввал 1550 йилда ёзилган. Қандли диабетнинг клиник белгилари эрамизни 10- йилида К.Цельс томонидан ёзилган, 20- йили эса Аретий «диабет» терминини қўллаган. Диабет грекча сўз бўлиб «оқиб ўтиш», кўп сийиш маъносини билдиради.
Абу Али Ибн Сино қандли диабет белгиларига сийдикнинг ширин таъми ва иштаҳанинг кучайиши киришини айтган, бундан ташқари диабетнинг асоратларини ҳам ёзган.
1902 йили ёш инглиз биологлари В.Бейлис ва Е.Старлинг биринчи бор ичаклардан ошқозон ости безига секретор импульс нерв системаси эмас, балки қон орқали ўтишини экспериментал йўл билан исботлашган. Ингичка ичак шиллиқ қаватида аниқланган омилни олимлар “секретин” деб номлашган. Бу омил тиббиёт илми тарихига тирик организмда аниқланган биринчи дастант таъсирли гормон сифатида кирган. “Гормон”термини Д.Харди томонидан киритилган бўлиб, hormao- уйғотиш (грекча) маъносини билдиради. Ички секреция безлари ҳақидаги фан эндокринология (грекча endon – ички, krino- ажратиш, Iogos - таълимот) деб номланган.
Эндокринология бўйича биринчи Нобель мукофоти швейцар хирурги Теодор Кохерга 1909 йили субтотал струмэктомия операциясини мукаммаллаштиргани учун берилган.
Канадалик олимлар Фредерик Бактинг ва Д.Мак-Леод 1921 йили ошқозон ости безидан (итлардан) инсулин ажратиб олишган. 1923 йили молнинг ошқозон ости безидан олинган инсулин беморга қўлланилган ва шу йили Ф.Бактинг ва Мак-Леод Нобель мукофотига сазовор бўлган.
30-йиллари ёш америкалик врач Филипп Хенч ревматик ёки сариқ касаллиги билан хасталанган аёллар холати ҳомиладорлик вақтида яхшиланишини кузатган. Олим ревматик касалликларнинг ремиссияси хомиладорликда кўп ишлаб чиқарилувчи жинсий гормонларга ўхшаш стероид табиатли моддалар таъсирида бўлиши мумкин деган тахминга борган. Бу тахминни Ф.Хенч фақат Т.Рейхштейн ва Э.Кендалл томонидан кортизоннинг очилишидан сўнг текшириб кўрди. 1948 йили сентябр ойида Ф.Хенч, Э.Кендалл билан биргаликда ревматоид артритнинг оғир тури билан хасталанган беморга кортизонни қўллаб кўришган. Даволаш нафи олимлар кутганидан ҳам зиёда бўлди, кучли оғриқлар туфайли йиллаб ётоққа маҳкум этилган бемор мустақил туриб юришни бошлаган. Буйрак усти безлари гормонларини ўрганишдаги юксак ютуқлари ва кортикостероидли терапиянинг кенг имкониятларини очганликлари учун 1950 йили Т.Рейхштейн, Э.Кендалл ва Ф.Хенч Нобел мукофати билан тақдирланишган.
1896 А.Бауманн қалқонсимон безида йод борлигини аниқлаган ва 1911 йили бездан дийодтирозинни ажратган. 1915 йили Э.Кендалл тироксинни, 1952 йили Д.Гросс ва Р.Питт – Риверс трийодтиронинни тоза холатда ажратишган.
60-чи йилларнинг ўртасидан бошлаб, эндокринологиянинг янги йўналиши-нейроэндокринологиянинг ривожланиши бошланган. Гипофиз олдинги бўлагининг глюкоза алмашинувидаги ролини аниқлагани учун 1947 йили Б.Хуссей Нобел мукофоти лауреати бўлган.ХХ асрнинг 30-50 йилларидан бошлаб репродуктив эндокринология сохаси тараққий этган. 1939 йили олмон биохимиги Адольф Бутенанд жинсий гормонлар тузилишини ва синтезини аниқлагани учун Нобель мукофотини олган.
1982 йили Суне Бергструм, Бенгт Самуэльссон ва Джон Вейн простагландинларга бағишланган изланишлари учун Нобель мукофоти лауреатлари бўлишган.
Ҳозирги кунда эндокринология умумбиологик ва умумтиббий аҳамиятга эгадир. Унинг ривожланиши медицинанинг кўп кординал йўналишлари тараққиётини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |